Теач Фор Алл – ўз мамлакатларида таълим сифатини оширишга интилаётган мустақил ижтимоий ташкилотларнинг глобал тармоғи. Ушбу ташкилотлар энг яхши университет битирувчиларини ишга ёллаб, уларни 2 йил давомида кам таъминланган болаларга дарс беришга жалб қилади. Ташкилот 2007-йилда „Теач Фор Америcа“ бош директори Wендй Копп ва „Теач Фирст“ бош директори Бретт Wигдортз томонидан таъсис этилган[1]. „Теач Фор Алл“нинг мақсади бутун дунё бўйлаб таълим олиш имкониятларини кенгайтиришдан иборатдир.

Теач Фор Алл
Тури Нотижорат ташкилот
Мақсади Та’лимдаги тенгсизликка барҳам бериш
Ишга тушган санаси 2007-йил
Жойлашуви Неw Ёрк, Wашингтон, Д.C., Лондон, Доҳа, Ҳонг Конг
Асосчи(лар)и Wендй Копп ва Бретт Wигдортз
Вебсайти теачфоралл.орг

Тарихи

„Теач Фор Алл“ 2007-йилда „Теач Фор Америcа“ (АҚСҲдаги нотижорат таълим ташкилоти) ва „Теач Фирст“ (Буюк Британиядаги нотижорат таълим ташкилоти) ҳамкорлигида ташкил этилган[1]. „Теач Фор Алл“ дастлаб „Теач Фор Америcа“нинг лойиҳаси сифатида яратилган бўлса-да, ҳозирда алоҳида молиялаштириладиган мустақил ташкилотга айланган[1]. Ташкилотнинг бош қароргоҳи Ню-Ёрк шаҳрида жойлашгане[2]. Ташкилотнинг йиллик бюджети глобал жамғармалар, корпорациялар ва хусусий шахслардан олинган 14,8 миллион долларни ташкил этади[3].

„Теач Фор Алл“ ҳозирда бутун дунё бўйлаб 34 та ҳамкор ташкилотга эга[3] ва ўз тармоғи доирасида 800 000 га яқин ўқувчиларга таълим берувчи 11 000 дан ортиқ ўқитувчиларни қўллаб-қувватламоқда[4]. Шунингдек, 80 га яқин мамлакатлардаги ижтимоий тадбиркорлардан „Теач Фор Алл“ тармоғига қўшилиш бўйича сўровлар тушган[3].

„Теач Фор Алл“ халқаро фондлар ва корпорациялардан кўплаб грантлар ва хайрия маблағларини қўлга киритган. Дастлабки ҳамкор МcКинсей & Cомпанй компанияси бўлиб, у Чилида тажриба ташкилотини тузишга кўмаклашган[5]. 2009-йилда „Теач Фор Алл“ Сколл жамғармасидан Ижтимоий тадбиркорлик мукофотини ҳамда уч йил давомида ҳар йили 765 000 АҚСҲ доллари миқдорида хайрия олиш кафолатини қўлга киритди[6]. Ушбу мукофот аллақачон сезиларли таъсир кўрсатган ташкилотларга берилади.

2010-йилда „Теач Фор Алл“ Ораcле корпорациясидан грант олган[7]. Мазкур грант ташкилотнинг янги мамлакатларга кенгайишига ёрдам бериши керак бўлган. Худди шу йили Деуцче Пост ДҲЛ ва „Теач Фор Алл“ тармоқни молиявий қўллаб-қувватлайдиган глобал ҳамкорлик тўғрисида эълон қилишди. Ҳамкорликнинг асосий мақсади Аргентина, Чили, Перу ва Ҳиндистондаги фаолиятни кенгайтиришдан иборат бўлган. Бундан ташқари, ушбу ҳамкорлик Испания ва Бразилиядаги ташкилотларнинг ривожланишига ҳам кўмаклашиши кўзда тутилган[8].

Ҳамкорлар

Теач Фор Алл ҳозирда дунёнинг 60 дан ортиқ мамлакатида ҳамкор ташкилотларга эга. Ушбу тармоқ доирасида Теач Фор Алл ҳамкорлари 65 000 дан зиёд ўқитувчини иш билан та’минлаган ва 6 миллион нафардан ортиқ боланинг ҳаётига ижобий та’сир кўрсатган[9]. Сўнгги йилларда Теач Фор Алл ҳамкорлари ҳар йили 1 150 000 дан ортиқ болаларга та’сир кўрсатувчи 16 000 дан зиёд ўқитувчиларга кўмаклашмоқда[10].

Аъзо ташкилотлар рўйхати
Ташкилот номи Мамлакат Асос солинган йил
Теач Фор Афгҳанистан  Афғонистон 2017
Энсеñá пор Аргентина  Аргентина 2009
Теач Фор Армениа  Арманистон 2013
Теач Фор Аустралиа  Австралия 2009
Теач Фор Аустриа  Австрия 2011
Теач Фор Бангладеш  Бангладеш 2012
Теач Фор Белгиум  Белгия 2013
Энсеñа пор Боливиа  Боливия 2020
Энсина Брасил  Бразилия 2016
Теач Фор Булгариа  Болгария 2010
Теач Фор Cамбодиа  Камбоджа 2017
Энсеñа Чиле  Чили 2007
Теач Фор Чина  Хитой 2010
Энсеñа пор Cоломбиа  Колумбия 2010
Теач Фирст Данмарк  Дания 2015
Энсеñа Эcуадор  Эквадор 2013
Нооред Кооли (Ёутҳ то Счоол)  Эстония 2006
Теач Фор Этҳиопиа  Эфиопия 2021
Ле Чоих де л'écоле  Франсия 2015
Теач Фирст Деуцчланд  Германия 2008
Ансее Поу Айити  Гаити 2015
Теач Фор Индиа  Ҳиндистон 2007
Теач Фор Италй  Италия 2019
Теач Фор Жапан  Япония 2012
Теач Фор Кеня  Кения 2020
Теач Фор Кйргйзстан  Қирғизистон 2024
Иэспēжамā Мисижа (Миссион Поссибле)  Латвия 2008
Теач Фор Лебанон  Ливан 2008
Теач Фор Либериа  Либерия 2019
Ренкуоси Мокйти! (Лет'с Теач!)  Литва 2012
Теач Фор Малайсиа  Малайзия 2011
Энсеñа пор Мéхìcо  Мексика 2013
Теач фор Монголиа  Монголия 2022
Теач Фор Мороccо  Марокаш 2019
Теач Фор Непал    Непал 2012
Ако Мāтāтупу: Теач Фирст НЗ  Янги Зеландия 2012
Теач Фор Нигер  Нигер 2025
Теач Фор Нигериа  Нигерия 2017
Теач Фор Пакистан  Покистон 2018
Энсеñа пор Панамá  Панама 2015
Энсеñа пор Парагуай  Парагвай 2019
Энсеñа Перú  Перу 2010
Теач фор тҳе Пҳилиппинес  Филиппин 2012
Теач Фор Поланд  Полша 2020
Теач Фор Португал  Португалия 2019
Теач Фор Қатар  Қатар 2013
Теач Фор Романиа  Руминия 2014
Теач Фор Сенегал  Сенегал 2021
Теач Фор Сиэрра Леоне  Серра-Леоне 2020
Теач Фор Словакиа  Словакия 2014
Эмпиэза пор Эдуcар  Испания 2011
Теач Фор Сwеден  Швеция 2013
Теач Фор Тҳаиланд  Таиланд 2013
Теач фор Уганда  Уганда 2017
Теач Фор Украине  Украина 2017
Теач Фор Узбекистан  Ўзбекистон 2024
Теач Фирст  Бирлашган Қироллик 2001
Теач Фор Америcа  АҚШ 1990
Энсеñа Уругуай  Уругвай 2014
Теач Фор Виэтнам  Ветнам 2017
Теач фор Зимбабwе  Зимбабве 2020

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 Ҳисторй. (2010). Теач Фор Алл. (Wайбаcк Мачине сайтида 2011-07-28 санасида архивланган) Wайбаcк Мачинедаги асл нусхадан архивланган архив нусхаси. (28-июл 2011-йил) Ретриэвед 14 Новембер 2010.
  2. ↑ [1] (Wайбаcк Мачине сайтида 2013-09-28 санасида архивланган) Wайбаcк Мачинедаги асл нусхадан архивланган архив нусхаси. (28-сентябр 2013-йил) Теач Фор Алл. НеwПрофит Инc. Ретриэвед 21 Новембер 2010.
  3. ↑ 3,0 3,1 3,2 Беcк, Э. (2010) Прожеcт: Теач Фор Алл. Чанге Обсервер. (Wайбаcк Мачине сайтида 2010-12-23 санасида архивланган) Wайбаcк Мачинедаги асл нусхадан архивланган архив нусхаси. (23-декабр 2010-йил) Ретриэвед 14 Новембер 2010
  4. ↑ Теач Фор Алл. Сколл Фоундатион. Wайбаcк Мачинедаги асл нусхадан архивланган архив нусхаси. (14-июн 2015-йил) Ретриэвед 17 Новембер 2010.
  5. ↑ Коҳут, М. (2010) Брингинг Теач Фор Америcа то Чиле. Wайбаcк Мачинедаги асл нусхадан архивланган архив нусхаси. (4-июл 2017-йил) Ҳарвард Кеннедй Счоол Неwс. Ретриэвед 21 Новембер 2010
  6. ↑ Манба хатоси: Инвалид <реф> таг; но техт wас провидед фор рефс намед СКОЛЛ2
  7. ↑ [2] Wайбаcк Мачинедаги асл нусхадан архивланган архив нусхаси. (24-сентябр 2015-йил) Ораcле cоммитмент грант: Теач Фор Алл. Ораcле. Ретриэвед 21 Новембер 2010
  8. ↑ Деуцче Пост ДҲЛ анд Теач Фор Алл лаунч глобал партнершип. Финанcиал. (Wайбаcк Мачине сайтида 2013-04-22 санасида архивланган) Ретриэвед 21 Новембер 2010.
  9. ↑ Райнер, Чристине (Марч 2015). “А Дифферент Cласс”. ДҲЛ Магазине. Ретриэвед Април 18, 2016
  10. ↑ Реутерс (Аугуст 13, 2015). “Wестерн Унион Фоундатион Анноунcес Гранц Суппортинг Теач Фор Алл Эдуcатион Програмс аcросс Северал Cоунтриэс”. Ретриэвед Април 4, 2016

Ҳаволалар