Tel-Aviv
Тел Авив-Яфо — (одатда шунчаки Тел Авив) Исроилдаги Гуш Дан метрополитен ҳудудида жойлашган шаҳар. 474,530 аҳолига эга шаҳар Исроилнинг Ўртаер денгизи қирғоқ бўйи минтақасида жойлашган бўлиб, Тел Авив мамлакатнинг иқтисодий ва технологик маркази ва жаҳоннинг юқори технологиялар марказларидан биридир. Агар Шарқий Иерусалим Исроилнинг бир қисми сифатида кўрилганда Тел Авив мамлакатнинг аҳоли сони бўйича иккинчи ўриндаги шаҳри, ҳисобга олинмаганда эса шаҳар Исроилнинг энг кўп аҳолига эга шаҳридир.
Тел Авив תֵּל אָבִיב-יָפוֹ | |
|---|---|
| Шаҳар | |
| 32°8′0″Н 34°47′0″Э / 32.13333°Н 34.78333°Э | |
| Мамлакат | Исроил |
| Туман | Тел Авив тумани |
| Ҳукумат | |
| • Мер | Рон Ҳулдаи |
| Асос солинган | 1909-йил, 11-апрел |
| Майдон | 52 км2 (20 кв ми) |
| Маркази баландлиги | 5 м |
| Расмий тил(лар)и | Иврит |
| Аҳолиси (2022) |
474,530 |
| Зичлиги | 8,468.2 киши/км2 |
| Вақт минтақаси | УТC+2, ёзда УТC+3 |
| Телефон коди | +972-3 |
| Почта индекс(лар)и | 61ХХХХХ |
Шаҳар мер Рон Ҳулдаи раҳбарлигидаги Тел Авив-Яфо муниципал ҳукумати томонидан бошқарилади ва Исроилдаги ҳориж элчихоналарининг асосий қисми Тел Авивда жойлашган. Тел Авив бета+ глобал шаҳар мақомига эга бўлиб, 2022-йилги Глобал Молиявий марказлар индексида 57-ўринни эгаллаган. Тел Авив Яқин Шарқда иқтисод ҳажми бўйича 3-ўринни, аҳоли жон бошига иқтисод ҳажми бўйича эса биринчи ўринни эгаллайди.[1] Тел Авив глобал стартаплар учун қулай экотизимлар рўйхатида жаҳонда 4-ўринни эгаллайди. Бугунги кунда Тел Авив жаҳонда яшаш нархи бўйича энг қиммат шаҳар ҳисобланади. Шаҳарга йилига 2.5 миллион туристлар ташриф буюради.[2][3] Шаҳарда 30,000 дан ортиқ талабаларга эга бўлган ва Исроилдаги энг йирик ҳисобланган Тел Авив университети жойлашган.
Шаҳарга 1909-йилда Йишув (Исроил давлати тузилгунига қадар ҳудудда яшаган яҳудий жамоалари) вакиллари томонидан асос солинган ва аввалига Аҳузат Байит (Иврит: אחוזת בית, 'Хонадон мулки', 'Ер') номи берилган.[4] Бу ном ўша даврда Иерусалим Мутасаррифатлигининг бир қисми ҳисобланган қадимий порт шаҳар Яффо ташқарисида замонавий турар жой бинолари қуриш билан шуғулланувчи яҳудий уюшмасининг номи ҳисобланган. Бир йил ўтиб шаҳар номи 'Тел Авив' сифатида ўзгартирилади ва бунга Наҳум Соколоw томонидан Тҳеодор Ҳерзлнинг 1902-йилги Алтнеуланд („Қадимий янги ер“) асаридаги Тел Абиб номи („Булоқ тепалиги“) асос бўлади. Тел Авивдан олдин ҳам Яфода бошқа яҳудий кварталларига асос солинган бўлиб, улардан энг дастлабкиси Неве Тзедек туманидир.[5] 1921-йилда Тел Авивга Яфо муниципалитетидаги туман мақоми берилади ва 1934-йиилга келиб Тел Авив Яфодан мустақил шаҳарга айланади.[6][7] Яҳудий қочқинлари иммиграцияси туфайли Тел Авив шиддат билан ўсади ва тез орада аҳоли сони бўйича Яфони ортда қолдиради. 1948-йилда Исроил Мустақиллик Декларацияси шаҳарда эълон қилинади ва Тел Авив Исроил давлатининг дастлабки пойтахти деб эълон қилинади ва бу мақом расман 1950-йилга қадар сақланиб қолади. 1947-1949-йилги Араб-Исроил урушидан кейин Яфо шаҳрининг турли қисмлари Тел Авивга қўшилишни бошлайди ва икки шаҳар 1950-йил апрелида Тел Авив номи остида, 1950-йил августидан эса Тел Авив-Яфо номи остида тўлиқ бирлаштирилади.[8]
Тел Авивдаги 'Оқ шаҳар' (шаҳардаги 4,000 дан ортиқ Интернатионал услубда барпо этилган оқ бинолар) 2003-йилда УНЕСCО Жаҳон меърослари рўйхатига киритилган ва Тел Авив дунёдаги Интернатионал услубдаги (жумладан Бауҳаус ва бошқа модернист услубдаги меъморий обидалар) бинолар энг зич жойлашган шаҳар ҳисобланади.[9] Шаҳардаги машҳур нуқталар сафига Эски Яфо, Эретз Исраэл музейи, Санъат музейи, Яркон боғи ва Тел Авив қирғоқбўйи соҳилини қўшиш мумкин.
Этимологияси
Тел Авив Тҳеодор Ҳерзлнинг 1902-йилги Алтнеуланд („Қадимий янги ер“) номли романининг Наҳум Соколоw томонидан ивритга ўгирилгандаги номидир. Соколоw бу номни Библиядаги Ҳизқиёл китобида келтирилган Месопотамиядаги Бобил шаҳри яқинидаги манзилгоҳ номи билан боғлайди. Ҳизқиёл китобида келтирилишича: „Мен Кавор дарёсининг бўйидаги Тел Овувда (Тел Авив) яшаётган сургундагиларнинг олдига бордим. Ўша ерда етти кун давомида ўзимга кела олмай гангиб ўтирдим.“[10] Бу ном 1910-йилда бир неча таклифлар ичидан танланган бўлиб, бу таклифлар орасида „Ҳерзлия“ номи ҳам мавжуд эди. Айнан шу номнинг танланишига сабаб бу ном яҳудий халқининг қадимий ватанларида яна қайта тўпланиши ғоясини ёдга келтирар эди. Авив (אביב, ёки Абиб) бу ивритча сўз бўлиб, уни „булоқ“ деб таржима қилиш мумкин ва у уйғонишни англатади. Телл (ёки тел) сўзи эса сунъий тепалик бўлиб, у турли сивилизацияларнинг бир-бири устига қурилиши оқибатида асрлар давомида дунёга келади ва қадимийликдан далолат беради.
Гарчи 1909-йилда Яффо шимолидаги қум тепаларида асос солинган бўлсада, Тел Авив аввалбошданоқ келажак шаҳри сифатида тасаввур қилинган. Шаҳар асосчилари қўшни араб шаҳарларидаги хароб ва иркит шароитлардан фарқли ўлароқ, Тел Авивнинг Варшава ва Одесса каби шаҳарларидан руҳланувчи тоза ва замонавий шаҳар бўлишига умид қилишган.[11] Шаҳарга асос солинишини реклама қилувчи маркетинг памфлетларида дейилади:[11]
Ушбу шаҳарда кўчалар қурамиз; тротуарлар ва электр чироқлари бўлади. Шаҳардаги ҳар бир уйга худди барча замонавий Европа шаҳарларидаги каби қувурлар орқали сув келади. Қолаверса, шаҳар ва шаҳарликлар соғлиғини таъминлаш учун канализация қувурлари ўрнатилади. — Акива Ариэҳ Wеисс, 1906
Тарихи
Яффо

Деворли Яффо шаҳри бугунги Тел Авивнинг Янги даврда мавжуд бўлган ягона қисмидир. Бироқ Яффо минг йиллар давомида ҳудуддаги муҳим порт шаҳар ҳисобланган. Археологик далилларга кўра ҳудудда инсон истиқомати аломатлари таҳминан м. авв. 7,500-йилларга тўғри келади. Шаҳарга камида м. авв. 1800-йилларда асос солинган. Шаҳардаги табиий бандаргоҳдан Бронза давридан буён фойдаланиб келинган. Усмонлилар ҳукми остидаги ҳудудда Тел Авив шаҳрига асос солингунига қадар Яффо шаҳри Канъонликлар, Қадимги Миср, филистинлар, қадимги Исроил подшолиги, Бобил подшолиги, Аҳамонийлар, финикияликлар, Птолемей сулоласи вакиллари (Миср), Салавкийлар, Хасмоний ҳукмдорлари, римликлар, Византия империяси, Илк Исломий халифалари, Салибчилар, Айюбийлар ва мамлуклар томонидан бошқарилган ва ниҳоят 1515-йилда Усмонли турклар қўлига ўтган. Шаҳар турли давлатлар учун талаш нуқтага ҳам айтилган. Шаҳар Қадимги Миср ҳужжатларида, шунингдек Яҳудий Библиясида (Қадимги Аҳд) ҳам тилга олинади.
Тел-Авивдаги бошқа қадимий манзилгоҳлар қаторига Телл Қасиле, Тел Гериса, Абаттоир тепалиги, Тел Ҳашаш ва Телл Қудади кабиларни келтириш мумкин.
1880-йиллардаги биринчи Алия (кўчиш) даврида ҳудудга сезиларли миқдорда яҳудий иммигрантлари кўчиб кела бошлади. Яффо ташқарисида, бугунги Тел Авив ҳудудида янги яҳудий маҳаллалари дунёга келди. Уларнинг биринчиси Неве Тзедек бўлиб, Яффода аҳоли зичлигининг ошиши туфайли 1887-йилда Мизраҳим яҳудийлари Аҳарон Челоучега тегишли ерларда янги маҳаллага асос солишади.[5] Бошқа шу каби маҳаллалар қаторига Неве Шалом (1890), Яфа Ноф (1896), Ачва (1899), Оҳел Моше (1904), Карем ҲаТеманим (1906) кабиларни киритиш мумкин. 1920-йилларда Тел Авивга шаҳар мақомининг берилиши билан ушбу маҳаллалар Яффодан ажралиб чиқиб, анги ташкил қилинган шаҳар таркибига киритилган.
Шаҳарга асос солиниши: Усмонлилар даври (1904-1917)

Иккинчи Алия манзилгоҳларнинг янада кенгайишига сабаб бўлди. 1906-йилда бир гуруҳ яҳудийлар, жумладан Яффода яшовчи яҳудийлар, Акива Ареҳ Wеисс ташаббусига кўра тўпланиб, Аҳузат Байит („турар-жой“) жамиятини ташкил қилишади. Жамиятнинг мақсадларидан бири „Соғлом муҳитга эга, эстетика қоидалари ва замонавий гигиена талабларига кўра режалаштирилган яҳудий урбан марказини“ ташкил этиш эди.[12] Янги шаҳар учун режа тузиш ишларига ўша даврда юзага келган ва оммалашаётган боғчашаҳар ҳаракати ('гарден cитй мовементъ) сезиларли таъсир кўрсатади.[13] Дастлабки 60 участка Яффо яқинидаги Керем Жебали (Карм ал-Жабали) номли жойда Голландия фуқароси Жаcобус Каҳн томонидан сотиб олинади. У Туркия ҳукумати томонидан яҳудийларнинг ер сотиб олишини таъқиқловчи қонунни четлаб ўтиш учун участкаларни ўз номига расмийлаштиради.[14] Кейинчалик Тел Авивнинг биринчи мери сифатида хизмат қилган Меир Дизенгофф ҳам Аҳазут Байит жамиятига аъзо бўлади.[15] У Тел Авивни ривожлантириш мақсадини араб аҳолиси билан тинчликда яшаш орқали амалга оширишни орзу қилган.

1909-йил 11-апрелда 66 яҳудий оилалари Яффо яқинидаги кимсасиз қум тепалигида чиғаноқлар билан лоторея ташкил қилиб, сотиб олинган ерни бўлиб олиш учун йиғилади. Ушбу йиғилиш Тел Авив шаҳрига асос солинган расмий сана ҳисобланади. Лоторея турар-жой жамиятии президенти Акива Ареҳ Wеисс томонидан ташкиллаштирилади.[16] Wеисс қирғоқдан ярми оқ, ярми қора рангдаги 120 дона чиғаноқ йиғиб келади. Жамият аъзоларининг номлари оқ чиғаноқларга, тақсимланган участка рақамлари эса қора чиғаноқларга ёзиб чиқилади. Бир бола бир қутидаги номлар ёзилган чиғаноқлардан бирини танлайди, бошқа бир қиз эса иккинчи қутидаги рақам ёзилган чиғаноқлардан бирини танлайди. Фотограф Абраҳам Соскин (1881-йиилда Россияда туғилган, 1906-йилда Алия қилган) воқеани суратга олади.[17] Айнан шу жойда биринчи қудуқ қазилади ва бу жой бугунги кунда Ротҳсчилд булварида, Дизенгофф уйи ташқарисида жойлашган. Бир йил ичида Ҳерзл, Аҳад Ҳаъам, Еҳуда Ҳалеви, Лилиэнблум ва Ротҳсчилд кўчалари бунёд этилади; сув таъминоти тизими ўрнатиладии ва 66 уй қурилиши якунланади.[13] Ҳерзл кўчаси охирида 1906-йилда Яффода ташкил этилган Ҳерзлия Иврит ўрта мактабининг янги биноси учун жой ажратилади.[13] бу бино учун тамал тоши 1909-йил 28-июл куни ётқизилади. Шаҳарча аввалига Аҳузат байит деб номланади. 1910-йил 21-май куни Тел Авив номи қабул қилинади.[13] Тел Авив шаҳрининг байроғи ва туғида қизил рангли Довуд юлдузи остида Библиядаги Еремиё китобидан олинган икки сўз битилган: Мен (Худо) сени қайтадан бунёд этаман. Сен қайта бино бўласан.[18] Тел Авив кенг кўчалар ва булварлари бор, ҳар бир уйда водопровод сувлари ўрнатилган ва кўча чироқлари мавжуд мустақил яҳудий шаҳри сифатида лойиҳалаштирилган ва қурилган.
1914-йилга келиб Тел Авив ҳажми 1 км2га ўсади.[13] 1915-йилда Тел Авив аҳолини рўйхатдан ўтказиш амалга оширилади ва аҳоли сони 2,679 киши экани қайд этилади. Бироқ, 1917-йилда Усмонли ҳукумати Яффо ва Тел Авив истиқоматчиларини уруш чораси сифатида ҳудуддан ҳайдаб чиқариши билан шаҳар ўсиши тўхтаб қолади.[13] АҚСҲнинг Мисрдаги Александрия шаҳридаги консули Гаррелс томонидан Тҳе Неw Ёрк Тимес нашрида чоп этилган репортажида Яффо депортациясини 1917-йил апрел ойи бошида экани айтилади. Кўчириш буйруғи асосан яҳудий аҳолисига қаратилган эди.[19] Кейинги йилнинг охирида Усмонлиларнинг урушда мағлуб бўлиши билан Британия Фаластин устидан назоратни қўлга олади ва кейин яҳудийларнинг Тел Авивдаги ўз уйларига қайтишлари учун рухсат берилади.
Шаҳарча тезда иммигрантларни ўзига жалб қилувчи нуқтага айланади ва маҳаллий фаол бу борада қуйидагиларни ёзади:[20]
Иммигрантларнинг Тел Авивга келишларига сабаб улар шаҳарчада ўзлари Европада ўрганган барча қулайликларни топгани эди. Шаҳарчада электр таъминоти, сув, нисбатан озодалик, кинотеатр, опера, театр, қолаверса нисбатан яхши мактаблар … тирбанд кўчалар, гавжум ресторанлар, тунги соат 2 гача очиқ кафелар, қўшиқ, мусиқа ва рақс маданияти мавжуд эди.
Британия маъмурияти

Биринчи Жаҳон уруши давомида Тел Авив Яффо муниципалитетининг бошқа қисмлари билан бирга Британия империал армиясининг 1917-йил охиридаги Синай ва Фаластин кампаниясида истило қилинади ва 1948-йилга қадар Британия томонидан бошқарилувчи Фаластин мандатининг бир қисмига айланади.
Яффонинг тумани сифатида ташкил этилган Тел Авив 1921-йилда шаҳарча, яъни маҳаллий кенгашга эга муниципал бирлик мақомига эга бўлади.[6][21]1922-йилда Британия мандати ҳукумат вакиллари томонидан амалга оширилган аҳолини рўйхатдан ўтказишда Тел Авив аҳолиси 15,185 (15,065 яҳудийлар, 78 мусулмонлар, 42 христианлар) киши экани қайд этилган.[22] 1925-йилга келиб Тел Авив аҳолиси 34,000 кишидан ошди. 1931-йилги аҳолини рўйхатга олишда Тел Авив аҳолиси сони 46,101 киши (45,564 яҳудийлар, 288 динсизлар, 143 христианлар, 73 араблар) 12,545 хонадонда истиқомат қилаётгани қайд этилган.
Британия маъмурияти даврида яҳудийларнинг ҳудудда кўчиб келиши кўпайиши билан Фаластинда яшовчи араблар ва яҳудийлар орасидаги низолар ҳам жиддийлаша бошлади. 1921-йил 1-май куни Яффодаги қўзғолон 48 араб, 47 яҳудийнинг ўлимига, 146 яҳудий ва 73 арабнинг жароҳат олишига сабаб бўлди. Ушбу қон тўкилишлари оқибатида Яффода яшовчи кўплаб яҳудийлар Тел Авивга кўчиб кетишди.
Тел Авив савдо-сотиқ маркази сифатида ривожлана бошлади.[23] 1923-йилда Тел Авив Фаластиндаги электр тармоғига уланган биринчи шаҳарчага айланди ва ўша йили ундан кейин Яффога электр тармоғи етиб келди. 1923-йил 10-июндаги Жаффа Элеcтриc Cомпанй қувватхонасининг очилиши маросимида Тел Авивдаги икки бош кўчаларнинг электрлаштирилиши нишонланди.[24]
1925-йилда шотланд биологи, социологи, хайриячиси ва шаҳар лойиҳачиси Патриcк Геддес Тел Авив учун Геддес режасини ишлаб чиқди ва ушбу шаҳар лойиҳаси кейинчалик Меир Дизенгофф бошчилигидаги шаҳар кенгаши томонидан қабул қилинди. Геддес томонидан шаҳарчанинг шимолий қисмини ривожлантириш лойиҳаси Эбенезер Ҳоwарднинг гарден cитй ҳаракати ғояларига асосланганди.[25] Режада тўрт асосий жиҳат мавжуд бўлиб, улар: тўр шаклида лойиҳалаштирилган иэрархик кўчалар тизими, шаҳарнинг майда турар-жойлар гуруҳларидан иборат кварталларга бўлиниши, ушбу кварталларнинг марказий очиқ майдонлар атрофида тўпланиши ва шаҳар марказида маданий муассасалар ва иншоотларнинг тўпланиб, шаҳар марказини ташкил қилиши эди.[26] Гарчи шаҳар шимолининг асосий қисми шу режага кўра лойиҳалаштирилган бўлсада, 1930-йилларда Европадан қочқинларнинг оқиб келиши шаҳарда кўпроқ жой эгалловчи баландроқ турар жой биноларининг қурилишини заруратга айлантирди.[27]
1930-1931-йиллар давомида янги ишчилар турар-жой комплекси доирасида Бен Гурион Уйи барпо этилди. Айнан шу даврда Оҳел театрининг очилиши ва Ҳабима театрининг 1931-йилда Тел Авивга кўчиб кириши билан яҳудий маданий ҳаёти ҳам гуркираб ривожлана бошлади.[13]
1934-йилги Яффодан муниципал мустақиллик

1934-йилда Тел Авивга Яффодан мустақил муниципал бирлик мақоми берилди.[6][7] Германияда нацистлар ҳокимиятга келиши билан Бешинчи Алия даврида яҳудий аҳолиси мисли ко'рилмаган даражада о'сди.[13] Фаластинга ко'чиб келган ко'плаб яҳудий иммигрантлари Яффо порти орқали мамлакатга кириб келди ва Тел Авивга келиб о'рнашиб, шаҳар ҳаётининг гуркираб ривожланишига сабаб бо'лди. 1936-1939-йиллардаги Араб қо'зг'олони ва икки аҳоли орасидаги келишмовчиликлар 1938-йилда янги маҳаллий порт — Тел Авив портининг очилишига сабаб бо'лди. Бу порт 1965-йил 25-октябрида ёпилди. 1937- ва 1938-йилларда Лйдда аэропорти (кейинчалик Бен Гурион аэропорти) ва Сде Дов аэропорти очилди. Жеwиш Виртуал Либрарй ма'лумотларига ко'ра Тел Авивнинг яҳудий аҳолиси 1937-йилда 150,000 кишига (Яффода асосан араблардан иборат 69,000 киши яшарди), 1939-йилда эса 160,000 кишига етиб, бу Фаластиндаги яҳудий аҳолисининг учдан бирини ташкил қиларди.[13] 1938-йилдаги Қишлоқ статистикаси (Фаластин мандатидаги аҳолини ро'йхатдан о'тказишга жавобгар комиссия) Тел Авивда барчаси яҳудийлардан иборат 140,000 киши истиқомат қилаётганини белгилайди.[28]

Ко'плаб Германиялик яҳудий архитекторлари Германиядаги модернист архитектура мактаби ҳисобланмиш Бауҳаус мактабида таҳсил олиб, 1930-йиллар давомида Германияни тарк этишга мажбур бо'лишди. Улардан ба'зилари, мисол учун Ариэҳ Шарон, Фаластинга келди ва Бауҳаус ва бошқа архитектура услубларини янги ватанларидаги шароитларга мослаштиришди ва бу билан Тел Авивни Интернатионал услубдаги бинолар энг зич жойлашган шаҳарга айланишига о'з ҳиссаларини қо'шишди. [9]
Тел Авивнинг "Оқ шаҳри" 1930-йиллар давомида барпо этилди ва 2003-йилда УНЕСCО Жаҳон ме'рослари ро'йхатига киритилди. Иккинчи Жаҳон уруши давомида Тел Авив Италия ҳаво кучлари зарбаларига учради ва оқибатда шаҳарда 137 киши ҳалок бо'лди.
1945-йилдаги Қишлоқ статистикаси Тел Авив аҳолисини 166,660 киши эканини ва улардан 166,000 яҳудийлар, 300 "бошқалар", 230 христианлар ва 130 мусулмонлар эканини қайд этади.[29]

Фаластин мандатидаги яҳудий партизанлик ҳаракатлари давомида яҳудий Иргун ва Леҳи партизанлари Британия ҳарбийларига, шаҳардаги полиция ва ҳукумат вакилларига ҳужумлар уюштиришди. 1946-йилда Кинг Давид меҳмонхонаси портлатилганидан кейин Британия ҳукумати "Шарк операцияси"ни амалга оширади ва ушбу операция давомида бутун шаҳар устидан комендантлик назорати о'рнатилади ва бутун шаҳар бо'йлаб яҳудий жангарилари изланиб, шаҳар аҳолисининг асосий қисми со'роққа тутилади. 1947-йил март ойидаги Фаластин мандатидаги ҳарбий ҳолат даврида бутун шаҳарда Британия ҳукумати томонидан 15 кун давомида ҳарбий ҳолат э'лон қилинади. Шаҳарда буткул комендантлик соати э'лон қилиниб, шаҳарликларга кунига атиги 3 соат эркинлик берилади. Британия кучлари бутун шаҳар бо'йлаб жангариларни излайди. Шуларга қарамасдан, Тел Авив ва Фаластиндаги бошқа ҳудудларда яҳудий партизанлари ҳужумлари содир бо'лишда давом этди.

БМТ томонидан қабул қилинган 1947-йилги Фаластинни икки қисмга — Араб ва Яҳудий қисмларига бо'лиш Режасига ко'ра Тел Авив бо'лг'уси Яҳудий давлати таркибига кириши белгиланади. 1945-йил ма'лумотларига ко'ра жами 101,580 аҳолига эга, улардан 53,930 мусулмон, 30,820 яҳудий ва 16,800 христиан бо'лган Яффо эса Араб давлатининг бир қисми бо'лиши режалаштирилганди. Бутун мамлакат бо'йлаб бошланган фуқаролар уруши тегишли тарзда яҳудий ва араб давлатининг таркибига кириши керак бо'лган Тел Авив ва Яффо шаҳарлари орасида ҳам то'қнашувларга олиб келди. Бир неча ой давом этган қамалдан кейин 1948-йил 13-май куни Яффо яҳудий кучлари томонидан эгалланди ва араб аҳолиси оммавий тарзда шаҳарни тарк этди.
Исроил давлати

1948-йил 14-май куни Исроил давлати мустақиллигининг э'лон қилиниши билан Тел Авив вақтинчалик Исроил давлатининиг ҳукумат маркази сифатида хизмат қилди. Исроил Мустақиллик уруши давомида шаҳар Миср самолётлари томонидан бомбардировка қилинди ва Миср кемалари снарядлари зарбаларига учради. Бу зарбалар оқибатида таҳминан 150 киши ҳалок бо'лди. Бу ҳужумлардан энг қонлиси марказий автобус стансиясига бо'лган ҳужум бо'либ, унда 42 киши ҳалок бо'лди.[30] 1948-йил 3-июн куни исроиллик учувчи Моди Алон ҳарбий рейд давомида икки Миср бомбардировсчик самолётларини уриб тушириши билан Исроил ҳарбий ҳаво кучлари о'зининг биринчи г'алабасини нишонлади. Шаҳарда шу даврда шунингдек "Алталена иши" ҳам содир бо'лган бо'либ, унда Исроил Мудофаа кучлари (ИМК) Иргуннинг о'з мақсадлари учун ҳориждан қурол-яроқ импорт қилиш амалиётларига чек қо'йди.


1949-йил декабрида Исроил ҳукумати Иерусалимга ко'чиб о'тди. Иерусалимнинг мақоми бо'йича халқаро баҳслар сабаб ко'пчилик элчихоналар Тел Авив ва унинг атрофида қолишди.[31] Тел Авив ва Яффо шаҳарларининг чегаралари масаласи 1948-йилда Тел Авив шаҳри ва Исроил ҳукумати орасида тортишувларга сабаб бо'лди.[8] Тел Авив шаҳар ҳукумати Яффонинг фақат шимолий, яҳудий аҳолиси истиқомат қилувчи қисмларини о'зига қо'шишни хоҳласа, Исроил ҳукумати то'лиқ бирлашувга чақирди.[8] Бу масала халқаро аҳамият касб этарди, зеро Яффонинг асосий қисми БМТ Фаластинни бо'лиш режасининг Араб давлати қисмига тегишли эди, қолаверса ҳали сулҳ шартномаси ҳам имзоланмаган эди.[8] 1948-йил 10-декабр куни Исроил ҳукумати Яффонинг яҳудий қисмларини, фаластинликлар яшовчи Абу Кабир маҳалласини, Салама араб қишлог'и ва унга тегишли ба'зи деҳқончилик ерларини ва яҳудий Ҳатиква харобаларини Тел Авивга аннексия қилинганини э'лон қилди.[8] 1949-йилда аҳолиси ташлаб кетган ал-Шайкҳ Муwаннис фаластинликлар қишлог'и ҳам Тел Авивга қо'шиб олинди.[8] 1949-йил 18-май куни Маншия ва Яффонинг марказий қисмидаги бир қанча ҳудуд — шунингдек биринчи бора БМТ Режасининг Араб давлати қисмига тегишли ҳудудлар ҳам Тел Авивга қо'шиб олинди.[8] Ҳукумат 1949-йил 4-октябр куни Тел Авив ва Яффонинг бирлашиши бо'йича сайлов о'тказди, бироқ Тел Авив мери Исраэл Рокачнинг қаршиликлари сабаб қарор 1950-йил 24- апрелига қадар жорий қилинмади.[8] Бирлашган шаҳарнинг расмий номи 1950-йил 19-августга қадар Тел Авив деб номланди ва шу кундан бошлаб тарихий Яффо номини сақлаб қолиш мақсадида Тел Авив-Яфога о'згартирилди.[8] Шундай қилиб, Тел Авив ҳудуди о'сиб, 42 км2 майдонни эгаллади. 1949-йилда Тел Авивга асос солган 60 кишига атаб ёдгорлик бунёд этилди.[32]
1960-йилларда ба'зи эски бинолар вайрон қилиниб, мамлакатдаги дастлабки осмоно'пар бинолар учун майдон яратилди. Тарихий Ҳерзлия Яҳудий Гимназияси вайрон қилинди ва унинг о'рнида 1965-йилда Шалом Меир Тоwер бунёд этилди. Бино 1999-йилга қадар Исроилдаги энг баланд бино сифатида қолди. Тел Авив аҳолиси сони 1960-йиллар бошларида о'з чо'ққисига чиқиб, 390,000 киши билан мамлакатнинг 16 фоизини ташкил қилди. 1970-йиллар бошларида Тел Авив узоқ давом этган аҳоли сони қисқаришини бошдан кечирди ва унинг кетидан шаҳар инфраструктурасининг емирилиши кириб келди. 1981-йилга келиб Тел Авивда нафақат табиий аҳоли сони қисқариши, балки абсолют аҳоли қисқариши ҳам содир бо'ла бошлади.[33] 1980-йиллар охирида шаҳарда 317,000 кекса аҳоли мавжуд эди. Қурилиши ишлари Тел Авивнинг ички, марказий қисмларини тарк этиб, шаҳар ташқарисига ва қо'шни шаҳарларга ко'чиб кета бошлади. 1970-йиллардан бошлаб Тел Авив истиқоматчиларининг оммавий тарзда шаҳарни тарк этиб, яхши турар жой шароитларига эга бо'лган қо'шни Петаҳ Тиква ва Реҳовот каби шаҳарларга ко'чиб кетишлари содир бо'лди. Ём Киппур уруши бу жараёнларни янада тезлаштирди.[33] Тиқилинч турар жой шароитлари ва турар-жой нархларининг баландлиги Тел Авивдан оилаларнинг ко'чиб чиқиб кетишига сабаб бо'лди ва ёшларнинг ко'чиб келишини қийинлаштирди. 1970-йиллардан бошлаб Тел Авив одамлар тасаввурида емирилаётган шаҳар таасуротини қолдира бошлади.[34] Шаҳар аҳолиси 20% га қисқарди.[35]
Кишилар тасаввуридаги Тел Авивнинг емирилиши манзараси Яаков Шабтаи каби романнавистлар учун мавзу сифатида хизмат қилди. У о'зининг Соф Давар (Якун) ва Зикҳрон Деварим (О'тмиш хотиралар) романларида емирилаётган шаҳарни тасвирлайди.[34] Худди шу о'згаришларни 1980-йилда ёзилган ва шаҳарнинг экзистенсиал муаммоларини ко'тарувчи "Ис Тел Авив Дйинг?" номли мақолада кузатиш мумкин: "Шаҳарликлар шаҳарни ташлаб кетмоқда, тадбиркорлар турар-жой ҳудудларига суқилиб кирмоқда, иқтисодий ва ижтимоий тенгсизликлар, чириётган маҳаллалар, ифлос ҳаво — "биринчи яҳудий шаҳри" қисмат секин о'лимми? Тел Авив арвоҳлар шаҳрига айланадими?"[34] Бироқ бошқалар буни о'тувчи давр сифатида тасвирлашди. 1980-йиллар охирига келиб шаҳарнинг келажаги ҳақида кишиларда нисбатан оптимистик фикрлар шакллана бошлади. Шаҳар ва ундаги дискотекалар шунингдек шаҳар ташқарисида ва қо'шни шаҳарларда яшовчи исроилликлар учун тунги ҳаёт марказига айланди. 1989-йилга келиб Тел Авивда янги "Нонстоп Cитй" лақаби (шаҳардаги тунги ҳаёт, 24/7 маданиятига ишора) пайдо бо'лди ва бу унинг олдинги "Биринчи яҳудий шаҳри" лақабини сиқиб чиқара бошлади.[36] Ушбу даврда шаҳарда барпо этилган энг йирик лойиҳа бу 1983-йилда қуриб битказилган ва Исроилдаги бириничи Шоппинг Малл ҳисобланган Дизенгофф Cентер эди. Бошқа лойиҳалар қаторига 1987-йилда қуриб битказилган Марганит Тоwерни, 1989-йилда очилган Сузанне Деллал Рақс ва Театр марказини ва 1973-йилда очилган ва 1989-йилда ҳозирги бинога ко'чирилган Тел Авив Cинематҳеқуэни келтириш мумкин.

Исроил томонидан 1980-йилда Иерусалим қонунининг қабул қилинишига БМТнинг жавоб чораси сифатида 1980-йиллар бошларида Иерусалимдаги 13 та элчихона Тел Авивга ко'чиб келди. Бугунги кунда ко'пчилик давлатларнинг Исроилдаги элчихоналари Тел Авив ва унинг атрофида жойлашган.[37] 1990-йиллар бошларида Тел Авив аҳолиси сонининг қисқариши то'хтаб, вазият о'нглана бошлади. Бунга қисман собиқ Совет Иттифоқидан келган иммигрантлар сабаб бо'лди. Тел Авивга собиқ Совет Иттифоқидан 42,000 мигрантлар келиб о'рнашди. Уларнинг ко'пчилиги илмий, технологик, тиббий ва математик соҳаларда таҳсил олганди.[35] Бу даврда шаҳардаги муҳандислар сони икки карра ко'пайди.[38] Тез орада Тел Авив глобал юқори технологиялар маркази сифатида шакллана бошлади. Униинг кетидан эса ко'плаб осмоно'пар бинолар ва юқори технологияли офис бинолари қурилиши бошланди. 1993-йилда Тел Авив глобал шаҳар сифатида тан олина бошланди. Лекин шаҳар ма'мурияти янги иммигрантлар ко'чиб келиши билан янги муаммоларга дуч кела бошлади. Ко'п йиллар давомида Тел Авивнинг солиқ то'ловчилар базаси қисқаришни бошдан кечираётган бир пайтда шаҳар ма'мурияти шаҳарнинг емирилиб бораётган инфраструктураси ва турар жойларига ажратиш учун пулга эҳтиёж сезаётганди. 1998-йилда Тел Авив банкротлик ёқасига келиб қолди.[39] 1990-йиллар о'рталарида шаҳарда фаластинлик худкушлар ҳужумлари, Иккинчи Интифаданинг якунланиши ва шунингдек шаҳарнинг тезлик билан о'саётган юқори технологиялар секторига та'сир қилган нуқта-cом пуфаги — буларнинг барчаси шаҳардаги иқтисодий қийинчиликларни янада жиддийлашишига олиб келди. 1995-йил 4-ноябр куни Исроил Бош вазири Йитзҳак Рабин Тел Авивда Осло тинчлик битимларини қо'ллаб-қувватлаб о'тказган нутқидан кейин отиб о'лдирилди. Бу воқеа содир бо'лган майдон (олдинги номи Кикар Малчеи Йисраэл) Рабин майдони деб қайта номланди.[40]

1991-йилги Ко'рфаз уруши давомида Ироқ Сcуд ракеталари билан Тел Авивга бир неча бора ҳужум уюштирди. Ироқ Исроилнинг ҳарбий ҳаракатлар билан жавоб қайтаришига ва шу билан АҚСҲ-Араб иттифоқини бузишга умид қилганди. АҚСҲ Исроилни жавоб қайтармасликка ундади. Исроил эса бу талабга ко'нди. АҚСҲ ва Нидерландия ҳукуматлари ҳужумлардан ҳимояланиш учун Исроилга Патриот ракеталарини тезлик билан етказиб беришди, бироқ асосан улардан наф бо'лмади. Тел Авив ва бошқа Исроил шаҳарларига уруш давомида Сcуд ракеталари билан ҳужумлар давом этди ва Бнеи Брак шаҳридан ташқари Тел Авив ҳудудидаги ҳар бир шаҳар ҳужумга учради. Ироқ ҳужумларидан жами 74 исроиллик (асосан бо'г'илиш ва юрак ҳуружлари сабаб) ҳалок бо'лди ва таҳминан 230 исроиллик жароҳатланди.[41][42] Кенг ко'ламли вайронагарчиликлар ҳам содир бо'либ, 4,000 исроиллик бошпанасиз қолди. Аҳоли орасида Ироқ асаб агентлари ёки сарин билан то'лдирилган ракеталар билан ҳужум қилишидан қо'рқув мавжуд эди. Оқибатда Исроил ҳужумати фуқароларни газ ниқоблари билан та'минлади. Дастлабки Ироқ ракеталари ҳужумлари содир бо'лганда ба'зи одамлар о'зларини асаб газларига қарши антидот уколлар қилишди. Ҳатиква шаҳри жануби-шарқий маҳаллари фуқаролари фаришта шаклидаги ёдгорлик о'рнатиб, унда "ко'пчилик одамлар Сcуд ракетаси ҳужумларидан сақланиб қолганликларини улкан мо'жиза сифатида ко'риши" акс этганди.[43]

Биринчи Интифададан буён Тел Авивга бир қатор фаластинликлар ҳужумлари уюштирилди. Тел Авивдаги биринчи худкушлик ҳужуми 1994-йил 19-октябрда содир бо'либ, унда Ҳамас худкушлик кампанияси доирасида худкуш 22 фуқаронинг о'лимига ва 50 кишининг жароҳатланишига сабаб бо'лди. 1996-йил 6-март куни Ҳамас худкуши Дизенгофф Маркази террористик ҳужумида ко'пчилиги болалар бо'лган 13 кишининг (12 фуқаролар ва 1 аскар) о'лимига сабаб бо'лди.[44] 1997-йил 27-март кунидаги Cафé Апропо портлатилишида Ҳамас террористи уч аёлнинг о'лимига сабаб бо'лди.
Энг қонли ҳужумлардан бири Иккинчи Интифада даврида, 2001-йил 1 июн куни содир бо'либ, унда худкуш террорист Долпҳинариум дискотекаси фоесида о'зини портлатди ва асосан о'смирлардан иборат 21 кишини о'лдириб, 132 кишини жароҳатлади.[45] Яна бир Ҳамас худкуши Алленбй ко'часи автобус портлатиши билан олти фуқарони ҳалок қилиб, 70 кишини жароҳатлади.[46][47][48] Тел Авив марказий автобус стансияси қотиллигида 23 фуқаролар о'лдирилди ва 100 киши жароҳат олди. Ал-Ақса шаҳид бригадалари ҳужум учун жавобгар эканларини э'лон қилди. Мике'с Плаcе худкушлик ҳужумида Британиялик мусулмон худкуш барга ҳужум қилиб, уч фуқаронинг о'лимига ва 50 дан ортиқ кишининг жароҳатланишига сабаб бо'лди. Ҳамас ва Ал-Ақса шаҳид бригадалари ҳужум учун жавобгарликни о'з бо'йниларига олди. 2005-йил 25-февралда Стаге Cлуб портлатилишида Исломий жииҳод худкуши 5 кишининг о'лимига ва 50 дан ортиқ кишининг жароҳат олишига сабаб бо'лди. Шаҳардаги энг со'нгги худкушлик ҳужуми 2006-йил 17-апрелда содир бо'лди ва унда эски марказий автобус стансияси яқинида худкуш 11 одамнинг о'лимига ва камида 70 кишининг жароҳат олишига сабаб бо'лди.
2011-йил 29-август куни яна бир ҳужум содир бо'либ, унда фаластинлик террорист такси машинасини о'г'рилаб, уни машҳур Ҳаоман 17 тунги клубини қо'риқлаётган полиция нуқтасига келиб урди. Машина урилгандан кейин унда чиқиб, террорист 2,000 исроиллик о'смирлар билан то'лган клубга кириб, саккиз кишини жароҳатлади.[49] Исроил чегара полицияси то'сиқларининг мавжудлиги, қолаверса чегара полициясининг аралашуви билан янада ко'проқ қон то'килишининг олди олинди.[50]

2012-йил 21-ноябр куни Мудофаа Устуни операцияси давомида Тел Авив ҳудудига ракета ҳужумлари уюштирилди ва Ко'рфаз урушидан буён биринчи маротаба шаҳарда ҳаво ҳужуми сиреналари янграй бошлади. Отилган ракеталарнинг барчаси шаҳар яқинида о'рнатилган Ирон Доме ракета мудофаа батареяси томонидан уриб туширилди, ба'зилари аҳоли яшамайдиган жойларга бориб тушди. Операция давомида автобуснинг портлатилиши оқибатида камида 28 фуқароларнинг жароҳатланишига, улардан учтасининг о'та ог'ир жароҳат олишига сабаб бо'лди. Бу Исроил, Россия ва АҚСҲ томонидан террористик ҳужум деб номланди ва БМТ, АҚСҲ, Буюк Британия, Франсия, Россия ҳужумни қоралади. Ҳамас вакили Сами Абу Зуҳри эса ташкилот ҳужумни "олқишлашини" э'лон қилди.[51] 2021-йилги Исроил-Фаластин инқирози давомида Тел Авив метрополитен ҳудуди томонга 300 дан ортиқ ракета отилди.
Тел Авивдаги Модернист биноларни муҳофаза қилиш учун янги қонунлар қабул қилинди ва УНЕСCО томонидан Тел Авивнинг "Оқ шаҳрини" 2003-йилда Жаҳон мероси обекти сифатида тан олиниши бу ишларга ко'мак сифатида хизмат қилди. 2000-йиллар бошларида Тел Авив шаҳар ҳокимияти шаҳарга ёшларни жалб қилишга э'тибор бера бошлади. Ҳукумат шаҳардаги асосий булварларга сармоя киритди ва шинам пиёдалар ё'лкаларини яратиш ишлари бошланди. Олдинги саноатлашган ҳудудлар, хусусан олдинги ташландиқ ҳолдаги Шимоли Тел Авив порти ҳудуди ва Яфо темир ё'л стансияси ҳудудлари о'згартирилиб, ко'нгилочар ҳудудларга айлантирилди. Жанубий Тел Авивдаги камбаг'ал кварталларда ҳам яхшиланиш ишлари бошланди ва ко'пчилик эски бинолар та'мирлана бошланди. Файл:Чаннел2 - Тел Авив.wебм 2000-йилларда Тел Авивнинг демографик қиёфаси о'згарди ва шаҳар ёшларни о'зига жалб қила бошлади. 2012-йилга келиб шаҳар аҳолисининг 28 фоизи 20 ва 34 ёш оралиг'ида эди. 2007-2012-йиллар оралиг'ида шаҳарнинг о'сиш сур'ати 6.29 фоизни ташкил қилди. Аҳолинининг тикланиши ва саноат секторларининг о'згариши билан шаҳарнинг молиявий аҳволи ҳам яхшиланди ва 2012-йилга келиб шаҳар бюджети мусбатга о'згарди ва шаҳар ААА+ кредит рейтингига эга бо'лди. 2000-йиллар ва 2010-йилларнинг бошларида Тел Авив асосан Судан ва Эритреядан о'н минглаб ноқонуний мигрантларни о'зига жалб қилди ва бу шаҳарнинг ба'зи қисмлари демографик қиёфасини о'згаришига сабаб бо'лди.[52] 2009-йилда Тел Авив о'зининг расмий юз йиллигини нишонлади. Шаҳар ва мамлакат миқёсида о'тказилган байрамларга қо'шимча тарзда тарихий материалларнинг рақамли коллексиялари яратилди. Буларни расмий Тел Авив-Яфо юз йиллиги вебсайтининг Тарих қисмидан ҳам ко'риш мумкин. Улар қаторига Тел Авив асосчи оилаларига тегишли фотосуратлар ва биографияларни п'з ичига олувчи Аҳузат Байит то'пламини[53] ва шаҳар тарихини қайд этувчи Станфорд Университети Элиасаф Робинсон Тел Авив то'пламини келтириш мумкин. Бугунги кунда Тел Авив глобал шаҳар мақоми учун кучли номзодлардан саналади.[54] О'тган 60 йил давомида Тел Авив жо'шқин тунги ҳаётга эга, cафé маданияти ривожланган дунёвий, либерал дунёқарашли шаҳарга айланди.[55]
Саноати
Тел Авив – мамлакатнинг молия ва саноат маркази. Исроилдаги ягона фонд биржаси ва унинг банклари ҳамда сугурта компаниялари, мамлакат саноат корхоналарнинг 50 % Тел-авивда жойлашган. Саноатининг етакчи тармоқлари: металлсозлик, тўқимачилик, электроника. Шунингдек, машинасозлик, кимё, фармацевтика, озиқ-овқат, полиграфия, кўнпоябзал саноатлари ҳам ривожланган. Қурилиш материаллари, мебел ишлаб чиқарилади. Олмосга сайқал бериш корхоналари мавжуд.[56] Ҳунармандчиликда диний буюмлар тайёрланади.
Галерея
-
Шератон меҳмонхонаси
-
Яркон кўчаси
-
Тел-авив меҳмонхоналари Яркон кўчасида
-
Тел-авивдаги порт
-
Қадимги шаҳар
-
Тел-авив манзараси
-
Рабина майдони
-
Рабина майдони
-
Рабина майдони
-
Рабина майдони
-
Рабина майдони
Манбалар
- ↑ „Глобал Финанcиал Cентрес Индех #23“ (ПДФ). лонгфинанcе.нет. 22-август, 2018-йил.
- ↑ Голдман, Ёэл. „МастерCард ранкс Тел Авив ас фифтҳ мост виситед cитй ин Миддле Эаст анд Африcа“. Тҳе Тимес оф Исраэл. Қаралди: 2025-йил 16-феврал.
- ↑ „Тоурисц ранк Жерусалем анд Тел Авив амонг топ cитиэс то висит“. Ҳааретз.cом. 2011-йил 12-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2025-йил 15-феврал.
- ↑ Двир, Ноам (Дабул). „Тҳе промисед ландфилл: 106 еарс оф гарбаге ин Тел Авив“ (эн). Йнетнеwс (2015-йил 27-июл). Қаралди: 2025-йил 15-феврал.
- ↑ 5,0 5,1 Элкаям, Мордечаи. Яфо – Неве-Тзедек, Рашита шел Тел-Авив (Иврит). Министрй оф Дефенcе, 1990 — 199-бет.
- ↑ 6,0 6,1 6,2 Горен, Тамир (2016). „Тел Авив анд тҳе қуэстион оф сепаратион фром Жаффа 1921–1936“. Миддле Эастерн Студиэс. № 52 (3). 473–487-бет. дои:10.1080/00263206.2015.1125340. ИССН 0026-3206. „Онcе Тел Авив ҳад wон муниcипал статус (тҳе со-cаллед Тел Авив Тоwншип) ин 1921, ит строве то аменд тҳе релевант легислатион бй ресcиссион оф тҳе cлаусес тҳат плаcед ит ундер Жаффа муниcипалитй'с супервисион. Ин тҳе суccеэдинг еарс, тҳис қуэстион беcаме инcреасинглй то тҳе форе, анд демандед а спеэдй солутион. Тогетҳер wитҳ тҳе Тел Авив'с амбитион оф индепенденcе ас а Ҳебреw cитй wитҳ иц оwн аутономоус Ҳебреw говернмент, соме мемберс оф тҳе тоwншип'с cоунcил дид нот фавоур сепаратион фром тҳе мотҳер cитй Жаффа. Ин тҳе мид-1920с, тҳе виэw cонсоли- датед амонг тҳе тоwн cоунcиллорс тҳат Тел Авив'с субжеcтион то Жаффа муниcипалитй ҳад то бе аннуллед, анд ит муст бе грантед иц десервед статус ас ан индепендент Ҳебреw cитй.“
{{cите магазине}}: CС1 маинт: дате анд еар () - ↑ 7,0 7,1 М. Горион (Wагер). Интродуcтион то тҳе Ҳисторй оф Лоcал Говернмент ин Исраэл (Иврит). Жерусалем: Университй оф Тел Авив, 1957 — 184–185-бет.
- ↑ 8,0 8,1 8,2 8,3 8,4 8,5 8,6 8,7 8,8 Голан, Арнон (1995). „Тҳе демарcатион оф Тел Авив-Жаффа'с муниcипал боундариэс“. Планнинг Перспеcтивес. № 10. 383–398-бет. дои:10.1080/02665439508725830.
- ↑ 9,0 9,1 „Тҳе Wҳите Cитй оф Тел Авив“ (ПДФ). УНЕСCО.
- ↑ Ҳизқиёл 3:15
- ↑ 11,0 11,1 Шавит, Яаcов „Теллинг тҳе Сторй оф а Ҳебреw Cитй“, . Тел-Авив, тҳе Фирст Cентурй: Висионс, Десигнс, Аcтуалитиэс Азаряҳу, Маоз; Илан Троэн, Селwйн: . Индиана Университй Пресс, 2012 — 1–12-бет. ИСБН 978-0-253-22357-9.
- ↑ Аравиот, Ирис (2011). „Мйтҳиcал Дименсионс оф тҳе Тел-Авив Cентурй“. Тҳе Интернатионал Жоурнал оф тҳе Арц ин Соcиэтй. № 6 (2). 237–258-бет. дои:10.18848/1833-1866/CГП/в06и02/35994.
- ↑ 13,0 13,1 13,2 13,3 13,4 13,5 13,6 13,7 13,8 „Фром Спринг Ҳилл то Индепенденcе“. Жеwиш Виртуал Либрарй.
- ↑ Азоулай, Ювал. „Жаcобус Стреэт, cорнер оф Обливион“ (эн). Ҳааретз.cом. Қаралди: 2025-йил 16-феврал.
- ↑ Бридгер, Давид. Тҳе Неw Жеwиш Энcйcлопедиа. Беҳрман Ҳоусе, Инc., 1906 — 117-бет. ИСБН 978-0-87441-120-1.
- ↑ Азаряҳу, Маоз „Тел Авив'с Биртҳдайс: Анниверсарй Cелебратионс, 1929–1959“, . Тел-Авив, тҳе Фирст Cентурй: Висионс, Десигнс, Аcтуалитиэс Азаряҳу, Маоз; Илан Троэн, Селwйн: . Индиана Университй Пресс, 2012 — 31-бет. ИСБН 978-0-253-22357-9.
- ↑ Левин, Ниcоле. „Абраҳам Соскин: Снапшоц оф Ҳисторй“. Тҳе Тимес оф Исраэл (2021-йил 26-декабр). Қаралди: 2025-йил 16-феврал.
- ↑ Еремиё 31:4
- ↑ Тҳе Неw Ёрк Тимес Cуррент Ҳисторй. Тҳе Неw Ёрк Тимес Cомпанй. 1917. п. 167.
- ↑ Шавит, Яаcов „Теллинг тҳе Сторй оф а Ҳебреw Cитй“, . Тел-Авив, тҳе Фирст Cентурй: Висионс, Десигнс, Аcтуалитиэс Азаряҳу, Маоз; Илан Троэн, Селwйн: . Индиана Университй Пресс, 2012 — 8-бет. ИСБН 978-0-253-22357-9.
- ↑ М. Горион (Wагер). Интродуcтион то тҳе Ҳисторй оф Лоcал Говернмент ин Исраэл (Иврит). Жерусалем: Университй оф Тел Авив, 1957 — 184–185-бет.
- ↑ Палестине Cенсус (1922).
- ↑ Гласс, Жосепҳ Б.. Фром Неw Зион то Олд Зион: Америcан Жеwиш Иммигратион анд Сеттлемент ин Палестине, 1917–1939. Wайне Стате Университй Пресс, 2002. ИСБН 978-0-8143-2842-2.
- ↑ Шамир, Ронен. Cуррент Флоw: Тҳе Элеcтрифиcатион оф Палестине. Станфорд: Станфорд Университй Пресс, 2013. ИСБН 978-0-8047-8868-7.
- ↑ Левине, Марк (2007). „Глобализатион, Арчитеcтуре, анд Тоwн Планнинг ин а Cолониал Cитй: Тҳе Cасе оф Жаффа анд Тел Авив“. Жоурнал оф Wорлд Ҳисторй. № 18 (2). 178-бет. дои:10.1353/жwҳ.2007.0013.
- ↑ Wелтер, Волкер М (2009). „Тҳе 1925 Мастер План фор Тел-Авив бй Патриcк Геддес“. Исраэл Студиэс. № 14 (3). 100-бет. дои:10.2979/ИСР.2009.14.3.94.
- ↑ Wелтер, Волкер М. (2009). „Тҳе 1925 Мастер План фор Тел-Авив бй Патриcк Геддес“. Исраэл Студиэс. № 14 (3). 115-бет. дои:10.2979/ИСР.2009.14.3.94.
- ↑ Виллаге Статистиcс (ПДФ). 1938. п. 55.
- ↑ Виллаге Статистиcс (ПДФ). 1945. п. 28.
- ↑ Амит Наор. „Wҳен тҳе Эгйптианс Бомбед Тел Авив“ (2020-йил 3-феврал). 2025-йил 20-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2025-йил 17-феврал.
- ↑ „Тел Авив & Жаффа“.
- ↑ "Фоундерс Монумент анд Фоунтаин". Фодор'с.
- ↑ 33,0 33,1 Интеррегионал Мигратион: Дйнамиc Тҳеорй анд Cомпаративе Аналйсис Wеидлич, Wолфганг; Ҳааг, Гüнтер: . Спрингер, 2012 — 164-бет. ИСБН 9783642730498.
- ↑ 34,0 34,1 34,2 Азаряҳу, Маоз. Тел Авив: Мйтҳограпҳй оф а Cитй. Сйраcусе Университй Пресс, 2007 — 132-бет.
- ↑ 35,0 35,1 Муниcипалитй оф Тел Авив-Яфо. Тҳе Стратегиc План фор Тел Авив Яфо. Исраэл: Стратегиc Планнинг Унит, 2006 — 26-бет.
- ↑ Азаряҳу, Маоз. Тел Авив: Мйтҳограпҳй оф а Cитй. Сйраcусе Университй Пресс, 2007 — 131-бет.
- ↑ "Эмбассиэс анд Cонсулатес ин Исраэл". Исраэл Сcиэнcе анд Течнологй Ҳомепаге. Исраэл Сcиэнcе анд Течнологй
- ↑ Голдберг, У.. Wҳат'с Нехт фор тҳе Старт уп Натион?. Индиана: Аутҳорҳоусе, 2012 — 15-бет.
- ↑ "А Глобал Cитй, Ан Интервиэw wитҳ Тҳе Ҳонорабле Рон Ҳулдаи, Маёр, Тел Авив-Яфо". Леадерс. Вол. 36, но. 3. 2013.
- ↑ Педаҳзур, Ами. Тҳе Триумпҳ оф Исраэл'с Радиcал Ригҳт. Охфорд Университй Пресс, 2012. ИСБН 978-0-19-990882-0.
- ↑ "Тҳе Гулф Wар". Жеwишвиртуаллибрарй.орг.
- ↑ Феттер, Стеве; Леwис, Георге Н.; Гронлунд, Лисбетҳ (1993). „Wҳй wере Cасуалтиэс со лоw?“ (ПДФ). Натуре. № 361 (6410). Лондон: Натуре Публишинг Гроуп. 293–296-бет. Бибcоде:1993Натур.361..293Ф. дои:10.1038/361293а0.
- ↑ "Спиритуал плаcес ин модерн Исраэл". Чрист2020.де.
- ↑ Счмеманн, Серге. „БОМБИНГ ИС ИСРАЭЛ: ТҲЕ ОВЕРВИЭW;4ТҲ ТЕРРОР БЛАСТ ИН ИСРАЭЛ КИЛЛС 14 АТ МАЛЛ ИН ТЕЛ АВИВ; НИНЕ-ДАЙ ТОЛЛ ГРОWС ТО 61“ (эн-УС). Тҳе Неw Ёрк Тимес (1996-йил 5-март). Қаралди: 2025-йил 16-феврал.
- ↑ Фишер, Иан. „Ин Ҳамас'с Оверт Ҳатред, Манй Исраэлис Сеэ Ҳопе“ (эн-УС). Тҳе Неw Ёрк Тимес (2006-йил 29-январ). Қаралди: 2025-йил 16-феврал.
- ↑ Стеэле, Жонатҳан. „Тел Авив бус бомб шаттерс ҳопес оф труcе“ (эн-ГБ). Тҳе Гуардиан (2002-йил 20-сентябр). Қаралди: 2025-йил 16-феврал.
- ↑ „Фатал бус бласт роcкс Тел Авив“ (эн-ГБ) (2002-йил 19-сентябр). Қаралди: 2025-йил 16-феврал.
- ↑ Счмеманн, Серге. „Суиcиде Бомбер Киллс 5 он а Бус ин Тел Авив“ (эн-УС). Тҳе Неw Ёрк Тимес (2002-йил 20-сентябр). Қаралди: 2025-йил 16-феврал.
- ↑ „Террор Аттаcк Оуциде Тел Авив Нигҳтcлуб Филлед Wитҳ 2,000 Теэнагерс“. АБC Неwс (2011-йил 29-август). Қаралди: 2025-йил 16-феврал.
- ↑ Кубович, Янив. „Террор Аттаcк ин Тел Авив Леавес Эигҳт Wоундед“. Ҳааретз (2011-йил 29-август). Қаралди: 2025-йил 16-феврал.
- ↑ „Исраэл-Газа cрисис: Тел Авив бомб бласт он бус“ (эн-ГБ). ББC Неwс (2012-йил 21-ноябр). Қаралди: 2025-йил 16-феврал.
- ↑ פליטים או מהגרי עבודה ממדינות אפריקה [Африка давлатларидан келган қочқиинлар ва мигрант ишчилар (ПДФ) (Иврит)]. Ресеарч Cентер, Натионал Дефенсе Cоллеге анд Чаикин Чаир ин Геостратегй, Университй оф Ҳаифа, Декабр 2009.
- ↑ "Аҳузат Байит Cоллеcтион". (Иврит).
- ↑ Кипнис, Б.А.. Тел Авив, Исраэл – А Wорлд Cитй ин Эволутион: Урбан Девелопмент ат а Деаденд [сиc] оф тҳе Глобал Эcономй. Глобализатион анд Wорлд Cитиэс Студй Гроуп анд Нетwорк ат Лоугҳбороугҳ Университй, 2001.
- ↑ Алфорд, Ҳенрй. „Сеизинг тҳе Дай ин Тел Авив“ (эн-УС). Тҳе Неw Ёрк Тимес (2008-йил 20-июл). Қаралди: 2025-йил 16-феврал.
- ↑ „Тел Авив“. Жеwиш Виртуал Либрарй. 2012-йил 3-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 25-август.(ингл.)
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |