Tehron shahar teatri

Шаҳар Театри (форсча: تئاتر شهر, Теāтр-э Šаҳр) – Эрондаги энг катта маданият ва санъат мажмуаси. Теҳрондаги талабалар боғи яқинида, Элхебал ва Вали-Аср кўчалари чорраҳасида жойлашган.
1967-йил, Эроннинг сўнгги шоҳи Муҳаммад Ризо Паҳлавий ҳукмронлиги даврида рафиқаси Фараҳ Паҳлавий ташаббуси билан қурилган. 1973-йил 27-январда Антон Павлович Чехов песаси асосида саҳналаштирилган „Олчазор“ спектакли билан очилган.
Архитектураси
Шаҳар театр биноси доира шаклида бўлиб, салжуқийлар даври ёдгорликларидан бири бўлган Тўғрул минорасидан илҳомланган Хошанг Сихуннинг шогирдларидан бири Али Сардор Афхамий лойиҳаси бўйича қурилган[1]. Бинонинг доира шаклидаги лойиҳаси қадимги юнон ва Рим ме’морчилигининг уйғунлигидан, хусусан, Римдаги Пантеон ва Колизей каби машҳур иншоотлардан илҳомланган ҳолда яратилган. Бинонинг театр майдони 3000 кв. Иншоотнинг диаметри 34 метр, баландлиги 15 метр.
Мажмуа бир нечта намойиш майдонлари, жумладан Чеҳарсоу, Қашқаи, Саеҳ заллари, саҳна студияси ва асосий залдан ташкил топган[2]. 579 кишига мўлжалланган асосий зал театр учун зарур бўлган барча жиҳозлар, жумладан, саҳнани электр айлантиргич, лифт ва декорация учун осма тизим, ҳаракатланувчи саҳна йўлаги, пардалар ва кино ускуналари билан таъминланган. Театр кириш қисмида кутиш залидаги шовқин ичкарига ўтмаслиги учун акустик қопламали иккита эшик ўрнатилган.
Театр фаолияти
1979-йилги Эрон инқилобидан олдин театр дастлаб Радио ва телевидение миллий ташкилоти, кейин эса Маданият бошқармаси тасарруфида бўлган, инқилобдан кейин эса мажмуанинг фаолияти Эрон Маданият ва исломий йўл-йўриқ вазирлиги назоратига ўтган[3]. Шаҳар театрида рассомлар, театр талабалари ҳамда дурадгорлик ва тикувчилик устахоналари ўқувчилари фойдаланадиган махсус бадиий кутубхона ҳам мавжуд.
Теҳрон Шаҳар Театри шанба кунлари ёпиқ бўлади.
Галерея
-
Театрнинг 1971-йилги кўриниши
-
Театрнинг 2021-йилги кўриниши
-
Томошабинлар залларидан бири
-
Албер Камю асарларидан бири асосида спектакл
Ҳаволалар
| Викиомборда „Теҳрон шаҳар театри“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |
Манбалар
- ↑ Дон Рубин, муҳ. (1998), Тҳе Wорлд Энcйcлопедиа оф Cонтемпорарй Тҳеатре, Лондон: Роутледге, ИСБН 0415059283, ОCЛC 32008932, 0415059283
- ↑ „Теҳран Cитй Тҳеатер wебсите“. Қаралди: 2025-йил 20-ноябр.
- ↑ Дон Рубин; эт ал., муҳ. (2001), Wорлд Энcйcлопедиа оф Cонтемпорарй Тҳеатре: Асиа/Паcифиc, Роутледге, ИСБН 9780415260879, ОЛ 7488911М, 0415260876