Темир дафтар— ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғир оилалар ҳамда алоҳида назоратга олинган оилаларни қайд этиш, муаммоларини аниқлаш, бартараф этиш ва назоратини олиб бориш бўйича ма’лумотлар базаси[1].

„Темир дафтар“ аҳолини камбағалликдан чиқариш, бунинг учун улар билан манзилли ва мақсадли иш олиб бориш йўлида қуйидаги тоифадаги оилалар киритилади[2][3]:

  • кам та’минланган оила, деб э’тироф этилган оилалар;
  • ижтимоий ёрдамга муҳтож И ва ИИ гуруҳ ногиронлиги бўлган а’золари мавжуд оилалар;
  • кам та’минланган якка-ёлғизлар ва кексалар;
  • боқувчисини йўқотган эҳтиёжманд оилалар;
  • кўп (4 ва ундан ортиқ) фарзандли моддий кўмакка муҳтож оилалар;
  • меҳнатга лаёқатли ишсиз а’золари мавжуд эҳтиёжманд оилалар;
  • тиббий ёрдамга муҳтож эҳтиёжманд оилалар (сурункали ёки оғир ногиронликка олиб келувчи касалликка чалинган ва ногиронлик гуруҳи белгиланмаган а’золари мавжуд этарли даромад манбаига эга бўлмаган оилалар);
  • нотурар жойларда истиқомат қилаётган, ўзи ёки биргаликда яшовчи оила а’золарининг номида турар жой бўлмаган эҳтиёжманд оилалар.

„Темир дафтар“га киритилган олилаларнинг икки ва ундан ортиқ масалаларини ҳал этиш учун киритилган оилаларнинг барча масалалари тўлиқ ҳал этилгандан сўнг ёки қарорда белгиланган бандларга асосан ушу базадан чиқариш учун асос бўлади[4].

Манбалар

Ҳаволалар