Телемеханика (теле... во механика) — 1) ахборот (сигнал) ларни масофадан туриб бошқариш ва назорат қилиш мақсадида уларни узатиш хдмда қабул қилиш усулларини ва техника воситаларини ишлаб чиқиш билан шуғулланадиган фан. Т. фан ва техниканинг ахборотларни масофадан туриб узатиш билан боғлиқ бўлган бошқа соҳалари (телефон, телеграф, телевидение ва бошқалар)дан ахборотларнинг жуда аниклиги (0,1%гача), Т. курилмаларини автоматлаштириш даражасининг юқорилиги, ахборотларни ишлаб чиқишнинг марказлаштирилиши ва бошқа омиллар билан фарқ қилади. Т.нинг бошқариш ва назорат қилиш объектлари — технологик жараёнлар, машиналар, қурилмалар, биологик тизимлар ва бошқа; 2) ахборотларни кодлаш, уларни симли алоқа ва радиоалоқа каналлари бўйича узатиш воситаларини ишлаб чиқиш, яратиш ва улардан фойдаланиш билан шуғулланадиган техника бўлими. Т. тизимларида ахборотлар, одатда, бир алоқа канали бўйича узатилади. Т. воситалари газ ва нефт қувурлари, атом электр стялари, баъзи кимёвий корхоналар, автоматик метеорология стялари ва бошқаларда телеўлчаш ва телебошқариш учун қўлланади (қаранг Телеметрия, Телемеханика тизими).