Tavqe
Тавқе (араб. – шоҳ ёрлиғи, фармони, муҳри) – хаттотлик услуби, араб езувидаги хат услубларидан бири. Шоҳ фармон ва нишондари, қозихона, маҳкама ҳужжатлари, асосан, Т.да битилган. Ҳарфларнинг ярми текис чизиқ, ярми дойра чизиклар асосида ёзилади; ёзув тез битилганлиги учун ҳарфлар, сўзлар қўшилиб ёзилган. Ҳарфлар шакллари сулс ёзувиникига ўхшаб кетади, аммо „Т.“да „алиф“ ва ҳарф таёқчалари бирмунча калтароқ, ҳарфлардаги эгмалар ей шаклида эмас, кўпроқ ўткир бурчак ҳосил қилиб букилади. Насх ёзувчи хаттотлар Т.ни осон эгаллаган. Ибн Муқла, Ибн Баввоб ва бошқа хаттотлар Т. хатининг устасидир.
Баъзи ҳолларда Қуръон суралари бошланиши, келтирилган ибора ва жумлалар ҳамда китоб хотималари шу хатда битилган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |