Тавба сураси (арабча: سورة التوبة‎‎, номининг маъноси — Тавба[8][9]) — Қуръоннинг 9-сураси. Мадиний суралардан бири, 129 оятдан иборат. Бу сура Қуръоннинг 187–207[10]-саҳифасида ва 10-11-жузида жойлашган. 113-бўлиб нозил бўлган.

Юнус ←   9–сура  → Анфол
Тавба сураси — سورة التوبة
Qurʼon nusxalaridan biridagi Tavba surasi sarlavhasi. Yuqorida oʻngdan: 1. Oyati 129, 2. Markazda qizil rangda sura tartib raqami 9, qora rangda - Tavba surasi va Madaniy, qizil rangda nozil boʻlgan tartibi - 113, 3. Rukuʼsi soni - 16; Pastda oʻngdan: 1. Sura:Madaniy, 2. Tilovat tartibi:9, 3. Nozil boʻlish tartibi:113, 4. Rukuʼsi:16, 5. Oyati:129, 6. Porasi (Juzi):10-11 deb koʻrsatilgan.

Суранинг арабча матни
Номининг маъноси Тавба[1][2]
Таснифи Маданий сура[3]
Статистика
Саҳифаси 187–207[4]
Жуз 10-11
Сура рақами 9
Оятлар сони 129
Сажда ояти йўқ
Рукуълар сони 16[5]
Муқаттаот ҳарфлари йўқ[6]
Сўзлар сони 2506
Ҳарфлар сони 10873
Нозил бўлиш тартиби 113[7]

Арабча матни ар.wикисоурcе.оргда
танзил.нетда
Таржималари ҚуранАcадемй.орг
қуран.узда
Тиловат тартиби
Юнус сураси  Keyingisi 9 Oldingisi  Анфол сураси
Нозил бўлиш тартиби
Наср сураси   Keyingisi 113 Oldingisi  Моида сураси
                                   

Асосий маъноси

Ушбу сура пайғамбар алайҳиссалом саҳобалар билан Табук жангидан қайтаётганларида нозил бўла бошлаган. (Табук — Мадина билан Дамашқ орасидаги ҳаж йўли устида жойлашган воҳадир. Ҳижрий тўққизинчи йилда у ерда мусулмонлар билан мушриклар ўртасида жанг бўлган эди). Бу сурада Шариати исломиянинг кўпгина қонун-қоидаларини баён қилиш билан бирга, асосан, икки мақсад кўзда тутилади: улардан биринчиси: Исломнинг мушриклар ва аҳли китоблар билан қандай муносабатда бўлиш лозимлиги хусусидаги қатъий ҳукмини билдириш бўлса, иккинчиси: Пайғамбар алайҳиссалом ғазотга чиқишга чақирган пайтларида кишилар руҳиятидаги ҳолатларни кўрсатишдир.

Бу суранинг айрича хусусиятларидан бири шуки, Қуръондаги мавжуд бир юз ўн тўрт суранинг ичидан ёлғиз мана шу сура аввалида "Бисмиллоҳ" айтилмасдан бошланади. Бу ҳолни айрим саҳобалар "Тавба" мазмун-моҳияти жиҳатидан ўзидан аввалги "Анфол" сурасининг давоми бўлгани учун иккисининг ўртасини ажратиш зарурати бўлмаган, деб шарҳласалар, бошқа бир гуруҳ саҳобалар: "Бисмиллоҳ" Аллоҳнинг раҳматидир. Бу сурада эса, асосан, жанг-у жадаллар ва Аллоҳнинг лаънатига гирифтор бўлган мунофиқларнинг хилма-хил тоифалари ҳақида сўз юритилади. Шу боисдан унинг аввалидаги "Бисмиллоҳ" айтилмаслиги лозим бўлган", деганлар. Бу суранинг бир неча номи бўлиб, улардан энг машҳури "Тавба"дир. Сура ниҳоясида Аллоҳ мўминларнинг тавбаларини қабул этиши эълон қилингани учун ҳам бу сура "Тавба" номи билан аталгандир.

Манбалар

  1. ↑ Қуръони Карим таржимаси ва шарҳи. Абдулазиз Мансур
  2. ↑ Қуръони Карим маънолари таржимаси. Алоуддин Мансур
  3. ↑ Қуръонда кўрсатилган тасниф.
  4. ↑ 604 саҳифали Қуръонда.
  5. ↑ Юқоридаги сура сарлавҳасининг тасвиридан олинган.
  6. ↑ Қуръондан кўрилган.
  7. ↑ Юқоридаги сура сарлавҳасининг тасвиридан олинган.
  8. ↑ Қуръони Карим таржимаси ва шарҳи. Абдулазиз Мансур
  9. ↑ Қуръони Карим маънолари таржимаси. Алоуддин Мансур
  10. ↑ 604 саҳифали Қуръонда.

ТАВБА СУРАСИ (Wайбаcк Мачине сайтида 2012-06-30 санасида архивланган)

Кейингиси: Юнус сураси 9-сура — арабча матни Олдингиси: Анфол сураси