Телепен - мил. авв. 1520-1490-йилларда ҳукмронлик қилган Қадимги Хетт подшолиги ҳукмдори. Телепен даврида Хетт подшолиги бироз кучайган. Унинг даврида Хетт давлати янгидан ташкил топган. У тахт ворислигини тартибга солган. Телепен ёзувларига кўра, подшолик ҳокимиятини катта ўғил, агар катта ўғил бўлмаса, иккинчи ўғил, улар бўлмаган тақдирда катта қизнинг эри – куёв олиши керак бўлган. Подшо ҳузуридаги зодагонлар кенгашига ҳам катта э’тибор берган. Бу кенгаш подшонинг қариндош-уруғлари, ака-укалари, божалари, саркардалари ва бошқа амалдорларидан иборат бўлган. Унинг даврида подшо катта ҳуқуққа эга бўлган. Аммо мамлакат ҳаётига оид кўп масалалар кенгаш а’золарининг маслаҳати билан амалга оширилган. Телепен вафотидан сўнг, подшолик кучсизланиб, инқирозга юз тутган.

Фойдаланилган адабиётлар:

1. Бекмуҳаммадов Ҳ.Й. Тарих терминларининг изоҳли луғати. Тошкент, Ўқитувчи, 1986.

2. Бобоева М. Қ., Қурбонгалиева Р.С. Қадимги дунё тарихидан изоҳли луғат. Тошкент, Ўқитувчи, 1992.

3. Қадимги дунё тарихи: (мактаб, академик лицей, касб-ҳунар коллежи ўқувчилари, абитуриэнтлар ва тарих фани ўқитувчилари учун қўшимча қўлланма).Тузувчи-муаллифлар: Ф.Султонов ва бошқ.; Ўзбекистон Республикаси халқ та’лими вазирлиги, Республика Та’лим маркази, Ўзбекистон Республикаси ФА Тарих институти. –Т.; О`збекистон Республикаси Фанлар академияси “Фан” нашриёти, 2007.

Манбалар:

1. Эргашев Ш. Қадимги сивилизациялар. – Тошкент: “Ўзбекистон” НМИУ, 2016.

2. Бойназаров Ф.А. Қадимги дунё тарихи. –Т.: А.Қодирий номидаги халқ мероси нашриёти, 2004.

3. Кабиров А. Қадимги Шарқ тарихи. – Тошкент: “Тафаккур”, 2016.