Текрур — Ғарбий Африкадаги (Сенегал дарёси ҳавзаси) давлат (мил. 1минг йиллик ўртаси — 15-аср). 11-асрнинг 2чорагидан ислом дини давлат динига айлана бошлаган; 11 —13-асрларда равнақ топган. 13-аср охирида Мали давлатининг сиёсий таъсир доирасига тортилган. 14—15-асрларда кўп мулклари парчаланиб кетган, 15-асрнинг 2ярмида уларнинг бир қисми Жолоф давлати, қолгани 15-аср охири — 16-аср бошида Сонгай таркибига кирган.