Tbilisi tarixi
Грузия пойтахти Тбилисининг тарихи В асрдан бошланади.Иберия қироллиги қироли шаҳарга асос солгандан бери Тбилиси кўплаб қиролликлар ва республикаларнинг пойтахти ва асосий кўзга кўринган шаҳри бўлиб келмоқда. Россия ҳукмронлиги остида, 1801-йилдан 1917-йилгача у Тифлис деб номланган[1].
Дастлабки тарих
Афсоналарда айтилишича, ҳозирги Тбилисининг ҳудудида 458-йилга қадар ҳеч ким яшамаган ва ўрмон билан қопланган, Ўрта асрлардаги Грузия қайдлари шаҳарга Иберия қироли Вахтанг И Горгасали томонидан асос солинганлигини кўрсатади.
Аммо минтақани археологик тадқиқотлар шуни кўрсатдики, Тбилиси ҳудуди милоддан аввалги 4-минг йилликдаёқ одамлар томонидан ўзлаштирилган. Шаҳарнинг жойлашуви тўғрисида дастлабки ёзма маълумотлар милоднинг ИВ асрининг иккинчи ярмида, подшо Вараз-Бакур даврида қалъа қурилган пайтда (тахминан 364-йилда) қайд этилган. ИВ асрнинг охирларида қалъа форслар қўлига ўтади, аммо В аср ўрталарида Картли шоҳлари томонидан қайтариб олинади.
Иберия пойтахти
Вахтанг Горгасалининг ўғли ва вориси бўлган Шоҳ Дачи (ВИ асрнинг бошлари) Иберия пойтахтини отасидан қолган васиятларга бўйсуниш учун Мцхетадан Тбилисига кўчиргани айтилади. Дачи ўз ҳукмронлиги даврида шаҳарнинг янги чегараларида жойлашган қалъа деворини қурилишини ҳам тугатди. ВИ асрдан бошлаб Тбилиси шаҳри минтақани қулай жойлашганлиги туфайли барқарор суръатларда ўсишни бошлади, бу омил шаҳарни Европа ва Осиё ўртасида муҳим савдо ва саёҳат йўллари устидаги энг гавжум шаҳарлардан бирига айланишига олиб келди.
Бироқ, бу шаҳар сиёсий жиҳатдан ҳам стратегик эди ва аксарият йирик минтақавий кучлар кейинги асрларда шаҳар устида ўз назорати учун кураш олиб боришган. ВИ асрда Форс ва Византия империяси Кавказ устидан бундай гегемонлик учун асосий даъвогар кучлардан бири бўлган. ВИ асрнинг иккинчи ярмида Тбилиси асосан Сосонийлар (форс) назорати остида қолган ва Иберия қироллиги 580-йилларга келиб йўқ қилинди. 627-йилда Тбилиси иттифоқдош Византия ва Хазар қўшинлари томонидан ишғол қилинди.
Тбилиси амирлиги

737-йил атрофида араб қўшинлари шаҳарга Марвон ИИ Ибн Муҳаммад бошчилигида кириб келишди ва шаҳарни ишғол қилишди. Араб истилочилари Тбилиси амирлигини ташкил этишди. Араблар ҳукмронлиги минтақага маълум бир тартибни олиб келди ва Грузияда янада расмий ва замонавийлаштирилган суд тизимини жорий қилинди, Тбилиси эса бутун Яқин Шарқ билан савдо-сотиқ ишларини олиб боришдан ривожланди[2][3]. Араблар ҳукмронлиги шаҳарнинг маданий ривожланишига катта таъсир кўрсатди. Бу даврда кам бўлса ҳам грузинлар Исломни қабул қилдилар, аммо Тбилиси асосан мусулмонлар шаҳарига айланди.
764-йилда Тбилиси шаҳри Хазарлар томонидан босиб олинди ва араблар назоратидан яна Хазарлар ҳукмронлигига ўтди. Амирлик нуфузли маҳаллий давлатга айланди ва бир неча бор халифаликдан мустақилликка эришишга ҳаракат қилди. 853-йилда араблар етакчиси Буға ал-Кабир (Грузия манбаларида Буға турк) қўшинлари амирликни Аббосийлар халифалиги назорати остига қайтариш учун Тбилисига бостириб кирганлар. Тбилисида араблар ҳукмронлиги ХИ асрнинг иккинчи ярмигача давом этган, Грузиянинг янги қироллигининг шаҳарни эгаллашга қаратилган ҳарбий уринишлари узоқ вақт давомида муваффақияциз тугаган. Аммо амирлик ҳажми жиҳатидан кичрайиб борган, амирларнинг ҳокимияти кучсизланиб борган ва „оқсоқоллар кенгаши“ (маҳаллий савдогар олигархия) кўпинча шаҳарда ҳокимиятининг бошқарилишини ўз зиммасига олган. 1068-йилда шаҳар яна бир бор қамал қилинди[4]. Шаҳар салжуқий Султон Алп Арслон томонидан қамал қилинган.
Грузияни қайта забт этилиши ва Уйғониш даври
Мўғуллар ҳукмронлиги ва кейинги беқарорлик давр
Манбалар
- ↑ Давид Маршалл Ланг (1958), Тҳе ласт Еарс оф тҳе Георгиан Монарчй, 1658-1832, пп. 227-230. НЙ: Cолумбиа Университй Пресс.
- ↑ Роналд Григор Сунй. Тҳе Макинг оф тҳе Георгиан Натион. Индиана Университй Пресс, 1994 — 29-бет. ИСБН 978-0-253-20915-3. Қаралди: 10-май 2012-йил.
- ↑ Барбара А. Wест. Энcйcлопедиа оф тҳе Пеоплес оф Асиа анд Оcеаниа. Инфобасе Публишинг, 2010 — 231-бет. ИСБН 978-1-4381-1913-7.
- ↑ Сунй1994, п. 35