Taxtaqoracha

Тахтақорача — Зарафшон тизмасида жойлашган довон. тахтақорача довони (энг баланд жойи 1788 метр) Ўзбекистон республикасининг жанубий ҳудудларини шимолий қисми билан боғлша вазифасини ҳам бажаради. Довон бўйлаб М-39 магистрал автомобил йўли қатнови мавжуд. Довон Китоб тумани ҳудудида жойлашган.
Номланиши
Амир Темур ва темурийлар ҳукумронлик йилларида Самарқанд ва Шаҳрисабз шаҳарлари орасида кўплаб кўшклар ва боғлар бунёд этилган. Мана шу кўшклар номи Тахти Қароча деб номланган. Шу ҳудудлар номлари кейинчалик довон номига ўтиб унинг номи Тахтақорачага айланиб кетган. Айрим ёзма манбаларда унинг номи Кеш довони (ақбаи Кеш) шаклида ҳам учрайди[1]
Жойлашуви
Тахтақорача довони Самарқанд вилояти билан Қашқадарё вилояти оралиғида жойлашган. Унинг денгиз сатҳидан баландлиги 1670-1780 метрни ташкил этади. Зарафшон тизмасининг (айнан Қоратепа тоғлари жойлашган қисми) довондан шарқдаги қисми баландроқ бўлиб, Чақиликалон тоғи деб юритилади. Қоратепа тоғи ғарбга томон пасайиб бориб, Зирабулоқ ва Зиёвуддин тоғларига туташади. Тахтақорача орқали Самарқанддан Китоб ва Шаҳрисабзга карвонлар қатнаган (ҳозир ҳам қисқа йўл сифатида фойдаланилади). Довоннинг Самарқанд (Омонқўтон) томони нисбатан қия. Китоб томони эса нисбатан тикроқ[2].
Географияси
Тахтақорача довонининг табиати мўтадил. Довон бўйлаб қурилган таомхоналарда Қашқадарё тандир гўшти тайёрланади[3].
Боғлар
Амир Темур ҳукмронлик даврида Самарқанддан Кеш (Шаҳрисабз)га боришда Тахтақорача довонигача бўлган ҳудудларда учта боғ бунёд этилган. Булар: Боғи Давлатобод, Боғи Қаротўба, Боғи Тахти Қароча. Айни Боғи Тахти Қарочадан то Тахтиқорача довонигача бўлган оралиқда Қутлуғ Юрт номли аҳоли пункти бўлган
Фаолияти
Мазкур довон орқали М-39 магистрал йўли қатнови амалга оширилади. М-39 Олмаота—Бишкек—Тошкент—Шаҳрисабз—Термиз халқаро автомобил йўли ҳисобланади. Лекин магистрал йўлдан автобуслар ҳаракати йўлга қўйилмаган.
Айрим йилларда, жумладан 2020-йил[4] ва 2022-йилларда[5] қишнинг кучли эканлиги ва қор ёғиши вақтида йўлда музламалар пайдо бўлганлиги сабабли, довон йўли бир неча кунга ёпилган. Аммо айрим вақтларда куз ва баҳор ойларида ҳам давонда қор ёғиш ҳолатлари кузатилади. Магистрал йўлнинг 1100-1200-километрларида турли фавқулотта ҳолатлар юзага келиши саббали ҳам автомобиллар ҳаракати чекланади[6].
Адабиётлар
- „Тахтақорача“, Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг Ўзбекистон миллий энсиклопедияси: 8-жилд (Солнома — Тўйтепа). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2004 — 704-бет.
Манбалар
- ↑ Бо'риев, Омонулло; Муталиев, Абдулҳамид. „Амир Темур бунёдкорлиги ўз даври муаллифлари тавсифида“. ойина.уз (30-09-2021). Қаралди: 08-2023.
- ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Тахтақорача“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (Т-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.
- ↑ „Икки вилоятни боғловчи маскан: Тахтақорача довонидан фоторепортаж“. Хабар.уз (14-07-2022).
- ↑ „"Тахтақорача" (Китоб) довони очилиши то'г'рисида“. узавтоюл.уз. Автомобил ё'ллари қо'митаси матбуот хизмати (07-01-2020). 2023-йил 26-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 08-2023.
- ↑ „“Тахтақорача” довони ёпилди“. қалампир.уз (19-02-2022). Қаралди: 08-2023.
- ↑ „Тахтақорача довони икки кунга ёпилади“. Халқ со'зи (о'збекча). 06-09-2021 [06-09-2021]. 2023-08-26да асл нусхадан архивланди. Қаралди: 06-09-2021.
{{cите магазине}}: сана киритилиши керак бўлган параметрга берилган қийматни текшириш лозим:|аccесс-дате=ва|дате=(ёрдам)CС1 маинт: унреcогнизед лангуаге ()
| Ўзбекистон географиясига оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |