Telemeditsina
Телемедицина — бу тиббий маълумот алмашиш учун компютер ва телекоммуникация технологияларидан фойдаланиш..[1]
Афзалликлар
- Енгиллик. Телемедицина чекка ҳудудларда бўлган беморларга масофавий тиббий ёрдам кўрсатиш имконини беради.
- Соғлиқни сақлаш харажатларини камайтириш. Мобил технологиялардан фойдаланган ҳолда беморларни масофадан назорат қилиш амбулаторияга боришга бўлган эҳтиёжни камайтириши ва рецептларни масофадан текшириш ва ёзилган дориларни назорат қилиш имконини беради. Шундай қилиб, тиббий ёрдамнинг умумий нархи сезиларли даражада камаяди.[2]
- Тажриба алмашинуви. Мобил технологиялар тиббиёт мутахассисларига бир-биридан узоқда бўлган ҳолда тажриба алмашиш, кузатиш ва мутахассислар билан мулоқот қилиш имконини беради.[3]
- Стигмани камайтириш. Бундан ташқари, баъзи беморлар шифокор хонасида ўзларини ноқулай ҳис қилишади. Масалан, телепсихиатрия агрофобия, ҳарбий посттравматик психик бузилиш ва болаликдаги руҳий касалликлар учун классик терапиядан кўра самаралироқдир.[4]
Камчиликлари
- Телемедицина физик текширувни ўрнини тўлиқ боса олмайди.
- Норматив актлар, йўриқномалар ва қонунчиликни янгилаш зарурати пайдо бўлади.[5]
- Телемедицина шахсий ҳаётга, хавфсизликка, тиббий лицензиялаштиришга ва харажатларни қоплашга таҳдид солади.
- Телемедицина шифокордан кўпроқ вақт талаб қилади. Агар оддий консултация 15 дақиқа давом эца, масофавий консултация ярим соатгача давом этади.[6] Бундан ташқари, тиббий хизматлар кўрсатишда хатолик хавфи ортади.[7]
- Шунингдек, уланиш сифатига таъсир қилувчи узатишдаги хатоликлар ёки хавфсизлик ёки маълумотларни сақлашнинг бузилиши каби техник муаммолар ҳам бўлиши мумкин.
Манбалар
- ↑ „Телеҳеалтҳ: А қуартер-триллион-доллар пост-CОВИД-19 реалитй?“. мcкинсей.cом. 2021-йил 1-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 10-март.
- ↑ „Эcономиc эвалуатион стратегиэс ин телеҳеалтҳ: Обтаининг а море ҳолистиc валуатион оф телеҳеалтҳ интервентионс“. уэа.аc.ук. Қаралди: 2022-йил 10-март.
- ↑ „Ан аналйсис оф телемедиcине эхпериэнcес анд сервиcес ин чиле“. интечопен.cом. Қаралди: 2022-йил 10-март.
- ↑ „Ҳере'с wҳй анд ҳоw ёунг доcторс сwитч то телемедиcине со эасилй“. меволифе.cом. 2022-йил 28-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 10-март.
- ↑ „Ундерстандинг телеҳеалтҳ регулатионс анд реқуиременц“. релиас.cом. Қаралди: 2022-йил 10-март.
- ↑ „Фифтеэн-минуте cонсултатион: А праcтиcал аппроач то ремоте cонсултатионс фор паэдиатриc патиэнц дуринг тҳе CОВИД-19 пандемиc“. эп.бмж.cом. Қаралди: 2022-йил 10-март.
- ↑ „Доэс телемедиcине пут патиэнц ат риск оф медиcал мистакес?“. жcреитерлаw.cом. Қаралди: 2022-йил 10-март.