Taxurar
Тахурар — фақат хотинқизлар иштирокида ўтказиладиган тўй маросимидаги одатлардан бири. Т. ўғил (суннат) ва никоҳ тўйига атаб қилинган янги кўрпатўшакларни тахмондаги сандиқ устига йиғиш — тахт уришга бағишланган: 1) Тошкент ва Фарғона водийсида фақат хатна (суннат) тўйи маросимида утказилган. Болани хатна килишдан бир кун олдин безатилган хонанинг тахмони устига 8 та янги тикилган кўрпа, битта кўрпача ва 2 та ёстиқ тахланиб намойиш қилинган. 2куни тўй ўтиб бўлгач, болани суннат қилиш вақтида тахт урилган тахмондан тўшак, кўрпа олиниб болани суннат қилиш учун жой ҳозирланган; 2) Самарқанд, Қашқадарё, Сурхондарё ва Хоразм вилоятларининг айрим туманларида никоҳ тўйидан кейин 3 кун ўтгач, келин ва куёвга қилинган янги кўрпатўшаклар безатилган хонанинг тўрига сандиқ устига тахлаб қўйилган. Сўнг Т. маросими утказилган. Маросимга фақат аёллар чақирилган. Уларга таомлар ва ширинликлар тортилган, меҳмондорчилик тугагач, гўшанга (чимилдиқ) йиғиб олинган. Шу билан Т. тугаган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |