Temir (mineral)
Темир, туғма темир — минерал, Фе билан Ни нинг аралашмаси. Топилиш шароитига қараб — теллурли ёки ер темири (никелли темир), метеоритли (космик), доимий никелли (камасит ва тенит) туғма темирлар фаркланади. Теллурли темир — куб системасида кристалланади, атемирнинг модификациясидан иборат бўлган камёб минерал. Бир неча т оғирликкача етадиган уюмлар, алоҳида тангасимон, донадор, сим шаклларида ёки булуцимон массалар кўринишида учрайди. Кимёвий таркиби, асосан, қаттиқ эритма берувчи Фе ва Ни дан иборат бўлиб, ферритлар да Ни нинг миқдори 3% гача ва туғма никелда темирли (аваруит, катаринит, октиббегит, жозефинит ва бошқалар) никелнинг миқдори 30% дан 80% гача бўлади. Никелтемирнинг қаттиклиги 4—5; ферритларнинг зичлиги 7,3—7,8 г/см3, никелтемирники 7,8—8,2 г/см3, ранги оқ кумушранг. Кучли магнитли. Ер пўстида кам ҳосил бўлади ва сақланади. Базалт жинсларда булуцимон тўпламлар, донали кўринишда жуда кўп учрайди (Гренландия яқинидаги Диско о.да, Кассел, Германия ва бошқалар). Гранитларда жуда кам, серпентинит ва перидотитларда кам бўлади. Платинали сочмаларда ҳамда сидеритли чўкмаларда, тошкўмирли ва ботқоқ темир рудаларида учрайди. Ўта бекапоп ва тезда темир гидрооксидига айланади. Метеоритли тугма темир космик жисмлар шаклланиш жараёнида ҳосил бўлиб, Ерга метеоритлар кўринишида тушади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |