Тегу – Корея Республикасида Сеул, Пусан ва Инчхондан кейин катталиги бўйича тўртинчи ўринда туради, майдони 885,62 квадрат километр, аҳолиси сони 2 512 604 кишидан иборат.

Тегу расмий равишда тўғридан-тўғри бўйсунувчи шаҳар бўлиб, Кёнсан-Пукто провинсиясининг бир қисми эмас, балки унинг пойтахти ҳисобланади. Тегу тўғридан-тўғри миллий ҳокимиятга бўйсунади.

Тегу – Шимолий Ённам ҳудудининг энг йирик шаҳри.

Шаҳар атроф-муҳити баланд бўлмаган чўққилар билан ўралган водийда жойлашган. Шаҳарнинг шимолий ва шарқий қисмларида шаҳар ғарбида жойлашган Нактонган дарёсига бориб қуйиладиган Кимхоган дарёси оқиб ўтади.

Иқлими муссонли.

Тегу жойлашган водий алоҳида микро иқлимни сақлаб туради: Корея яриморолининг бошқа қисмларига нисбатан ёзда иссиқ, қишда совуқ.

Буддавийлар учун бу шаҳар ўзига хос Макка, археологлар учун – қазиш ишларини ўтказиш учун жозибадор жой.

Ўз тарихи давомида Тегу Кимхоган ва Нактонган дарёлари кесишган чорраҳада жойлашгани учун йирик транспортлар қатнов жойи ҳисобланган.

Чосон сулоласи даврида шаҳар Кёнсандо ҳудудининг ма’мурий, иқтисодий ва маданий маркази бўлган, кейинчалик пешқадамликни Пусан шаҳри илиб кетди.

Тегу раёнидаги археологик қазилмалар эрамиздан аввалги 1500-3000 йилларда дафн этилганлар сонига қараб аҳоли сонининг кўплиги аниқлади. Қадимги матнлар гувоҳлик беришича, Уч подшоҳлик даврида Тегу Делгубел деб номланган, бу ҳақдаги ма’лумотлар эрамиздан аввалги 261 йилги манбаларда учрайди.

Тарихга Делгубелнинг эрамиздан аввалги В асрда Силла таркибига кирганлиги ҳақидаги ма’лумотдан ташқари қадимги даври ҳақида ҳеч нарса ма’лум эмас.

Шаҳар 757 йилдан бошлаб Тегу деб номланди. 1601 йили Тегу Кёнсандо провинсиясининг, 1896 йилдан бошлаб эса Кёнсан-Пукто провинсиясининг пойтахтига айланди.

Шаҳар архитектураси прагматик ва усулларнинг турфа хиллиги билан фарқ қилмайди. Бу ерда Силла давлати пойтахти Кёнжу шаҳри харобалари мавжуд.

Тегу ва Чхондо ўртасида Пхалжорён довони бўлиб, довон Чосон сулоласи даврида Сеул ва Пусанни боғлаб турувчи асосий йўл ҳисобланган.

Нуфузли олий ўқув юртлари : Кёнбук давлат университети, Енхам университец, Кимюн университети.

Шаҳарнинг асосий саноат соҳалари: тўқимачилик енгил саноати, металлургия ва машинасозлик.Ҳттпс:/тегу