Teach For Uzbekistan
Теач Фор Узбекистан – таълим тизимини ривожлантириш мақсадида ташкил этилган нодавлат нотижорат ташкилот бўлиб, Теач Фор Алл глобал тармоғининг Ўзбекистондаги ҳамкори ҳисобланади[3]. У таълим соҳасида стратегик ривожланишни қўллаб-қувватловчи лойиҳаларни юритади. Ушбу лойиҳада олис ҳудудлардаги мактабларда ўқитувчилик қилиш учун маҳаллий ва хорижий университет битирувчилари ҳамда турли соҳа вакилларини ишга ёллайди. Иштирокчиларга педагогик тайёргарлик ва икки йил давомида методик ҳамда молиявий ёрдам кўрсатилади[4].
| Файл:Теач фор Узбекистан (лого).пнг | |
| Тури | Нодавлат нотижорат ташкилот |
|---|---|
| Шиори | Ватаннинг фарзандларини ўқитиш — унинг равнақига ҳисса қўшишнинг энг яхши йўлидир. |
| Ишга тушган санаси | 2024-йил |
| Асосчи(лар)и |
Умида Йўлдошева Мадина Бўриева[1] |
| Директори | Умида Йўлдошева |
| ТҚҚБ раҳбари: | Павел Федосеэв |
| Васийлик кенгаши аъзолари:[2] | |
| Вебсайти | теачфорузбекистан.орг |
Тарихи
Теач Фор Узбекистан ташкилотига 2024-йилда Умида Йўлдошева томонидан асос солинган. Шу йилнинг 29-август санасида Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб та’лими вазирлиги ўртасида умумий ўрта та’лим тизимини ривожлантириш ва уни янги босқичга олиб чиқишга қаратилган ҳамкорлик меморандуми имзоланган[5].
Ривожланиш

Лойиҳанинг илк гуруҳи 13 нафар иштирокчидан иборат бўлиб, Қашқадарё вилоятининг Чироқчи ва Кўкдала туманларидаги мактабларда фаолият бошлаган[6]. Иштирокчилар мактаб дастурини ўқитиш билан бирга, ижобий синф муҳитини шакллантириш, дарсдан ташқари тўгараклар ташкил этиш ва ўз ижтимоий лойиҳаларни амалга ошириш билан шуғулланишади[7].
| Йил | Ариза топширганлар | Танлаб олинганлар | Ҳудуд |
|---|---|---|---|
| 2024 | ? | 13 нафар | Чироқчи ва Кўкдала тумани (Қашқадарё вилояти) |
| 2025 | ? | ? | Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти |
| 2026 | ? | ? | ? |
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ „"Теач фор Узбекистан" – та'лим соҳасидаги янги ижтимоий лойиҳа йўлга қўйилмоқда“. Афиша.уз (2024-йил 3-апрел). Қаралди: 2025-йил 22-апрел.
- ↑ „Ўзбекистонликлар мактаб та’лимини қандай қилиб ўзгартириши мумкин?“. Газета.уз (2024-йил 27-май). Қаралди: 2025-йил 23-апрел.
- ↑ „"Теач фор Узбекистан" – та'лим соҳасидаги янги ижтимоий лойиҳа йўлга қўйилмоқда“. Афиша.уз (2024-йил 3-апрел). Қаралди: 2025-йил 23-апрел.
- ↑ „Теач Фор Узбекистан“. Теач Фор Узбекистан. 2025-йил 17-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2025-йил 22-апрел.
- ↑ „Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб та’лим вазирлиги ва Теач фор Узбекистан ўртасидаги ҳамкорлик меморандум имзоланди!“ (2025-йил 13-феврал). 2025-йил 16-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2025-йил 23-апрел.
- ↑ „ММТВ педагогик ма’лумоти бўлмаган 10 нафар ўқитувчига мактабда ишлашга рухсат берди. Бу нега ёмон эмас?“. Газета.уз (2024-йил 10-сентябр). Қаралди: 2025-йил 23-апрел.
- ↑ „Теач Фор Алл wелcомес Теач фор Узбекистан“ (инглизча). Теач Фор Алл (2024-йил 16-сентябр). Қаралди: 2025-йил 23-апрел.
Ҳаволалар
| Викиомборда „Теач Фор Узбекистан“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |