Тайинша — (қоз. Тайынша, تايىنشا) Қозоғистондаги шаҳар (1962-йилдан буён). Шимолий Қозоғистон вилояти Тайинша туманининг маъмурий маркази (1932-йилдан буён), темир йўл стансияси. Вилоят маркази санлмиш — Петропавловск шаҳридан жанубга томон 120 км масофада, Шағалали дарёсининг сўнг қирғоғида жойлашган. Аҳолиси 11,647 киши (2013)[3]. Тайинша орқали Кўкчатов — Петропавловск темир йўли ўтади.

Тайинша

қоз. Тайынша
шаҳар
53°50′52″Н 69°45′50″Э / 53.84778°Н 69.76389°Э / 53.84778; 69.76389
Мамлакат Қозоғистон
вилоят Шимолий Қозоғистон вилояти
Туман Тайинша тумани
Аввалги номлари Таинча, Красноармейск
Қачондан бери шаҳар 1962
Аҳолиси
 (2013)
11,647
Вақт минтақаси УТC+6
Телефон коди +7 71536[1]
Почта индекс(лар)и 151000[2]
Автомобил коди Т, 15
Tayinsha xaritada
Tayinsha
Тайинша
Tayinsha xaritada
Tayinsha
Тайинша

Тарихи

1997-йилгача Красноармейск шаҳри деб номланди ва аввалги Кўкчатов вилоятининг Красноармейск туманининг маркази бўлди[4].

Саноати

1996-йилгача Тайиншада созлаш-механик, сут-нон заводлари, қурулиш материаллари комбинати, жиҳоз фабрикаси, в.ҳ. фаолият юритган. Нарх иқтисодига ўтишига биноан уларнинг барчаси хусусийлаштирилиб, АЖ-лар ва МЧБ-ларга бириктирилди. Шаҳарда 2006-йил биоэтанол ишлаб чиқарувчи комплекс „Биохим“ ташкил этилган.

Ижтимоий соҳа

Тайиншада умумий билам берувчи 5 мактаб, касибий-техник лицей, кинотеатр, маданият уйи, туман касалхонаси, туберкулез касалхонаси, оилавий-шифокорлик амбулатория, в.ҳ. фаолият юритмоқда.

Манбалар

  1. ↑ Шимолий Қозоғистон вилоятининг телефон кодлари
  2. ↑ Почтовые индексы Казахстана
  3. ↑ „архив нусхаси“. 2009-йил 21-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 9-ноябр.
  4. ↑ Указ Президента Республики Казахстан от 2 мая 1997 года № 3482 «Об изменениях в административно-территориальном устройстве Кокшетауской области».