Телеология (лОҲ.талос — оқибат, мақсад ва ...логия) — мақсад ва мақсадга мувофиқлик ҳақидаги таълимот. Бу таълимот табиат ҳодиса ва жараёнларига мақсадлар (мақсадга мувофиқлик ёки бирор мақсадга йўналиш қобилияти)ни сабаб қилиб кўрсатади, бу мақсадлар худо томонидан белгиланади (Х. Волф) ёки табиатнинг ички сабаблари ҳисобланади (Аристотел, Г. Лейбниц) деб билади. Телеологик характердаги консепсиялар орасидаги фарқлардан қатъи назар, уларнинг ҳаммасига табиат ва жамият жараёнларини антропоморфизм руҳида тушуниш, яъни уларни ҳам одам фаолияти каби қандайдир олдиндан белгилаб қўйилган мақсад, мўлжалга мувофиқ бўлади, деб тасаввур қилиш хосдир.