Телеграф коди — телеграфияда қабул қилинган шартли хос белгилар. Бунда ҳар қайси ҳарф (ёки белги) га электр токи элементар сигналлари уйғунлашуви тўғри келади. Агар белгилардаги сигналлар миқдори ҳар хил бўлса, Телеграф коди нотекис код (мас., Морзе коди), агар бир хил бўлса, текис код [мас., беш белгили (каррали) Бодо коди] бўлади (қаранг: Ж.М.Э. Бодо, Бодо аппарати).

Манбалар