Telomerlanish
Теломерланиш (рус. тело тана ва юн. мерос — қисм, улуш) — тўйинмаган бирикмалар (мономерлар) билан реаксия занжирини узатувчи (телоген) моддалар ўртасидаги занжир реаксия. Т. натижасида мол. м. турлича бўлган маҳсулотлар аралашмаси (теломерлар) юзага келади. Бу маҳсулотларнинг молекулалари мономерлар молекуласи ва чекка гурухдан тузилган. Т.ни нур, радикаллар, ионлар билан иницирлаш мумкин. Иницирлаш усулига кўра, ионли ва радикалли Т. фарқланади. Радикалли Т. анча кенг ўрганилган.
Этиленнинг углерод (ИВ) хлорид билан Т.и радикалли Т.га мисол бўла олади. Инициатор парчаланиб, радикал (Р°) ларни, улар углерод (ИВ) хлорид молекулалари билан реаксияга киришиб, трихлорметил радикалини ҳосил қилади: Р°ҚCC14"РC1ҚCC1°3.
Радикалли Т.ни иницирлаш мақсадида ацитил ва алкил пероксидлар, ёғ қаторининг азобирикмалари, металл органик бирикмалар ва ултрабинафша нурлар ишлатилади. Сўнгги вақтда оксидланишқайтарилиш системалари, металлар карбониллари, унур, термик иницирлаш қўлланади. Т.да мономерлар сифатида турли тўйинмаган бирикмалар иштирок этиши мумкин. Т. реаксиясидан фойдаланиб эннат толаси, локбўёклар ва бошқа ноёб бирикмалар олинган. Сирка кислота билан этиленнинг радикалли Т. жараёнида илк бор водород атомининг 1,5 миграцияси оркали эркин радикалларнинг қайта тақсимланиши кашф қилинган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |