Телефон алоқа — телефон аппарати ёрдамида абонентлар ўртасида товушли алоқа боғлашга имкон берадиган электр алоқа воситаси. Телефон тармоқлари орқали амалга оширилади, амалда исталган масофа орасида, ер юзидаги исталган жой ўртасида товушли алоқа урнатишга имкон беради. Шотланд ихтирочиси А. Г. Белл 1876-йилда биринчи электракустик қурилма — телефон ихтиро қилганидан ҳамда АҚСҲ (НюХейвен) да 1878-йилда биринчи телефон стя қурилганидан бери Телефон алоқа бошланган. Ўша йили инглиз физиги Д. Э. Юз кумир узакли микрофон яратди. Америкалик ихтирочи Т. А. Эдисон (1847—1931) кўп йиллар мобайнида Телефон алоқани такомиллаштиришга доир ишлар олиб борди. Биринчи оддий АТС лойиҳасини рус ихтирочиси К. Моссицкий 1887-йилда таклиф қилди. Мураккаб АТС лойиҳасини 1893-йилда рус олими М. Ф. Фрейденберг ишлаб чиқди. Биринчи халқаро телефон линияси (Москва — Петербург) 1908-йилда очилди, 1939-йилда дунёда энг узун кўп каррали Телефон алоқа линияси (Москва — Хабаровск) ишга тушди. Одимлаб қидиргичли биринчи АТС 1947-йил, координат улагичли АТС 1960-йил жорий қилинди. ХХ аср 60й.ларида квазиэлектрон АТС, 70й.ларидан бошлаб электрон АТС амалда қўллана бошланди. Ўзбекистонда (Тошкентда) Телефон алоқа 1887-йил ишлай бошлаган, 1914-йил Тошкент ш. телефон тармоғи ишга тушган. Республикада дастлабки телефон стялар 1929-йил қурилган, биринчи АТС 1932-йил ишга туширилган, декадаодимли тизимдаги АТС 1956-йил қурилган. Координат АТС 1974-йил пайдо бўлган. Дастлабки шаҳарлараро Телефон алоқа Тошкент — Самарқанд, Самарқанд — Қўқон, Тошкент — Пискент, Тошкент — Тўйтепа линиясида 1924-йил очилган. ХХ аср 60й.ларидан ҳаво алоқа линиялари астасекин ер ости кабелларига ўтказилди, шаҳарлараро Телефон алоқа учун кабел линиялари билан бир қаторда радиореледан, 80й.лардан алоқа йўлдошларидан фойдалана бошланди. Тошкентда дастлабки телефонавтоматлар (таксофонлар) 1935-йилдан ўрнатила бошланди, биринкетин бошқа йирик шаҳарларда ҳам раем бўлди. ХХ аср 90й.ларидан рақамли ва уяли телефон тизими пайдо бўлди. Ҳозир республика ва жаҳоннинг барча шаҳарлари билан алоқа ўрнатишга имкон берадиган халқаро телефонавтоматлар мавжуд. Республикамиздаги барча шаҳарлар орасида ва халқаро Телефон алоқа йўлга қўйилган. Републикада Телефон алоқага доир барча ишлар "Ўзбектелеком" АК тармоқлари орқали амалга оширилади.

Телефон алоқанинг умумий фойдаланиладиган маҳаллий, шаҳарлараро ва халқаро турлари бор. Маҳаллий Телефон алоқа идоралараро ва ички (корхоналардаги, мас., диспетчерлик алоқаси), ҳаракатдаги объектлар билан (мас., космик алоқа, поездлардаги алоқа, радиотелефон алоқа ва бошқалар) ва махсус (мас., сув ости кемалари билан алоқа) турларга бўлинади. Товушни кодланган тарзда узаца бўладиган (қаранг Вокодер), халқаро алоқа кабеллари тармоғи, зич алоқа линияси аппаратлари ва бошқа мавжуд. Уяли ва ракамли Телефон алоқа борган сари кенг раем бўлиб бормоқда (2004).