Telegram
Телеграм – тезкор хабар алмашиш воситаси бо'либ, оддий фойдаланувчилар матн хабарлашувдан ташқари бир-бирларига ҳажми 2 ГБ гача бўлган(премиум фойдаланувчилар эса) тасвир, видео, аудио ва ҳар хил файллар юборишлари ҳамда овозли ва видео қўнғироқларни амалга оширишлари, канал ва гуруҳларда овозли ҳамда видео чатларда қатнашишлари мумкин.
| Телеграм | |
| Муаллиф | |
|---|---|
| Ишлаб чиқувчи | Телеграм ФЗ ЛЛC, Телеграм Мессенгер Инc. |
| ташкил топди: | 14-август, 2013-йил |
| Сўнгги версияси | 10.9.1 (04.03.2024) |
| Операцион тизим | Андроид, ИОС, МАCОС, WИНДОWС |
| Платформа | Андроид, иОС, Wиндоwс Пҳоне, Wиндоwс НТ, маcОС, Линух, Веб платформа |
| Ёзилган тил(лар)и | Энглиш, арабиc, руссиан, спаниш, узбек, френч, туркиш |
| Жанр | Хабар алмашгич |
| Лицензия | ГНУ ГПЛв2 ёки ГПЛв3 |
| Вебсайт: | телеграм.орг |
Дастур Гоогле, Андроид, Аппле иОС, Миcрософт Wиндоwс, Блаcкберрй, МаcОС, Линух ва Wиндоwс Пҳоне учун мавжуд.
Телеграм фойдаланувчилари ўз мобил телефон рақамлари орқали рўйхатдан ўтадилар. „Телеграм“ лойиҳаси Павел Дуров томонидан ўйлаб топилган.
Тарихи
Телеграм 2013-йилда ака-ука Николай ва Павел Дуровлар томонидан ишлаб чиқилган. 2013-йилнинг октабр ойида Телеграмда кунлик 100,000 фойдаланувчи бор эди. 2014-йил 24-мартга бориб эса Телеграм ўзида 35 миллион ойлик ва 15 миллион кунлик фойдаланувчиси борлигини эълон қилди. 2014-йил декабр ойида Телеграм кунлик 1 миллиард хабар юборадиган 50 миллион фойдаланувчиси борлигини ва аудиторияси ҳафтасига бир миллионга кўпаяётганини эълон қилди.
2018-йил мартида Телеграм 200 миллионлик ойлик фаол фойдаланувчига эришди. Ўтган йили, 2020-йил апрел ойида 400 миллион фаол фойдаланувчига эришганлигини маълум қилди. 2021-йил январ ойи эса бу кўрсаткич 500 миллиондан ошди.
Ушбу фойдаланувчилар ўсиши сабабли эса Телеграм Сентабр ойида маълумотлар сақлаш форматини инт32’дан инт64’га ўтказди. Бу эса эски версияларни қўллаб-қувватлашни тўхтатиш мажбуриятини ҳосил қилди ва Декабр ойида эски версиялар ишлашдан тўхтади.
2013-йил 14-августда иОС компанияси Аппле фойдаланувчиларига „Телеграм“ дастурини тақдим қилди. Шу йили 22-августда эса Андроид фойдаланувчилари бу дастурда фойдалана бошлашди.
Телеграм дастури МТПрото протоколи асосида ишлайди.
Телаграм мессенжери облигасиялар сотиш орқали 1 миллиард долларлик сармоя жалб қилди. Дуровнинг маълум қилишича, Телеграмънинг асосий мақсади келажакда ўнлаб йиллар ёки асрлар давомида инсониятга хизмат қилиши мумкин бўлган молиявий барқарор лойиҳага айланиш бўлиб, 1 миллиард доллар сармоянинг жалб қилингани ушбу мақсадга эришиш йўлидаги яна бир қадам бўлган. Инвесторлар орасида БААнинг „Мубадала Инвестмент Cомпанй“ ҳамда „Абу Дҳаби Cаталйст Партнерс“ компанияси бор[1].
Фойдаланилиши
2013-йил октябр ойида Телеграм ҳар куни 100 000 фаол фойдаланувчига эга эканлигини э'лон қилди[2].
2014-йил 24-мартда Телеграм ойига 35 миллион ва ҳар куни 15 миллион фаол фойдаланувчига эга эканлигини э'лон қилди[3]. 2014-йил октабр ойида Жанубий Корея ҳукумати томонидан кузатув режалари ко'плаб фуқароларни КакаоТалк иловасидан Телеграмга ўтишга ундади[4]. 2014-йил декабр ойида Телеграм 50 миллион фаол фойдаланувчига эга эканлигини, кунига 1 миллиард хабар жўнатилганини ва ҳар ҳафта 1 миллион янги фойдаланувчи рўйхатдан ўтишини э’лон қилди[5], беш ой ичида трафик икки баравар кўпайиб, кунига 2 миллиард хабарни ташкил этди[6]. 2015-йил сентабр ойида Телеграм илованинг 60 миллион фаол фойдаланувчига эга эканлигини ва ҳар куни 12 миллиард хабар етказиб берилаётганини э’лон қилди[7].
2016-йил феврал ойида Телеграм ойига 100 миллион фаол фойдаланувчига эга эканлигини, кунига 350 000 янги фойдаланувчи рўйхатдан ўтишини ва 15 миллиард хабар етказиб берилишини э’лон қилди[8]. 2017-йил декабр ойида Телеграм ойига 180 миллион фаол фойдаланувчига етди[9]. 2018-йил март ойига келиб, бу ко'рсаткич икки баравар ошиб, Телеграм 200 миллион ойлик фаол фойдаланувчига етди[10].
2019-йил 14-мартда Павел “сўнгги 24 соат ичида Телеграмга 3 миллион янги фойдаланувчи қўшилганини” айтди[11]. У бундай кўп сонли янги рўйхатдан ўтишларга нима сабаб бўлганини аниқ айтмади, бироқ бу давр Фаcебоок ва унинг Инстаграм каби иловалар оиласида узоқ муддатли техник носозлик кузатилган даврга тўғри келган эди[12]. АҚШ Қимматли қог'озлар ва биржалар комиссиясига кўра, 2019-йил октабр ойида Телеграм бутун дунё бўйлаб 300 миллион ойлик фаол фойдаланувчига эга эди[13].
2020-йил 24-апрел куни Телеграм 400 миллион ойлик фаол фойдаланувчига етганини э'лон қилди[14].
2021-йил 8-январ куни Павел ўз блогида Телеграм “тахминан 500 миллион” ойлик фаол фойдаланувчига етганини э’лон қилди[15]. Август ойида ТечCрунч Телеграмнинг энг йирик бозори Ҳиндистон эканлигини, минтақадаги умумий ўрнатмаларининг 22 фоиз улушига эга эканлигини хабар қилди[16]. 2021-йил 5-октабр куни Фаcебоок ва унинг шерикларида рўй берган узилиш натижасида Телеграм 70 миллиондан ортиқ янги фойдаланувчини қўлга киритди[17].
2022-йил март ойида Телеграмнинг Россиядаги улуши 63% га ошиб, WҳацАппнинг 32% улушидан ошиб кетиб, мамлакатдаги энг машҳур тезкор хабар алмашиш иловасига айланди[18]. 2022-йил 19-июн куни Телеграм 700 миллион ойлик фаол фойдаланувчига етганини э'лон қилди[19][20].
2023-йил июл ойида Телеграмда 800 миллиондан ортиқ ойлик фаол фойдаланувчи бор эди[21].
2023-йил июл ойидан бошлаб, Телеграм Россиядаги энг машҳур ижтимоий тармоққа айланди ва 2023-йил декабр ойига келиб 46,8% бозор улушига эга бўлди[22].
2024-йил март ойи ҳолатига кўра, Павелнинг ма'лумотига кўра, Телеграм ойлик 900 миллиондан ортиқ фаол фойдаланувчига эга[23].
Янгиланишлар
Телеграм дастури 2021-йил март ойида чексиз фойдаланувчиларни қўшган ҳолда мулоқот қилиш имконини берувчи овозли чатни тақдим этди[24]. Июл ойида эса 30 кишиик видеоконференсиясида ҳар бир иштирокчи ўз экранидан скрин кўрсата олиш имкониятига эга бўлди[25]. Август ойи охирида эса Телеграм Овозли ва Видео чатларни Жонли эфирлар[26] дея номлади. Сентабр ойидаги янгиланишда эса Жонли эфирларни ёзиб олиш имкониятини ҳам тақдим этди[27]. Шундай қилиб биз 2021-йилни Реаксиялар, Яширин матн, Таржимон ва ҚР-Кодлар билан тугатдик.[1]
2022 -йил март ойида телеграм яна бир янгиланишни эълон қилди. Бунда кўра телеграм ботларини яратишда янги дастурлаш тили (ЖаваСcрипт) қўшилди. Энди телеграм ботлар сайтлардан деярли фарқ қилмайди деб хабар қилади телеграм ўз расмий сайтида. Бундан ташқари телеграм янги эможилар, стикерлар ва тўғридан тўғри каналлар ва гуруҳлардаги постларни телеграмдан чиқмаган холатда бошқа тилларга таржим қилиш имконияти ҳам яратди.
2022-йил 21-июн куни Телеграм фойдаланувчилари сони 700 миллиондан ошганини эълон қилди ва шу муносабат билан Телеграм Премиум обунасини эълон қилди.
Телеграм Премиум

Телеграм Премиум обунаси ўз ичига бир қанча қулайликларни жамлайди. Шу жумладан, ўзаро ҳар бирининг ҳажми 4 ГБ гача файл (видео, аудио, тасвир ва бошқа) лар алмашиниш имконияти, катта тезликда файллар юкланиши, хабарлар таркибидаги бежирим анимацион эможилар, 1 000 та гача (оддий версиясида 500 та гача) каналларга ва катта гуруҳларга аъзо бўла олиш, 20 та гача чатлар жилдлари, 10 та гача (оддий версиясида 5 та гача) қадалган чатлар, 400 та гача (оддий версиясида 200 та гача) сақланган анимация (гиф) лар, „Ўзингиз ҳақингизда“ бўлимида узунроқ тавсиф, овозли ҳабарларни матн шаклида қабул қилиш, ноёб стикерлар ва реаксиялар жамланмалари, никнейм охиридаги премиум белгиси ва бошқа кўплаб функсиялар. 29-август 2022-йил ҳолатига кўра Телеграм расмий сайтидан юклаб олинган иловаси учун премиум обуна нархи бир ойга 3.99 АҚСҲ Долларини ташкил қилади. Ўзбекистонлик фойдаланувчилар учун 1 ойлик обуна нархи 35 990 сўмни, 1 йиллик обуна нархи эса 269 990 сўмни ташки этади.
Манбалар
- ↑ „Телеграм облигациялар сотиш орқали 1 млрд доллар сармоя жалб қилди“. Бугун.уз. 2022-йил 3-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 23-03-2021.
- ↑ Манба хатоси: Инвалид
<реф>таг; но техт wас провидед фор рефс намедТечCрунч - ↑ „Телеграм Ҳиц 35М Монтҳлй Усерс, 15М Даилй Wитҳ 8Б Мессагес Реcеивед Овер 30 Дайс“. ТечCрунч (2014-йил 24-март). 2015-йил 24-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 25-июн.
- ↑ Манба хатоси: Инвалид
<реф>таг; но техт wас провидед фор рефс намедТҳеВергеКореа - ↑ „Телеграм Реачес 1 Биллион Даилй Мессагес“. Телеграм (2014-йил 8-декабр). 2019-йил 24-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 8-декабр.
- ↑ „Телеграм Ҳиц 2 Биллион Мессагес Сент Даилй“. Телеграм (2015-йил 13-май). 2019-йил 12-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 31-июл.
- ↑ Ломас, Наташа „Телеграм Ноw Сеэинг 12БН Даилй Мессагес, уп Фром 1БН ин Фебруарй“. Течcрунч (2015-йил 21-сентябр). 2015-йил 27-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 19-ноябр.
- ↑ Бурнс, Матт „Энcрйптед Мессагинг Апп Телеграм Ҳиц 100М Монтҳлй Аcтиве Усерс, 350к Неw Усерс Эач Дай“. ТечCрунч (2016-йил 23-феврал). 2019-йил 9-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 23-феврал.
- ↑ „Тҳис $5 Биллион Энcрйптед Апп Исн'т фор Сале ат Анй Приcе“ (2017-йил 12-декабр). 2019-йил 20-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 22-декабр.
- ↑ „200,000,000 Монтҳлй Аcтиве Усерс“. Телеграм (2018-йил 22-март). 2018-йил 23-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 22-март.
- ↑ Ломас, Наташа „Телеграм гец 3М неw сигнупс дуринг Фаcебоок аппс' оутаге“. ТечCрунч (2019-йил 14-март). 2019-йил 2-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 14-март.
- ↑ Шиэбер, Жонатҳан „Упдате: Фаcебоок, Инстаграм анд Мессенгер wере доwн фор манй усерс“. ТечCрунч (2019-йил 13-март). 2019-йил 2-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 14-март.
- ↑ „СЕCУРИТИЭС АНД ЭХCҲАНГЕ CОММИССИОН, ::Плаинтифф, :19 Cив. 9439(ПКC):-агаинст -:ЭCФ Cасе:ТЕЛЕГРАМ ГРОУПИНC.андТОН ИССУЭРИНC.“. Тҳе УС Сеcуритиэс анд Эхчанге Cоммиссион (2019-йил 11-октябр). 2020-йил 12-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 17-октябр.
- ↑ „Телеграм ҳиц 500М монтҳлй аcтиве усерс“ (эн-УС). Телеграм. 2021-йил 11-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 12-январ.
- ↑ „"Респеcт ёур усерс": Телеграм фоундер Павел Дуров сламс Фаcебоок“. Тҳе Ҳинду Бусинесс Лине (2021-йил 9-январ). 2021-йил 9-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 10-январ.
- ↑ „Телеграм топс 1 биллион доwнлоадс“. ТечCрунч (2021-йил 30-август). Қаралди: 2022-йил 1-май.
- ↑ Портер, Жон „Телеграм гаинс 70М неw усерс ин жуст оне дай афтер Фаcебоок оутаге“ (эн-УС). Тҳе Верге (2021-йил 6-октябр). 2021-йил 6-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 6-октябр.
- ↑ „Телеграм сурпассес WҳацАпп то беcоме Руссиа'с топ мессенгер“ (эн). Бусинесс Реcордер (2022-йил 21-март). Қаралди: 2022-йил 21-март.
- ↑ „700 Миллион Усерс анд Телеграм Премиум“. Телеграм (2022-йил 21-июн). Қаралди: 2022-йил 8-июл.
- ↑ Сингҳ, Маниш „Телеграм раисес $210 миллион тҳроугҳ бонд салес“. ТечCрунч (2023-йил 18-июл). Қаралди: 2023-йил 2-август.
- ↑ „Эхплаининг Тҳе Рисе оф Телеграм“. Риддле Руссиа.
- ↑ „Телеграм ҳиц 900мн усерс анд неарс профитабилитй ас фоундер cонсидерс ИПО“. Финанcиал Тимес. 2024-йил 12-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 12-март.
- ↑ „Телеграм яна бир янги функцияни ишга туширади“. Бугун.уз. 2021-йил 21-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021 йил 12 март.
- ↑ „Телеграм янги функцияларни ишга туширди“. Бугун.уз. Қаралди: 2021 йил 31 июль.[сайт ишламайди]
- ↑ „Жонли эфирлар, мослашувчан узатиш созламалари, каналлар орасида тезкор ўтиш ва оммабоп стикерлар“. телеграм.орг. Қаралди: 2021-йил, 31-август.
- ↑ „Чат мавзулари, интерактив эможилар, гуруҳларда ўқилганлик ҳисоботлари ва жонли эфирни ёзиб олиш“. телеграм.орг. Қаралди: 2021-йил, 19-сентабр.
Ҳаволалар
- Расмий сайти
- Телеграм версиялари рўйхати (ингл.)
- АПИ Телеграм (ингл.)
- Телеграм. Павел Дуров томонидан яратилган энг тез хабарлашув дастури (Wайбаcк Мачине сайтида 2-апрел 2015-йил санасида архивланган) (рус.)