Телеграф коммутатори - телеграф аппаратлари, линия ва каналларини қўлда улабузиш учун мўлжалланган қурилма. Телеграф стяларига ўрнатилади, барча чиқиш ва кириш линиялари ва каналларига, телеграф аппаратларига уланади. Энг кенг тарқалган Телеграф коммутатори шнурли штепселлар тиқиладиган уялари бўлган вертикал панелдан иборат. Телеграф коммутатори кичик телеграф стяларида қўлланади, йирик стяларда телеграф аппаратлари, линия ва каналларини улабузиш амаллари автоматлаштирилган.