Temir oksidlari
Темир оксидлари - темирнинг кислород билан бирикмалари: темир (ИИ)оксид — ФеО, темир (ИИИ)оксид — Ф2О3 ва темир (ИИ, Ш)оксид — Ғе3О4. Темир оксидлари темирнинг оксидланишидан ҳосил бўлади (қаранг Темир). Табиий Темир оксидлари (гематит Ғе2О3, магнитит Ғе3О4 минераллари) темир олиш учун хом ашё ҳисобланади (қаранг Темиррудалари]]). Темир оксидлари пигмент (темирли сурик) сифатида ишлатилади; ферромагнит Темир оксидлари (Ғе3О4, у— Ғе2О3) магнит материаллар ишлаб чиқариш.да қўлланади. Темир оксидларидан ташқари темир гидроксидлари ҳам маълум. Темир (П)гидр оксид Ғе(ОН)2 — 2 валентли темирнинг тузларига ишқорлар таъсир эттирилганда ҳосил бўлади; тезда оксидланиб, ҒеО(ОН)га айланади. Сувда эримайди, кислоталар ва ишқорларда эрийди. Те мир (Илл)р и дроке ид Ғе(ОН)3 — қизғишжигарранг модда, кучеиз асос, амфотер. Ишқорлар билан қўшиб суюклантирилса, ф е р ритлар деб номланадиган тузлар, мас., НаФеО2 ҳосил бўлади. Ғе(ОН)3 газларни тозалашда ютувчи масса компоненти, органик синтезда катализатор сифатида қўлланади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |