ТЕЛЛ (Телл) Вилгелм — Швейсария халқи афсоналари қаҳрамони; швейсарияликларнинг габсбургларта карши ХИВ асрдаги кураши акс этган. Т. камондан бехато отувчи мохир мерган бўлган. У. Геслер (габсбурглар амалдори) Т.ни кенжа ўғлининг бошига қўйилган олмани камон ўқи билан уриб туширишга мажбур қилган. Т. бу ишни уддалагач, Геслерни ўлдирган, бу эса халқ қўзғолони кўтарилишига сабаб бўлиб хизмат қилган. Ф. Шиллернпнг шу номли драмаси Т. хақидаги афсона асосида яратилган.