Телугу (андҳра) — Ҳиндистондаги халқ, АндхраПрадеш штатининг асосий аҳолиси. Шунингдек, Тамилнад ва Карнатака штатларида ҳам яшайдилар. 74,5 млн. киши (1990й.лар ўрталари). Телугу тилида сўзлашади. Диндорлари, асосан, ҳиндуизмга эътиқод кидали, бир қисми сунний мусулмонлар. Т. деҳқончилик, чорвачилик ва хунармандчилик билан шуғулланади.