Tavur Jumayev
Бу мақола викилаштирилиши керак. |
Тавур Жумаев (1918-йил, 11-июн, Бухоро тумани — 1983.13.11, Тошкент) — мусиқашунос, педагог, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1967). Тошкент консерваториясини тугатган (1956). Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси (1941—45). Бухоро театри директори ўринбосари (1947—49), Ўзбек давлат филармонияси (1949—54, 1970—72), Навоий номидаги опера ва балет театри (1954—57), Ўзбек давлат эстрадаси (1961—63), Ҳамза номидаги Тошкент мусиқа билим юрти (1974—83) директори, Ўзбекистон Маданият ишлари вазирлиги ўқув юртлари ва кадрлар бошқармаси бошлиғи (1972—74). Композиторлик ижодига оид мақолалар, радио эшиттириш ва телекўрсатувлар муаллифи[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |