Текстолит — пластик материал. Ипгазлама қатламларига синтетик смолалар шимдириш ва 150° трада катта босимда пресслаш йўли билан тайёрланади. Механик мустаҳкамлик ва диэлектрик хоссалари юқори; сувдаги органик эритмаларга чидамли. Солиштирма оғирлиги 1,36—1,4. Бринелл бўйича қаттиқлиги 20–40 кг/мм2; эгилишга мустаҳкамлиги 130—170 МПа, электрик мустаҳкамлиги 27—45 кВ/мм. Механик ишлов бериш осон. Ипгазлама асосидаги Т.дан ташқари, шишаТ. (шиша толали), асботекстолит (асбест толали), органотекстолит (синтетик толали) Т.лар ҳам бор. Т. лист, стержен ва қувурлар кўринишида ишлаб чиқарилади. Т. роликлар, шовқинсиз шестернялар, подшипникларнинг вкладшилари, шкивлар, қистирмалар ва бошқа тайёрлашда, кемалар корпусини ясашда, ракеталарнинг иссиклик изоляцияси сифатида ишлатилади[1].


Манбалар