Те рангихаеата (Те Рангиҳаэата) -маориларнинг нгатитая қабиласи сардори (Янги Зеландия). Маориларнинг инглиз мустамлакачиларига қарши курашига (1843-йилдан) раҳбарлик қилган. 1843-йил Т.Р. қабиланинг бошқа бир сардори билан бирга қабилага тегишли бўлган ҳудудда инглиз манзилгоҳларини йўқ қилинишини талаб қилган. Мустамлака маъмурияти ушбу талабилани рад этгач, Т.Р. ва унинг қабиладошлари мустамлакачилар томонидан ўрнатилган чегара ер белгиларини олиб ташлаб, уларнинг турар жойларига ўт қўйганлар. Маорилар қўзғолони бостирилган.