Tekis harakat
Текис ҳаракат — ҳаракат давомида тезлиги йўналиш жиҳатдан ҳар қанча ўзгарса ҳам, катталик жиҳатдан ўзгармасдан қоладиган ҳаракат. Текис ҳаракат тўғри ва эгри чизиқли траектория бўйича юз бериши мумкин. Тўғри чизиқли ҳаракатда жисмнинг кўчиш вектори билан тезлик вектори битта чизиқда ётади. Эгри чизиқли ҳаракатда эса тезлик вектори ўз йўналишини вақт ўтиши билан узлуксиз ўзгартира боради ва унинг йўналиши ҳамма вақт ҳаракат траекториясига ўтказилган уринма бўйича бўлади. Текис ҳаракатда жисмларнинг бирор в тезлик билан т вақт оралиғида босиб ўтадиган йўли с=вт муносабат орқали аниқланади.
Қаттиқ жасмлар илгариланма Текис ҳаракат қилиши ва қўзғалмас ўқ атрофида текис айланиши мумкин. Биринчи ҳолда қаттиқ жисмни ташкил этувчи ҳар бир нуқтасининг ҳаракат тезлиги в> ҳам сон қиймати, ҳам йўналиши бўйича бир хил бўлиб ўзгармасдан қолади. Айланма ҳаракатда эса, жисмни ташкил этувчи ҳамма нуқталарнинг бурчак тезликлари ю бир хил қийматга эга бўлиб, вақт ўтиши билан ўзгармайди ва т вақт оралиғида жисмнинг бурилиш бурчаги фқ(оҒ муносабат орқали аниқланади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |