Technovation Girls dasturi
Течноватион Гирлс – ёш аёл-қизлар учун етакчилик, ижодкорлик ва глобал муаммоларни ҳал қилувчи кўникмаларни ўрганиш имкониятини берувчи халқаро технологик таълим бўйича нотижорат ташкилот. Унда 8-18 ёш оралиғидаги барча ёш аёл-қизлар дини, ирқи ва миллатидан қатъий назар қатнашиш ҳуқуқига эгадирлар. Дастур танлов тарзида тузилган бўлиб, унда қизлар жамоалари билан ижтимоий муаммоларни ҳал қилувчи мобил иловалар ишлаб чиқиш учун биргаликда ишлайдилар. Дастур давомида иштирокчилар информатика асослари, фойдаланувчи интерфейси дизайни, иловаларни ишлаб чиқиш, бозор тадқиқотлари ва табдиркорлик асосларини ўрганадилар.
Течноватион Гирлс дастури | |
|---|---|
![]() Течноватион Гирлс дастури логоси | |
| Умумий маълумот | |
| Фаолият йиллари | 2007-йилдан ҳозирга қадар |
Течноватион Гирлс қизларга иловаларни ишлаб чиқишнинг турли босқичларида, жумладан, ғоялар яратиш, прототиплаш, дастурлаш ва ўз ғояларини таклиф қилиш бўйича йўл-йўриқ кўрсатадиган ўқув дастури ва ресурсларни таклиф этади. Дастур, шунингдек, жамоавий иш, ҳамкорлик ва самарали мулоқот қобилиятлари муҳимлигини таъкидлайди.Течноватион Гирлс қизларни нафақат технология ва тадбиркорликка қизиқишларини ўрганиш ва ривожлантиришга ундайди, балки уларда ўзига бўлган ишонч, етакчилик қобилияти ва муаммоларни ҳал қилиш кўникмаларини ривожлантиради. Дастур технология саноатидаги гендер тафовутини бартараф этиш ва кўпроқ қизларни СТЕМ (фан, технология, муҳандислик ва математика) соҳаларида мартаба излашга илҳомлантиришга қаратилган.
Келиб чиқиш тарихи
2006-йилда Иридесcент сифатида ташкил этилган Течноватион компанияси бош директори Тара Чкловски УСCда муҳандис сифатида ишлай бошлаган пайтда ушбу дастур ғояси устида ишлай бошлаган. Тара ўзининг курсдошларига қараб, хонада аёллар ва ташаббус қилувчи инсонлар қанчалик камлигини тушунди. Буни ўзгартиришга қарор қилди – нафақат ўз гуруҳида, балки ҳамма жойда – ёшларга мурожаат қилиш ва уларни фан, технология ва инновациялар ҳақида ҳаяжонлантириш учун ташкилотни бошлади.

Течноватион-нинг биринчи дастури, Фамилй Сcиэнcе, 2007 йилда Лос-Анжелесдаги мактаблардан бирида бошланган ва кейин бу ҳудуддаги кўпроқ мактабларга ва охир-оқибат Сан-Франсиско кўрфазига тарқалди. У ердан ташкилот ўсишни бошлади, мактабда дастурлар яратишни ўрганди, Ню-Ёрк, Чикаго ва Флоридага тарқалди. Ва кейин, 2010 йилда, Течноватион Гирлс дастури ишга туширилди. 2012 йилда барча ёшдаги талабалар учун амалий дизайн муаммоларига бағишланган сайт ишга туширилди ва 2013 йилда дастурлар глобал миқёсда тарқалди.
2013-йилдан бери дастур ўз моделини такомиллаштириш, кучлироқ ўқув дастурини ишлаб чиқиш, кўпроқ соҳа мутахассисларини, мураббий, ҳакам ва маслаҳатчи сифатида жалб қилиш ҳамда дастурларнинг таъсири ва уни қандай чуқурлаштиришни ўрганишга эътибор қаратди [1].
Ҳаволалар
Манбалар
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |
- ↑ ҳттпс://www.течноватион.орг/абоут/. Течноватион Гирлс/Абоут. Қаралди: 15-сентабр, 2023-йил.
