Tavhid
Тавҳид (арабча: تَوْحِيد — яккахудолик) — умумий маънода — яккахудолик ҳақидаги таълимот. Шаръий истилохда эса, тавҳид — исломда Аллоҳга ширк келтиришнинг турли кўринишларидан воз кечиш ва Аллоҳнинг бирлигига эътиқод қилиш.
Тавҳид исломда (суннийликда ҳам, шиаликда ҳам) расман эътироф этилган ақидаларнинг биринчиси, моҳиятан, асосий ва марказий ақида. Мазмунан шундай тасаввурни ифода этгани учун Қуръоннинг Ихлос сураси ҳам баъзан тавҳид сураси деб юритилади[1].
Манбалар
- ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Тавҳид“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (Т-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.
Ҳаволалар
| Викииқтибосда Тавҳидга тегишли иқтибослар мавжуд. |
| Ислом динига оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |