Teknofest
Текнофест (Текнофест Аэрокосмик ва Технология Фестивалининг қисқартмаси) — Туркияда ўтказиладиган авиация, технология ва космик технологиялар фестивали бўлиб, дастлаб 2018-йил сентябр ойида Истанбул аэропортида Туркия Технология Жамоаси Жамғармаси (Т3) томонидан хусусий компаниялар, вазирликлар ва илмий муассасалар билан ҳамкорликда ўтказилган[1]. Бу Туркия технология жамоаси фонди ва Саноат ва технология вазирлиги томонидан Туркия миллий технологияларини ривожлантиришни мақсад қилган биринчи ва ягона фестивалдир[2].
| Текнофест Текнофест Авиация, космик ва технология фестивали | |
|---|---|
| Файл:Текнофест лого.пнг | |
|
Байкар Cезери (2019) фестивал доирасида биринчи марта намойиш этилди | |
| Бошланиши | 2018 |
| Ўтказилиши | Ҳар йили |
| Ўтказилган жойи |
Истанбул Газиантеп Самсун Анқара Измир |
| Мамлакат | Туркия |
| Ташкилотчи | Ҳалук Байрактар |
| Энг сўнгги тадбир | Истанбул 2023 |
| Аввалги тадбирлар | Озарбайжон, 2022-йил май |
| Кейинги воқеа | Анқара, Измир ҳамда Истанбулда Республиканинг 100 йиллиги муносабати билан бўлиб ўтиши кутилмоқда |
| Иштирокчилар | 2,500,000 2023-йил |
| Бюджет | +43,000,00 Турк лираси (2023) |
| Раҳбар | Ҳалук Байрактар ва Селçук Байрактар |
| Кишилар | Азиз Санcар (2021) |
| Веб-сайт | текнофест.орг |
Фестивал миллий технологияларни тарғиб қилиш ва ривожлантириш ҳамда одамларнинг бу соҳадаги хабардорлигини оширишга қаратилган[1][3][4]. Шу сабабли, у ҳамма учун очиқ ва бепул. Фестивалда семинарлар, мукофотлар қўйилган технология танловлари, маҳаллий технология кўргазмалари ва халқаро тадбиркорлик саммити бўлиб ўтмоқда; Парашют, Соло Турк, Турк юлдузлари ва шунга ўхшаш маҳаллий-халқаро ташкилотлар ҳаво кўргазмалари ҳам ўтказилади. Шунингдек, ташриф буюрувчилар авиация намойишлари, жумладан, парашютда учиш, „Яккахон турк“, „Турк юлдузлари“ ҳаво шоулари ва кўплаб аттраксионлардан баҳраманд бўлишлари мумкин[1][4]. Фестивал бир йил Истанбулда, бир йил Анадолу вилоятларидан бирида ўтказилиши белгиланган[5].
Технологиялар бўйича мусобақалар 12 хил тоифада ташкил этилган. Танловларда бошланғич синф ўқувчиларидан тортиб тадбиркорларгача бўлган барча ёшдагилар ўз лойиҳалари билан иштирок этишлари ҳамда техник жиҳозлар кўмагидан ҳам фойдаланишлари мумкин[1].
Эуропеан Скиллс, Cомпетенcес, Қуалифиcатионс анд Оccупатионс (ЭCСО) ва Руминия ҳукумати билан ҳамкорликда ташкил этилган „Тҳе ҲаcкИстанбул 2018 Cаптуре тҳе Флаг“ танловида бутун дунёдан компютер хакерлари беллашадилар. Ғолиблар пул мукофоти билан тақдирландилар[1].
Фестивал доирасида мукофот топшириладиган яна бир мусобақа — „Wорлд Дроне Cуп“ пойгаси ҳам ўтказилади[6].
Кўплаб вазирлик ва раисликлар фестивални қўллаб қувватлаган, жумладан, АСЕЛСАН, РОКЕТСАН, Байкар, БМC, ҲАВЕЛСАН, ТÜБİТАК, СТМ, Турк Аэрокосмик саноати, ТУСАŞ, Турк Ҳаво Йўллари, Туркия авиация ассоциацияси, Турксат ва Туркжелл каби компаниялар тарафдор ва иштирокчи сифатида; Боғозичи университети, Истанбул техника университети, Йилдиз техника университети, Яқин Шарқ техника университети, Қораденгиз Технология университети каби кўплаб университетлар ҳам академик ҳамкор томонлар сифатида иштирок этди[7].
Фестивал тарихи
Истанбул 2018
Биринчи йилги фестивал 20-23-сентабр кунлари Истанбул аэропортида 14 хил технология мусобақалари бўйича ўтказилди. Биринчи йили фестивалга 80 мингга яқин киши рўйхатдан ўтган. Фестивал доирасида Аселсан, Байкар, ИГА, Исбак, Рокецан, ТУСАŞ, Турк Ҳаво Йўллари, ТÜБİТАК ва ТÜРКСАТ каби Туркиянинг етакчи мудофаа ва технология муассасалари ва ташкилотлари турли тоифаларда мусобақалар уюштирдилар[8].
Ф-16 Соло Турк, Чалленгер 605, Астон Мартин Тҳе Неw Вантаге, Тесла П100ДЛ, Лотус Эвора 430 ГТ, Редбулл Раcинг Ф1, Каwасаки Ҳ2Р каби автомобиллар иштирок этган пойга биринчи марта Текнофест 2018да бўлиб ўтди. Кенан Софуог'лу Каwасаки Ҳ2Р билан пойгада ғолиб чиқди[9].
Истанбул 2019
Иккинчи фестивал 2019-йилнинг 17-22-сентябр кунлари ҳозирда фойдаланилмаётган Отатурк аэропортида бўлиб ўтди. 3 миллион лирадан ортиқ мукофот берилиши режалаштирилган фестивалга 122 давлатдан 17,373 жамоа ва 50,000 рақобатчи ариза топширгани ма’лум қилинди[10]. Фестивалда жами иштирокчилар ва ташриф буюрувчилар билан 1 миллион 750 минг киши қайд этилди[11]. Ўтган йилгидек[12] технология ва дрон мусобақалари, турли даражадаги талабалар учун тадбирлар, хакерлик мусобақалари, робототехника тадбирлари ва турли ҳаво кўргазмалари бўлиб ўтди[13]. Фестивал доирасида Cезери учувчи машинаси биринчи марта намойиш этилди[14]. Россиянинг Сукҳои Супержет 100, Бериэв Бе-200 самолётлари ва янги авлод йўловчи самолёти МС-21[15] стационар сифатида намойиш этилди. Шундан кейин, МС-21 Истанбулга биринчи халқаро парвозини амалга оширди. Россия Ҳарбий ҳаво кучларининг Су-35 қирувчи самолёти кўргазмали парвозни амалга оширди[16]. „Россия рицарлари“ аэробатика жамоаси „Сукҳои Су-30“ самолётидан фойдаланган ҳолда фестивал доирасида кўргазмали парвозни амалга оширди[17]. Халқаро даражадаги „Wорд Дроне Cуп“ пойгалари бўлиб ўтди[18]. Шунингдек, 2018-йилги фестивалдан фарқли ўлароқ, фестивалнинг катта муваффақияти туфайли бу йил кўплаб янги тадбирлар уюштирилди: учар автомобил дизайни танлови, мини реактив радиал компрессор дизайни танлови, турбо фан двигатели дизайни танлови, роботлар танлови, Истанбул халқаро мунозара ярмаркаси ва ТÜБİТАК университети талабалари тадқиқот лойиҳалари бўйича мусобақалар[19].
Газиантеп 2020
Тадбир 2020-йил 24-27-сентябр кунлари Газиантепдаги Яқин Шарқ ярмарка марказида бўлиб ўтди. Апрел ойида ўтказилиши режалаштирилган фестивал пандемия сабабли сентябрга кўчирилди. 19 хил тоифада ташкил этилган Технология мусобақалари бу йил ўтган йилгидан фарқли ўлароқ 21 хил тоифада ташил этилди. Бу йил фестивалга Биотехнология инновациялари танлови, Қишлоқ хўжалиги технологиялари танлови, Атроф-муҳит ва энергетика технологиялари танлови, Интеллектуал транспорт танлови, Таълим технологиялари танлови, Вертолёт дизайни танлови ва Реактив двигателлар лойиҳалаш танлови қўшилди[20]. Туркиядаги CОВИД-19 пандемияси туфайли бу йилги фестивалда фақат иштирокчилар қатнашди, фестивални қўллаб қувватловчилар сони эса 63 тага етди[21]. Текнофест мусобақаларида қатнашиш учун 84 мамлакатдан 20,000 га яқин жамоа ва 100,000 нафар ёшлар ариза топширган[22]. Танловда олдиндан саралашдан ўтган жамоаларга 5 миллион лира моддий ёрдам кўрсатилди, ғолиб жамоаларга эса 3 миллион лирадан ортиқ мукофот берилди[23].
Истанбул 2021
Фестивал 21-26-сентябр кунлари Отатурк аэропортида бўлиб ўтди. Танловга 200,000 та ариза топширилди. Қувватловчи ҳомийлар сони 74 тага кўпайган бўлса, симуляция, сунъий интеллект ва учувчисиз ҳаво воситалари каби соҳаларда янги рақобат тоифалари қўшилди. Бутун дунёдан рақобатчилар иштирок этишди. Фестивалда илк бор ташриф буюрувчиларга маҳаллий ТОГГ автомобили намойиш этилди. Мукофотларни Президент Ражаб Тоййиб Эрдўған ва Азиз Санcар топширди. Моддий ёрдам ва мукофотлар 12 миллион лира эканлиги билдирилди[24].
Самсун 2022
Фестивал 2022-йилнинг 30-августидан 4-сентябрига қадар Самсун Çаршамба аэропортида бўлиб ўтди[25].
Истанбул 2023
Фестивал 2019 ва 2021-йилларда бўлгани каби 27-апрелдан 1-майгача Республиканинг 100 йиллиги муносабати билан Истанбулдаги Отатурк аэропорти бўлиб ўтди.
Фестивал рақамларда
2018-йилда, Текнофестнинг биринчи йилида 4,333 та жамоа ариза топширди. 2019-йилда дунёдаги энг йирик авиация ва космик фестивалга айланган Текнофестга 10,288 жамоа ариза топширди. У жами 1,720,000 иштирокчини қабул қилди. 2020-йилдаги эпидемияга қарамай, 16,034 жамоа билан аризалар сонида сезиларли ўсиш кузатилди. 2021-йилда қабул қилинган аризалар жами 36,984 та жамоа билан янги рекорд ўрнатди[26].
2018-йилда бўлиб ўтган фестивалда 12 та турли танлов тоифалари бўлиб ўтди. Фестивалнинг биринчи йилида 80,000 га яқин киши рўйхатдан ўтди ва 500,000 қатнашувчини кутиб олди[27]. 2019-йилда фестивалда 122 мамлакатдан 50,000 дан ортиқ иштирокчилар 19 та турли номинацияларда иштирок этди[28]. 2020-йилда Cовид-19 туфайли фестивал ташриф буюрувчилар учун очиқ эмас эди. Шунга қарамай, унга 23 тоифадаги 100,000 дан ортиқ кишидан аризалар келиб тушган[29]. 2021-йилда мусобақа тоифалари сони 34 тага етказилди[30].
Фото галарея
-
Текнофест 2019 учун биринчи халқаро парвозини амалга оширган Россиянинг янги авлод йўловчи самолёти Иркут МС-21
-
Рокецан компаниясининг турли маҳсулотлари
-
Истанбул Гелисим университети томонидан ишлаб чиқарилган учар автомобил
-
ИЭТТнинг ўзи бошқариладиган электр автомобили
Манбалар
| Викиомборда „Текнофест“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |
- ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 1,4 „Ҳаcкерс фром овер 130 cоунтриэс то cомпете ин Текнофест Истанбул ҳаcкатҳон“ (9-сентабр 2018-йил). Қаралди: 12-сентабр 2018-йил.
- ↑ „Сıкçа Сорулан Сорулар“. Текнофест İстанбул. 2019-йил 25-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 8-май.
- ↑ „Абоут“. Текнофест Истанбул. 2018-йил 22-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 12-сентабр 2018-йил.
- ↑ 4,0 4,1 „Туркей’с ларгест теч фест то бе ҳелд ин Истанбул тҳис монтҳ“ (4-сентабр 2018-йил). Қаралди: 12-сентабр 2018-йил.
- ↑ „Газиантеп'те Текнофест 2020 танıтıм топлантıсı дüзенленди“. АА.
- ↑ „Абоут“. Wорлд Дроне Cуп. Қаралди: 12-сентабр 2018-йил.
- ↑ „Курулуşлар“. Текнофест 2019. 2019-йил 25-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 8-май.
- ↑ „Cоунтдоwн бегинс фор ТЕКНОФЕСТ Истанбул“. www.аа.cом.тр. Қаралди: 2021-йил 3-май.
- ↑ сабаҳ, даилй „Пресидент Эрдоğан аттендс аэроспаcе, течнологй фестивал Текнофест ин Истанбул“ (инглизча). Даилй Сабаҳ (22-сентабр 2018-йил). Қаралди: 2021-йил 3-май.
- ↑ „ТЕКНОФЕСТ'те 3 милён лиранıн üзеринде öдüл даğıтıлаcак“. Ҳабертüрк. 18-сентябр 2019да асл нусхадан архивланган.
- ↑ „ТЕКНОФЕСТ İстанбул'у 1 милйн 750 бин киşи гезди“. Ҳабертüрк. 10-октябр 2019да асл нусхадан архивланган.
- ↑ „ТЕКНОФЕСТ 20-23 Эйлüл тариҳлеринде İстанбул Ени Ҳавалиманı’нда герçэклеşтирилеcек“. Ҳüрриет. 8-август 2019да асл нусхадан архивланган.
- ↑ „ТЕКНОФЕСТ İстанбул баşладı“. АА. 25-сентябр 2019да асл нусхадан архивланган.
- ↑ „Милли уçан араба 'Cезери' гöрücüе çıктı“. 25-сентябр 2019да асл нусхадан архивланган.
- ↑ „Ени ёлcу уçаğı МC-21 İстанбул’а гелиёр“. 25-сентябр 2019да асл нусхадан архивланган.
- ↑ „ТЕКНОФЕСТ капсамıнда Тüркие'е гетирилен Су-35'ден гöстери уçуşу“. 20-сентябр 2019да асл нусхадан архивланган.
- ↑ „Рус пилотлардан ТЕКНОФЕСТ'те нефес кесен гöстери“. 2-октябр 2019да асл нусхадан архивланган.
- ↑ „Текнофест“. WДC. 22-март 2019да асл нусхадан архивланган.
- ↑ „Текнофест Истанбул опенс доорс фор энтҳусиасц“ (инглизча). Текнофест Истанбул опенс доорс фор энтҳусиасц. Қаралди: 2021-йил 3-май.
- ↑ „Текнофест | Ярışмалар“. 2019-йил 31-майда асл нусхадан архивланган.
- ↑ „Дüзенлейиcи Курулуşлар“. Текнофест. 26-сентябр 2020да асл нусхадан архивланган.
- ↑ „Текнофест İстанбул | Ярışмалар“. wеб.арчиве.орг (31-май 2019-йил). 2019-йил 31-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 3-май.
- ↑ „Текнофест Ярışмалар“. Текнофест. 26-сентябр 2020да асл нусхадан архивланган.
- ↑ „Текнофест“. 26-сентябр 2021да асл нусхадан архивланган.
- ↑ „ТЕКНОФЕСТ 2022'де Самсун'да япıлаcак“. Анадолу Ажансı. 26-сентябр 2021да асл нусхадан архивланган.
- ↑ „Текнофест рекор кıрдı: Ярışмалара 39 бини аşкıн такıм баşвуру яптı“ (тр). www.ҳурриет.cом.тр. Қаралди: 2021-йил 4-май.
- ↑ сабаҳ, даилй „Пресидент Эрдоğан аттендс аэроспаcе, течнологй фестивал Текнофест ин Истанбул“ (инглизча). Даилй Сабаҳ (22-сентабр 2018-йил). Қаралди: 2021-йил 4-май.
- ↑ сабаҳ, даилй „Пресидент Эрдоğан аттендс аэроспаcе, течнологй фестивал Текнофест ин Истанбул“ (инглизча). Даилй Сабаҳ (22-сентабр 2018-йил). Қаралди: 2021-йил 4-май.
- ↑ „Туркей’с Текнофест геттинг беттер wитҳ эверй еар“. www.аа.cом.тр. Қаралди: 2021-йил 4-май.
- ↑ „ТЕКНОФЕСТ 2021’де Ярışма Ҳееcанı Баşлıёр!“. www.афад.гов.тр. Қаралди: 2021-йил 4-май.