Telefon kommutatori
Телефон коммутатори - телефон стясида абонентларни қўлда улабузиш (коммутация) учун мўлжалланган қурилма. Линия (абонент) комплектлари, шнур жуфтлари асбоблари ва телефончиларнинг иш ўрнидаги асбоблардан иборат. Телефон коммутаторининг линия комплектларига телефон линияларини улаш уялари, чақирув клапанлари ёки сигнал лампалари киради. Булар абонентдан чақирувни кабул қилиш ва унга зарур линияни ажратиш учун хизмат қилади. Шнур жуфтлари асбобларига сўровчақирув калити, шнурли штепселлар, гаплашувни тугатиш клапани ёки лампаси киради. Булар абонентни бошқа абонентга улаш ва гаплашиш тугаганлиги тўғрисида сигнал олишга имкон беради. Иш ўрни асбобларига микрофонлар, телефонлар, телефон индукторлари ва бошқа киради. Булар телефончининг абонент билан гаплашиши ва бошқа абонентга чақирув юборишига имкон беради. Телефон коммутаторининг мағаллий батарея, марказий батарея билан ишлайдиган ва аралаш турлари бор. Телефон коммутатори асосан кичик телефон стяларда қўлланади, йирик стяларда абонентларни улашузишга доир амаллар автомат лаштирилган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |