Teburoro Tito
Тебуроро Тито (1953-йил 25-августда туғилган) – Кирибатлик сиёсатчи ва дипломат бўлиб, у 1994-йилдан 2003-йилгача Кирибатининг учинчи президенти лавозимида фаолият юритган.
| Тебуроро Тито | |
|---|---|
|
Кирибатининг Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги доимий вакили | |
| 3-Кирибати Республикасининг Президенти | |
|
Мансаб даври 1994-йил 1-октабрдан – 2003-йил 28-мартгача | |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
1952-йил 25-август Шимолий Табитеуэа, Танаэанг қишлоғи, |
| Сиёсий партияси | Христиан-демократик партия (1994-2004) |
| Турмуш ўртоғи | Кеина Тито |
| Маълумоти | Жанубий Тинч океани университети |
Ҳаёти
Тебуроро Тито 1952-йил 25-августда Шимолий Табитеуэадаги Танаэанг қишлоғида туғилган[1]. 1971-йилда Тито Фиджидаги Жанубий Тинч океани университетида таълим олиш учун давлат грантини қўлга киритган. У 1976-йил ва 1977-йилларда талабалар уюшмаси раиси лавозимида ишлаган. Тито 1977-йилда фан бакалавр даражаси ва педагогика бўйича сертификатни қўлга киритиб, университетни тамомлаган. Шундан сўнг, 1979-йилгача университетда талабалар координатори сифатида иш фаолиятини давом эттирган[2].
Карераси
1980-йилда Тито Кирибатига қайтиб келган ва Таълим вазирлигининг стипендия ходими бўлиб ишлаган. 1982-йилда „Бўлажак етакчилар учун“ АҚШда ўттиз кунлик саёҳат йўлламасини ютиб олган. Тито 1983-йилдан 1987-йилгача таълим бўйича катта директор бўлиб ишлаган. Тито 1980-йилдан 1994-йилгача Кирибати футбол ассоциациясига ҳам раислик қилган[3].
1987-йил март ойида Тито Жанубий Таравадаги Теинаинано шаҳар кенгаши сайлов округи учун парламент аъзоси этиб сайланган. Ўша йилнинг охирида бўлиб ўтган президентлик сайловларида Тито охирги учта номзоддан бири бўлиб сайловда ўз номзодини қўйган[4]. Мухолифат раҳбари Гарри Тонг дастлаб номзод сифатида кўриб чиқилган, аммо у Тито фойдасига номзодини қўйишдан бош тортган. Қолган икки номзод, Иэремиа Табаи ва Театао Теаннаки амалдаги президент ва вице-президентлар бўлган[3][5][6].
Манбалар
- ↑ Унитед Натионс (2017-йил 13-сентябр). „Неw Перманент Репресентативе оф Кирибати Пресенц Cредентиалс“. Пресс-релиз.
- ↑ Геддес, W. Ҳ.. Табитеуэа Нортҳ. АНУ Девелопмент Студиэс Cентре, 1983. ИСБН 0-909150-89-3.
- ↑ 3,0 3,1 Эаст & Тҳомас 2003, сс. 274–275.
- ↑ Ван Треасе 1993, с. 68.
- ↑ Ван Треасе 1993, сс. 68, 70.
- ↑ ВанТреасе 1993, с. 70.