Tekislik (maydon)

Текислик — қурукликларда, денгиз ва океанлар тубидаги ясси ёки бироз ўрқир бўлган катта майдонлар.
Қуруқликда денгиз сатҳидан паст бўлган ботиқ Текислик (мас., Каспийбўйининг шим. ва шарки), бал. 0 дан 200 м гача бўлган паеттекислик (Ғарбий Сибир), 200 дан 500 м гача бўлган баланд (Устюрт) ва 500 м дан зиёд ясситоғликларга (Эрон тоғлигининг ички қисмлари) бўлинади. Текислик юзасининг ётиқ (Бетпакдала чўлининг ғарбий қисми), қия (тоғ олди шлейфлари) ва ботиқ (Қашқар текислиги) шакллари мавжуд. Мезорелефига кўра ясси, поғонасимон, тўлқинсимон, сертепа, ўйдимчуқур ва ҳоказо Текисликлар фарқ қилинади. Текисликларнинг келиб чиқиши, геологик структураси ва ривожланиш тарихи турлича. Экзоген жараёнларнинг таъсир этишига кўра денудацион (дастлабки тоғларнинг емирилишидан ҳосил бўлган) ва аккумулятив (чўкинди жинслар тўпланишидан юзага келган) Текисликларга бўлинади. Текисликлар Ер юзасининг катта қисмини эгаллайди. Қуруқликдаги Текисликларда катта дарё ҳавзалари, кўллар жойлашган, уларнинг инсон томонидан ўзлаштирилиши қулай. Энг йирик текисликлар: Шимолий Америкадаги Буюк ва Марказий текисликлар, Жанубий Америкадаги Амазонка ва Гвиана пасттекисликлари, Европадаги Шарқий Европа, Осиёдаги Ғарбий Сибир, Турон, Буюк Хитой, ҲиндГанг Текисликлари, Африкадаги Саҳрои Кабир ва Судан, Австралиядаги Марказий пасттекисликлар.
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |