Таяммум - ислом динида таҳорат олиш усули, ювиниш учун тоза сув тақчиллиги юзага келганда одатий таҳорат о`рнида бажарилади.

Таяммум (араб.) — покланишнинг бир тури. Сув бўлмаганда қум ёки тупроқ билан таҳорат қилиб, рамзий покланиш. Т.да 4 фарз бор: ният қилиш; тупроқнинг тоза жойини танлаш; икки қўлни тупроққа уриб, юзга суриш (аввал чап қўл билан ўнг қўлга, сўнг ўнг қўл билан чап қўлга маштортилади); яна кафтларни тоза тупроққа уриб, икки қўлни тирсакларигача маш қилиш (уч маротаба).

Таяммум қилишни қасд қилган киши икки қо'ли билан бармоқларини очган ҳолда пок ер жинсига бир марта уради ва бармоқларининг ичини юзига суртади, кафтларининг ичи билан икки қо'лини ишқалайди. Юз ва қо'л учун икки марта қо'лини ерга урса ҳам бо'лади. Аммо биринчи ко'риниш ҳадисда келган.