Текфур – Византия империяси даврида Онадўли ва Румелида волий даражасидаги бошқарувчилар ва христиан ҳукмдорларига берилган умумий ном.

Текфур арман тилидан олинган сўз бўлиб, Усмонли туркчасида христиан ҳукмдорларга берилган унвондир. Сўзнинг асли Такавор бўлиб, „қирол“ деган маънони аглатади. Византия империясида давлатнинг марказидан ташқаридаги шаҳарларнинг мустақил ҳокимлари Текфур деб аталган. Уларнинг маъмурий ва ҳарбий вазифалари бўлган. Онадўли салжуқийлари ва Усмонлилар империясининг ҳукмдорлари дастлабки даврларида текфурлар билан жуда яқин алоқалар ўрнатганлар. Текфурлар турк босқинларидан ўзларини ҳимоя қилиш ва ўз мустақиллигини сақлаб қолиш учун туркларга катта миқдорда солиқ тўлаганлар.

Баъзи текфурлар ўз мавқеини сақлаб қолиш учун турк қўмондонлари ва бейлари билан қариндошлик алоқаларини ўрнатишга ҳаракат қилишган. Шу сабабдан кўпчилик текфурлаР қизларини турк қўмондонларига ёки уларнинг ўғилларига келин қилиб беришарди. Текфурлар орасида мусулмонликни қабул қилганлари ҳам бор эди. Ҳарманкая текфури Кöсе Миҳал мусулмонликни қабул қилганлар орасидаги энг машҳуридир.

Византия империяси қулагач, маъмуриятдаги текфур атамаси ҳам тарих саҳнасидан ўчиб кетди.

Манбалар