Текстура (лот. техтура — газлама, тузилиш) — аморф жисмлардаги молекулалар (қаранг Аморф ҳолат) ёки поликристалларда, кристаллар ва газламаларда толаларнинг муайян йўналишда жойлашуви. Табиатда (мас., баъзи минералларда) учрайди, сунъий усулда ҳам (мас., кристаллаш йўли билан) ҳосил қилиниши мумкин. Т. материалларда хоссалар анизотропияенга сабаб бўлади. Тўқимачиликда толалардан ҳажмдор (текстурланган) ип олишда Т. хоссасига асосланилади. Т. тоғ жинслари ва ёғочда учрайди, магнит Т. ҳам мавжуд.