Telegraf apparati
Телеграф аппарати - телеграф алоқа ўрнатишда электр қурилма сигналларини узатиш ва қабул қилиш учун мўлжалланган қурилма. Биринчи электромагнит Телеграф аппарати рус олими П. Л. Шиллинг томонидан ихтиро қилинган (1832) ва амалда ишлатилган. Дастлабки электромагнит аппаратларда хабарлар синиқ чизиклар кўринишида (қайд қилувчи Телеграф аппарати) ёки нуқтачизиқлар кўринишида (қайд қилувчи Телеграф аппарати) ёки нуқта ва тирелар орқали (қаранг Морзе аппарати) узатилган ва ёзиб олинган. ХХ аср ўрталаригача электромеханик Телеграф аппарати ишлатилган, 70й.лардан бошлаб электронмеханик Телеграф аппаратидан фойдаланилди, кейинчалик тўлиқ электрон Телеграф аппарати ва фототелеграф аппарат (факсимил аппарат) пайдо бўлди.
Телеграф аппарати узаткич, қабул қилгич ва ток манбаидан иборат. Телеграф аппаратига хабарларни автоматик узатиш ва қабул қилиш қурилмалари ҳам ўрнатиш мумкин. Қўзғалмас ясси тасвирлар (матн ёки жадвал, схема, графика, фотосурат ва бошқалар) факсимил аппарат орқали узатилади (қаранг Факсимил алоқа).
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |