Taxo
Тахо, (испанча: Тажо), ёки Тежу[1] (португалча: Тежо, лотинча: Тагус), Тагус — Испания ва Португалиядаги дарё, Пиренеи ярим оролда энг узун. Узунлиги 1010 км, ҳавзасининг майдони 81 минг км². Месета ясситоғлигини шарқдан ғарбга томон кесиб ўтиб, қуйи оқимида Португалия пасттекислигидан оқади ва Атлантика океанига эстуарий ҳосил қилиб қуйилади. Ўртача сув сарт. фй Португалия билан Испания чегараси яқинида 438 м³/сек., ноябрдан март ойигача серсув. Т.га ГЕС ва сув омборлари қурилган. Суғоришда кенг фойдаланилади. Қуйилиш жойидан бошлаб 185 км масофада кема қатнайди. Т. бўйида Толедо (Испания) ва Португалия пойтахти Лиссабон ш.лари жойлашган.
| Тахо | |
|---|---|
|
| |
| Давлат | |
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |