Teinopalpus imperialis
Теинопалпус империалис, Каисар-и-Ҳинд - Папилионидаэ оиласига мансуб, дунёдаги энг ноёб, сирли ва гўзал капалак турларидан биридир. Ўзининг бетакрор яшил тусдаги товланиши ва камёблиги сабабли бутун дунё капалак коллексионерлари ўртасида жуда юқори баҳоланади[1].
| Каисар-и-Ҳинд | |
|---|---|
|
| |
| Илмий таснифлаш | |
| Олам: | Ҳайвонлар |
| Тип: | Бўғимоёқлилар |
| Синф: | Ҳашаротлар |
| Туркум: | Тангачақанотлилар |
| Оила: | Папилионидаэ |
| Уруғ: | Теинопалпус |
| Турлари: | Т. империалис |
| Бинар номи | |
|
Теинопалпус империалис (Ҳопе, 1843) | |
Тавсиф


Каисер-и-Ҳинд - Ҳиндистон императори деб таржима қилинади. Эркакларининг қанотлари кенглиги тахминан 8-9 см, урғочилариники эса 11-12 см гача етади. Капалак қанотларининг асосий қисми тўқ бахмал-яшил рангда бўлиб, ёруғликда ялтираб товланади. Эркакларининг орқа қанотларида ёрқин тўқ сариқ рангли доғлари бор. Урғочилари эса эркакларига қараганда йирикроқ бўлиб, қанотларидаги нақшлари бироз фарқ қилади ва кулранг-яшил тусга эга. Орқа қанотларининг четида ингичка ва чиройли думсимон ўсимталари мавжуд[2].
Тарқалиши
Непал, Бутан. Мянма ва Шимоли-шарқий Ҳиндистондан Шимолий Ветнамгача бўлган ҳудудларда учрайди. Бу капалак асосан Осиёнинг тоғли ва қалин ўрмонли ҳудудларида, денгиз сатҳидан 1500 дан 3000 метргача бўлган баландликларда яшайди[3].
Хусусияти
Эркак капалаклар эрталаб қуёш чиққанда жуда фаол бўлади. Улар тоғ чўққиларидаги дарахтлар учига қўниб, ўз ҳудудларини қаттиқ қўриқлайдилар. Агар бошқа эркак капалак у ерга яқинлашса, уни дарҳол қувиб юборади. Урғочилари жуда камдан-кам ҳолларда пастга тушади, улар асосан баланд дарахтлар соябонида яширин ҳаёт кечиради, шу сабабли уларни табиатда учратиш ёки тутиш жуда қийин. Улар йилига икки марта — баҳорда (апрел-май) ва ёзнинг иккинчи ярмида (июл-август) учишади[4][5].
Муҳофаза этилиши
Теинопалпус империалис Халқаро Табиатни Муҳофаза Қилиш Иттифоқининг Қизил рўйхатига "Ё'қолиб кетиш ҳавфи яқин" мақоми билан киритилган. Ҳиндистон, Непал ва Таиланд қонунчилиги бўйича бу капалак қат'ий муҳофаза қилинади, уни овлаш тақиқланган[6][7].
Манбалар
- ↑ Аргйрос, А.; Манос, С.; Ларге, М.C.Ж.; МcКензиэ, Д.Р.; Cох, Г.C.; Дwарте, Д.М. (2002). "Элеcтрон томограпҳй анд cомпутер висуалисатион оф а тҳреэ-дименсионал 'пҳотониc' cрйстал ин а буттерфлй wинг-сcале". Миcрон 33 (5): 483–487. дои:10.1016/С0968-4328(01)00044-0. ПМИД 11976036.
- ↑ Сеэ алсо: Элwес, Ҳенрй Жоҳн (1930). . 114-бет — Викиманба.
- ↑ Стафф Репортер. „ГоАП адопц деcларатион он cлимате чанге; Каисер-и-Ҳинд адоптед ас стате буттерфлй“. Тҳе Аруначал Тимес (2021-йил 14-ноябр). Қаралди: 2021-йил 14-ноябр.
- ↑ Неw, Т. Р.; Cоллинс, Н. Марк. Сwаллоwтаил буттерфлиэс: ан аcтион план фор тҳеир cонсерватион, иллустратед, ИУCН/ССC Спеcиэс Аcтион Планс Сериэс, Сwитзерланд: ИУCН ССC Лепидоптера Спеcиалист Гроуп, 1991 — 36-бет. ИСБН 978-2-8317-0061-8.
- ↑ „Аппендиcес И, ИИ анд ИИИ то CИТЕС“. Cонвентион он Интернатионал Траде он Эндангеред Спеcиэс (2010-йил 14-октябр). Қаралди: 2010-йил 23-сентябр.. Но ментион фоунд ин тҳе доcумент.
- ↑ Гҳираделла, Ҳелен (1991). "Лигҳт анд cолор он тҳе wинг: струcтурал cолорс ин буттерфлиэс анд мотҳс". Апплиэд Оптиcс 30 (24): 3492–3500. дои:10.1364/АО.30.003492. ПМИД 20706416.
- ↑ Мичиэлсен, К.; Ставенга, Д.Г. (2008). "Гйроид cутиcулар струcтурес ин буттерфлй wинг сcалес: биологиcал пҳотониc cрйсталс". Жоурнал оф тҳе Роял Соcиэтй Интерфаcе 5 (18): 85–94. дои:10.1098/рсиф.2007.1065. ПМИД 17567555. ПМC 2709202. //www.пубмедcентрал.ниҳ.гов/артиcлерендер.фcги?тоол=пмcентрез&артид=2709202.