Tayyuan
Тайюан — Хитойдаги шаҳар, Финхе дарёси (Хуанхе дарёси ҳавзаси) бўйида. Шанси провинсиясининг маъмурий маркази. Аҳолиси 2,95 млн. киши (1998). Транспорт йўллари тугуни. Қора металлургия, оғир машинасозлик, кимё, енгил саноат корхоналари мавжуд. Шаҳар яқинидан тошкўмир, темир рудаси, оҳактош қазиб олинади. Т. — Хитойнинг қад. шаҳарларидан бири. Син сулоласи (1644— 1911) даврида Шанси провинсиясидаги энг катта шаҳар бўлган. Меъморий ёдгорликларидан Сзинци, Шенмудан ибодатхоналари (ВИ—ВИИ асрлар), шаҳар яқинидаги Тянлуншан тоғида гор ибодатхонаси (ВИ аср) бор.
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |