Televideniye
Бу мақолада манбалар <реф></реф> тегларига олинмаган ёки умуман кўрсатилмаган. |

Телевидение (юнонча: τήλε — узоқ ва лотинча: видео — кўраман) — ҳаракатланаётган тасвир ва товушни масофадан узатиш тизими. Телевидениенинг ишлаш принсипи тасвир кадрини сатрларга бўлиб узатишга асосланган. Кадрлар алмашиниши частотаси тасвир ўзгариши тезлигига қараб танланади.
Телевидение, фан, техника ва маданиятнинг кўринадиган ахборотлар (ҳаракатланувчи тасвирлар)ни радиоэлектрон воситалар ёрдамида муайян масофага узатиш билан боғлиқ соҳаси; ахборотларни тарқатиш воситаларидан бири. Инсоният ўзи яшаб турган жойдан узокдаги нарсалар ва воқеаларни кўриш истаги билан ҳамиша банд бўлиб келган. Бу истак кўп ҳалқларнинг афсона ва эртакларида ўз аксини топган. Масалан, Алишер Навоий „Фарҳод ва Ширин“ достонида бу истакни бадиий шаклда акс эттирган (хитойлик Фарҳод арман қизи Шириннинг жамолини кўзгуда кўриб ошиқ бўлиб қолади). Халқларнинг бу истаги, асосан, электроника „сеҳрли кўзгу“ („ойнаи жаҳон“) га айланган [[ХХ аср|ХХ аср]]да рўёбга чиқди. Телевидение тасвир элементларини кетма-кет узатиш (ХИХ аср охирида португал олими А. ди Пайва ва ундан мустақил равишда рус олими П. И. Бахметов томонидан илгари сурилган) тамойилига асосланган. ХХ асрнинг 30-йилларига қадар тасвирларни анализ ва синтез қилишда оптикмеханик қурилмалардан фойдаланилган (уларни ишлаб чиқишни немис муҳандиси П. Г. Нипков 1884-йилдан бошлаб берган). 30-йиллар ўрталаридан бошлаб дастлабки электрон телевидение тизими пайдо бўлди. Инсон кўзи узатилган телевизион тасвирларни кабул қилувчи охирги бўғим ҳисоблангани учун телевизион тизимлар кўзнинг кўриш жараёнларини ҳисобга олиб қурилган, яъни Телевидение кўз хусусиятларига асосланган. Бунда колбачалар ва таёқчалар ўрнида фотоэлементлар ишлатилган. Агар обектив орқали бирор объектнинг тасвири фотоэлементлардан ташкил топган панелга туширилса, тасвирнинг алоҳида элементларидан келаётган ёруғлик интенсивлигига монанд электр сигналлари олинади.
Телевидение тараққиётида ички фотоэффектни очган (1873) У. Смитҳнинг, ташқи фотоэффектнинг асосий қонуниятларини белгилаб берган (1888) А. Г. Столетовниж, радиоалоқани ихтиро қилган (1895) А. С. Яоиовнинг, „катод телескоп“ тизимини ишлаб чиққан (1907) ва шу тизим бўйича лаб. шароитида биринчи марта электрон телевизион узатишни амалга оширган (1911) Б. Л. Розингнинг хизматлари катта. 1928 йилда ўзбекистонлик ихтирочилар Б. П. Грабовский ва И. Ф. Белянскийлар электроннур ёрдамида харакатдаги тасвирни бир жойдан иккинчи жойга узатадиган ва қабул қиладиган „радиотелефот“ни яратдилар. Телевидение электрон тизимлари амалда 1920—40-йилларда ишлаб чиқарилган асбоблардан фойдаланишга асосланган. БунгаБ. К. Зворикин ва Ф. Фарнсуорт (АҚСҲ), К. Свинтов (Буюк Британия), А. А. Чернишев, С. И. Катаев, А. П. Константинов, Б. Л. Розинг , П. В. Тимофеев, П. В. Шмаков (СССР) ва бошқа олимлар катта ҳисса қўшишган.
Телевизион тасвирлар 3 жараёнда узатилади: 1. Узатувчи обект чиқарган ёки қайтарган ёруғликни электр сигналларига айлантириш; 2. Электр сигналларини алоқа каналлари бўйича узатиш ва қабул қилиш; 3. Электр сигналларини обектнинг оптик тасвирини ҳосил қилувчи ёруғлик импулсларига айлантириш. Узатишда тасвир элементларини электр сигналларига, қабул қилишда узатилган сигналларни тасвир элементларига кетма-кет айлантириш жараёнига тасвирларни тиклаш дейилади. Тасвирларни анализ ва синтез қилиш жараёнлари синхрон ҳамда синфаз бўлиши керак. Телевизион кўрсатув тизимида чизиқлисатр ёйилма қабул қилинган; бунда ҳосил қилинадиган тасвир кадри горизонталсатр структурага эга бўлади. Тиклашнинг синфазлигини сақлаш учун ҳар қайси сатр ва кадр охирида синхронловчи импулс узатилади. Шу билан телевизион стя ўз таъсир зонасидаги барча телевизорлардаги тикланишларни бошқаради. Телевидениеда оптик тасвирларни ҳосил қилиш ва тиклаш жараёнлари техник жиҳатдан асосан вакуумли электроннурли трубка ёрдамида амалга оширилади.
Узатувчи трубкалар ичида ички фотоэффектли видикон ва ташки фотоэффектли суперортикон, қабул қилувчи трубкалардан эса турли кинескоплар кенг тарқалган. Оқ-қора телевидениеда ёруғлик сигнали (видеосигнал) узатувчи трубкадан чиқишда кучайтирилади ва электр сигналига айлантирилади. Бунда радиоканал ёки кабел канали алоқа канали бўлиб хизмат қилади. Қабул қилувчи қурилмада қабул қилинган сигналлар бир нурли кинескопда ёруғлик нурларига айлантирилади; бунда кинескоп экрани оқ нур нурлатадиган люминофор билан қопланган.
Рангли телевидение табиатдаги барча рангларни маълум нисбатда олинган 3 та асосий ранг — қизил, яшил ва кўк ранглардан оптик жиҳатдан тиклаш мумкин бўлгани учун телевизион узатиш камераси ёритилганлик сигналини ва асосий ранглар сигналларини яратиши учун бир эмас, балки 3 та трубкадан иборат бўлади. Узатишда (телемарказда) ана шу барча сигналлар кодланади, қабул қилишда (телевизион приёмникда) декодланади. 80-йиллар ўрталаридан бошлаб рақамли телевидение тизими устида ишлар олиб борилди ва амалда жорий қилинди. Бу тизимда электр импулсларнинг код (рақам) ли комбинациялари кетма-кетлигидан фойдаланилади. Кабелли телевидение тизимидан ҳам фойдаланилмоқда. Унда атмосфера ва бошқа халақитлар бўлмайди. Кабеллар (ёруғлик ўтказгичлар) асосан ер остидан ўтказилади.
Телевидение тизимлар қуйидаги асосий белгилари бўйича таснифланади: сифат белгиси бўйича — оққора (монохромли), рангли, стереомонохромли ва стереорангли; сигналларни қандай шаклга келтириши (видеоинформация) бўйича — аналог ва дискретли (рақамли); алоқа канали спектрининг частотаси бўйича — кенг полосали ва тор полосали.
Телевидение инсон турмушида муҳим ўринни эгаллади; телевизион эшиттириш сифатида кенг тарқалди. Телевизион аппаратуралар фан, тиббиёт, халқ хўжалигининг турли тармокларида турли масалаларни ҳал қилишда кенг ишлатилади. Тасвирни узоқ масофага олиб кўрсатиш тажрибалари ХХ аср 30й.ларида бошланди. Телевидение Ойнинг Ердан кўринмайдиган томонини ўрганишга имкон яратди, Ой, Меркурий, Венера, Марс ва Юпитер сайёраларининг фототелевизион суратлари олинди. Мунтазам телекўрсатувлар Бирлашган Қироллик ва Германияда 1936-йилда, Америка Қўшма Штатларида 1941-йилда, Европа мамлакатларида ХХ аср 50-йилларида, ривожланаётган мамлакатларида 60-йилларда бошланди. Бугунги кунда, телевидение юқори даражада ривож топди ва инсоният ҳаётининг ажралмас қисмига айланди. Барча ривожланган мамлакатлар ўз телевидениесига эга, АҚШ ва 3 та умуммиллий телетармоқ — „АБC“, „CБС“ ва „НБC“ фаолият кўрсатмоқда. Англияда „ББC“, Франсияда ТФ ва бошқа телевизион студиялар мавжуд.
Тошкент телемарказининг тажриба синов кўрсатувлари 1956-йил 5-ноябрдан бошланди. 1957-йилда Ўзбекистон радиоэшиттириш ва телевидение қўмитаси ташкил этилди, қўмита 1992-йил 7-январда Ўзбекистон давлат телерадиоэшиттириш компаниясига, Ўзбекистон Президентининг 1996-йил 7-майдаги фармони билан эса Ўзбекистон Телерадиокомпанияси („Ўзтелерадио“) га айлантирилди. „Ўзтелерадио“ оммавий ахборот воситаларининг муассасаси, таҳририяти, тарқатувчиси ва ношири ҳуқукларига эга бўлди. „Узтелерадио“нинг Қорақалпоғистон Республикасида, вилоятларда ҳудудий (минтақавий) бўлимлари мавжуд. Ҳозир, Ўзбекистонда кўплаб телеканаллар фаолият юритмоқда.
„Ўзтелерадио“ жаҳондаги кўпгина йирик телекомпаниялар билан, жумладан, Американинг CНН, Германиянинг ДW, Япониянинг НҲК, ТБС, ФУЖИ, Кореянинг КВ5, Туркиянинг ТРТ, Россиянинг етакчи телекомпаниялари билан кенг тармоқли алоқаларга эга. Ўзбекистон ТВ нинг „Ахборот“ дастури СCОЛА (АҚШ) консорсиуми ҳамкорлигида интернет орқали узатиб борилади.
Телевидение пайдо бўлиши билан оммавий ахборот воситалари тизимида сифат ўзгариши юз берди — инсоният ижтимоий ҳаёт воқеаларини бевосита кўриш имкониятига эга бўлди, ижтимоий онг билан ижтимоий борлиқ ўртасида энг киска ва қулай йўл барпо этилди, и неон онгига ва ҳистуйғусига таъсир этишнинг ишончли воситаси вужудга келди. Телевидение гарчи сўзни босма равишда кўпайтирмасдан ижтимоий ҳаётни овоз ва тасвир воситасида акс эттирсада, у матбуотнинг, оммавий ахборот воситаларининг бир тури ҳисобланади ва унинг крнункридалари асосида иш кўради. Телевидение матбуотнинг ижтимоий информация йигиш ва тарқатиш вазифасининг 3 қирраси бўлмиш тасвир, таҳлил ва таъсир функсияларини тўла бажаради, яъни у ҳаётдаги воқеа ва ҳодисаларни тасвирлайди, уларни таҳлил қилади, ҳаётга ўз таъсирини кўрсатади. Матбуотнинг умуминсонийлик, халқчиллик, миллийлик, ҳаққонийлик ва бошқа тамойиллари ҳам телевидение фаолияти учун бош қонун ҳисобланади. Матбуотнинг ижодий анъаналарига амал қилиш ва янги омиллар яратиш, жамоатчилик фикрини ифодалаш ва бошқа қонуниятлари ҳам телевидение учун бевосита тааллуқлидир. Матбуот материалларининг ўзагини ташкил этувчи публицистика ҳам телевидение фаолиятида кенг қўлланади ва унинг ўзига хос хусусиятлари билан бирлашган ҳолда телепублицистикани ташкил этади. Т.да публицистиканинг ҳар 3 — информацион, тахдилий ва бадиий кўринишлари кенг хизмат қилади.
Телевидение фаолияти тележурналистика крнуниятлари асосида олиб борилади. Тележурналистика — журналистика қонунқоидаларининг телевидение имкониятлари билан бирлашмасидан иборат. Тележурналистика жанрлари ҳам матбуот жанрлари билан телевидение хусусиятининг қўшилишидан келиб чиқади. Матбуотнинг информацион, таҳлилий ва бадиийпублицистик жанрлари телевидение хусусиятлари билан муштарак ҳолда телехабар, телерепортаж, телелавҳа, телесуҳбат, телеҳисобот, телешарҳ, телеочерк, телефелетон ва бошқа хилларга айланади. Маълум мавзуга бағишланган телекўрсатувлар йиғиндиси тележурнал деб аталади. Шу билан бирга Т. оммавий ахборот воситаларининг ўзига хос, алоҳида бир туридир. У ўз функсиясини бажаришда публицистика билан бир қаторда оғзаки нутқ санъати, адабиёт, театр санъати, кино, мусика санъати кабилардан ҳам кенг фойдаланади. Шунинг учун ҳам Т. бошқа оммавий ахборот воситалари орасида юқори ўринда туради. Телекўрсатувларда санъатнинг бу хилдаги турларидан кенг фойдаланиш натижасида адабиёт ва санъат турлари билан муштарак бўлган теленовелла, телеминиатюра, телефилм, телеспектакл, телекомпозиция ва бошқа жанрлар ҳам қўлланади.
Ўзбекистон телевидениеси теледастурларининг рангбаранглиги республиканинг ижтимоий, сиёсий, иқтисодий, ишлаб чиқариш, маданиймаънавий ҳаётининг барча соҳаларини қамраб олиш ва қизиқарли акс эттириш имкон иятини беради.
Телевизион сигнал тракти (йўли) қуйидагилардан иборат:
- Видеокамера обективи тасвирни ёруғликка сезгир юзага проэксиялайди. Бу проэксиядан сатрма-сатр ёрқинлик даражаси аниқланиб чиқилади. Аввал тоқ сатрлар, кейин жуфт сатрлар узатилади. Ранглар ҳақидаги ахборот алоҳида частотада узатилади. Шундай қилиб тўлиқ рангли телевизион сигнал кадри яратилади.
- Узатувчи. Радиочастота сигнали телевизион сигнал билан модуляция қилинади ва эфирга узатилади. Товуш алоҳида частотада (одатда, ФМ) узатилади.
- Қабул қилувчи — телевизор. Синхроимпулслар ёрдамида телевизион кадр экранга (кинескоп, ЛCД, плазмали панел) ёйилади.
Тарихи
Ҳозирги кунда кундалик ҳаётимизни ойнаи жаҳонсиз тасаввур қилолмаймиз. Техника тараққиёт этган сари телевизорлар ҳам ривожланиб, мукаммаллашиб бормоқда . Аммо ана шу телевизорнинг тарихи ҳақида нималар биласиз?
Маълумки, оммавий ахборот воситалари орасида телевидение энг кенжаси бўлиб, мамлакатимизда унинг пайдо бўлганига деярли ярим аср бўлай деб қолди . Тасвирни бир манзилдан, бошқа манзилга узатишга уриниш ишлари ХИХ аср ўрталарида олиб борилган . Инглиз механиги А.Бенуа сурат холидаги тасвирни узатиш аппаратини 1843-йили ихтиро қилган. А.Бенуа қоғоздай ингичка қалай парчасига тасвир тушириб, махсус сиёҳ ёрдамида ёзувлар битиб, қалай тахтачани тасвир тарқатувчи аппаратга ўрнатган. Тасвирни қабул қиладиган аппаратга эса электр токи таъсирида хиралашадиган махсус, қоғоз ўрнатган. Тасвирни электр қуввати ёрдамида масофага узатадиган яна бир техник ускуна лойиҳаси 1858 йилда Россия расмий доираларида муҳокама қилганлиги ҳақида ҳам маълумотлар бор.
1897 йили бир муҳим ихтиро қилинади, немис физик олими К. Ф. Браун осселограф учун нур тарқатувчи электрон трубка яратди. Ана шундан сўнггина Петербург Технология ИНститути профессори Борис Лвович Позинг телевисион тасвирни қабул қилиш, уни бир манзилдан бошқа манзилга узатишга муваффақ бўлади. 1907 йили Б.Розинг тасвирни масофага узатишда нур тарқатувчи элеcтрон трубкани қўллашнитаклиф этади. 1911 йили 22(9) майда Розинг ёруғ фонда бир-бирига параллел иккита қора чизиғини нур тарқатувчи элеcтрон трубкада қабулқилишни тажрибада синаб кўрди. Тошкентнинг Шайхонтоҳур мавзесидаги Бола масжид кўчаси, 74-уйда, (ҳозирги Навоий кўчасидаги 199 уй. Ҳозирги Тошкент телевидениеси маркази ёнида) Юсуфхон ака ва Ҳамза опа Мирзамуҳамедовлар уйида, 1925—1928 йилларда тасвирни ҳам узатувчи, ҳам қабул қилувчи томонлари тўла элеcтрон тизимига асосланган ҳозирги замон телевидениеси яратилиб, жаҳонда биринчи бўлиб ҳаракатдаги ҳақиқий телевисион тасвир қабул қилинди. Ушбу ихтиро асосчилари ўша пайтдаги Эски шаҳарнинг сўлим ҳовлисидаги болохонали уйнинг бир хонасида яшовчи Борис Грабовский билан Иван Белянскийлар эдилар.
1928 йилнинг 4 август куни телетасвирни узатувчи аппарат кўчага ўрнатилди. „Хива“ кинотеатри олдига ўрнатилган телемажмуанинг тасвирни қабул қилувчи қисмида ўтиб кетаётган трамвай кўринди. Бу дунёда биринчи бор кўчада тўғридан-тўғри олиб кўрсатилаётган телерепортаж — тошкентлик ихтирочиларнинг катта ғалабаси эди. Телевизор ҳақида маълумот берадиган бўлсак, у телестудиялардан узатиладиган телеэшиттиришларнинг сигналларини қабул қилиш, кучайтириш ҳамда тасвир ва товушга айлантириш учун мўлжалланган радиоэлектрон қурилма. Телевизорнинг рангли ва оқ-қора, стациогнар ва кўчма хиллари бор. Телевизион марказдан тарқатилган элеcтр сигналларини тўлқинларни қабул қилувчи антенна тутиб, кабел орқалителевизорга узатилади. Бунда тебранишлар кучаяди, тасвир ва товуш сигналларига ажралади, сўнгра кинескоп ва радиокарнайга ўтади. Генераторлар воситасида кинескоп экранида телевисион растр ҳосил қилинади. Оқ-қора телевизорда тасвир тасвир сигналлари қора ва ёруғ элементлар кўринишида намоён бўлади. Қабул қилинадиган дастурлар сонига қараб, телевизор бир, уч, беш, ўн икки, ўттиз бир ва ҳоказо каналлари бўлади. Телевизорда қабул қилиш учун метрли тўлқинлардиапазонида ишлайдиган телевизион каналлардан фойдаланилади. Дециметрли диапазондаги дастурларни қабул қилиш учун телевизорларга алоҳида мослама — конвертон қўйилади. У дециметрли сигнални қабул қилиб, частотасини биринчи, иккинчи ёки бошқа телевисион канал частотасига мослаб беради. Телевизорларнинг тузилиши стандартлаштирилган. Унинг соддалаштирилган схемаси каналнинг алмашлб улаш блоки, тасвир ва овоз каналлари, синхронлаш каналлари, ёювчи блок ва электр қувватлари билан таъминловчи блокдан иборат. Телестудиялар бир неча дастурни бир вақтда узатади. Улардан керагини кўриш учун телевизорда созлаш блокидан фойдаланилади. Бу созлаш блоки юқори частотали кучайтиргич билан туташтирилган бўлади. Тасвир ва товуш сигналлари бир-биридан фарқ қиладиган частоталарда узатилганлиги учунбу сигналлар кучайтирилганидан сўнг юқори частотали тебранишлар ажралади ва бошқа-бошқа мустақил каналлар бўйича кетади. Товуш сигналлари тебранишлари товуш блокига тушади. Тасвир блокида детеcтор юқори частотали тебранишлардан тасвир сигналларини ажратиб олади. Рангли телевизорларнинг тузилиши анча мураккаб, улар оқ-қора телевизорлардан ранглар канали блоки ва рангли кинескопи билан фарқ қилади. Рангли телевидение тизими уч каналли бўлади. Монохром ташкил этувчилар — қизил, кўк ва зангори ранглар ранг қоргиччида аралашади, сўнгра узатгич модиляторига ўтади. Тебранишлар қабул қилгичда қайтадан уч частота каналига бўлиниб, рангли кинескопга ўтади. Сифат кўрсаткичлари, экраннинг ўлчами ва фойдаланишга қулайлиги бўйича телевизор тўрт синфга бўлинади: И—ИИИ синфдагиси — стационар телевизорлар, ИВ синфдагиси — портатив, яъни кўчма телевизорлар, одатда, телевизорлар босма монтаждан кенг фойдаланилган алоҳида конструктив блоклардан тузилади. Телевизорларда асосан, ярим ўтказгичли асбоблар, интеграл платалар, транзисторлар қўлланади. Экрани текис ва электрлюминифорда ишлайдиган, жуда катта ва митти экранли телевизорлар яратилган.
Манбалар
| Телевидение ҳақида Википедиянинг қардош лойиҳаларида кўпроқ билиб олинг | |
| Маъно ва таржималари Викилуғатда | |
| Медиа файллар Викиомборда | |
| Таълим ресурслари Викиверситетда | |
| Хабарлар Викиянгиликларда | |
| Иқтибос, мақол ва маталлар Викииқтибосда | |
| Асарлар матнлари Викиманбада | |
| Китоб ва дарсликлар Викикитобда | |