Tektonitlar
Тектонитлар — Ернинг чуқур қатламларидаги кучлар таъсирида минераллари муайян йўналишдаги ҳолатни эгаллаган тоғ жинсларининг умумий номи. Одатда, бундай таъсир кайта кристалланиш, парчаланиш (милонитлар, тектоник брекчиялар), варақсимонликни ҳосил бўлиши билан бирга содир бўлади. Петроструктура тахлили (қаранг Петротектоника) ёрдамида деформациянинг кетма-кет босқичларини ва динамометаморфизм вақтида ҳаракатга келадиган сиқилаётган ва парчаланаётган кучланишларнинг юналишлари аниқланади. Минералларнинг йўналиш хусусиятига қараб Т. модда ҳаракатининг дифференсиал типини акс эттирувчи 3 гуруҳга бўлинади: пластинкасимон минераллар (слюда ва бошқалар) сирпаниш юзаси билан параллел жойлашиб, варақсимонлик ҳосил қилади; минералларда сирпаниш 2 ўзаро кесишган юзада содир бўлади; бурмаларнинг йўналиши бўйича жойлашган зарралар ўқ атрофида айланади. Т. булаклари, одатда бурчакли, ўткир қиррали шаклга эга бўлиб, сирпаниш юзаси билан қопланган, эгилувчан тоғ жинслари бўлаклари (жумладан серпентинитлар) аксари юмалоқланган бўлади. Лимонитлар палеозой ва протерозой тоф жинслари орасида учрайди. Лимонитлашган спилитлар ва талкка айлана бошлаган офиолитли Т. Султон Увайс тоғларида учрайди.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |