Televizion minora
Телевизион минора - радио телевизион узатиш стяси; телевидение, радиоэшиттириш, радиотелефон ва радиореле алоқаси антенналари ўрнатиладиган таянч. Баландлиги телевизион стянинг таъсир радиусига ва узатувчи телевизион антеннанинг сони ҳамда ўлчамига қараб белгиланади. Телевизион минора канчалик баланд бўлса, антенналарнинг таъсир доираси шунчалик кенг бўлади. Телевизион минорага бир нечта телевизион антенналардан ташқари ултрақисқа тўлқинли радиоэшиттириш антенналари, радиорелели алоқа, кўчма радиотелефон антенналари ўрнатилиши мумкин. Баъзан Телевизион минорага метеорологик кузатиш асбоблари ҳам ўрнатилади. Телевизион минора металл (пўлат) ёки темирбетондан турли меъморий ечимларда қурилади. Катта шаҳарлардаги Телевизион минораларнинг кўпида шаҳар манзарасини кузатиш учун майдонча, кафе ёки ресторан бўлади. Минора ичига барча коммуникация воситалари, юкрриги ички қисмига радиоузаткич ва бошқа электрон жиҳозлар жойлаштирилади.
Дунёдаги энг баланд Телевизион миноралардан бири Останкино (Москва)даги Телевизион техника марказидир (533,3 м, 1967). Канададаги Торонто Телевизион минораси дунёдаги энг баланд минора ҳисобланади (550 м, 1974). Токиода 600 м ли Телевизион минора қуришга киришилди (2004-йил).
Тошкентда 2 та Телевизион минора бор (180 м, 1956; 375 м, 1985) (қаранг Тошкент телевизион минораси).
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |