Temir qoziq
Темир қозиқ, Олтин қозиқ, Қутб юлдузи — Кичик Айиқ юлдуз туркумининг энг равшан юлдузи. Осмонида Шимолий қутбга энг яқин жойлашган юлдуз бўлиб, қутбгача тахминан 1 градус масофада жойлашган. Осмондаги барча юлдузлар Шимолий қутб атрофида шарқдан ғарбга томон кўринма ҳаракатланиб (Ер ўз ўқи атрофида ғарбдан шарққа томон айланиши туфайли), қутб атрофида консентрик айланалар чизади. Темир қозиқ юлдузи қутбга жуда яқин бўлганидан юлдузлар гўё унинг атрофида айланадигандек ва бунда у қўзғалмай тургандек туюлади. Шу боис унга Темир қозиқ (Олтин қозиқ, Қутб юлдузи) деб ном берилган. Темир қозиқни Катта Айиқ (Етти Қароқчи) юлдуз туркуми "чўмичи" ёки "баркаш" орқали осон топиш мумкин.
Бунинг учун "баркаш"нинг охирги "сув қуйиладиган" 2 юлдузи орқали тўғри чизиқ тортилиб, "баркаш"нинг оғзи томонига бу 2 юлдуз орасидаги ёй ўлчамидан 5 та қўйилганда айнан Темир қозиқ юлдузига тақалади.
Темир қозиқ юлдузининг ранги сарғиш; температураси Қуёш температурасвдан анча юқори (7000°); диаметри Қуёшдан 120 марта катта. Унинг нурланиш қуввати Қуёшникидан 10000 марта ортиқ. Темир қозиқ ҳажми ўзгарувчи (пулсацияланувчи) юлдузлар туркумига киради. Бунда унинг температураси спектри ва равшанлиги ҳам бир оз ўзгаради. Юлдуз катталиги равшанлигининг максимумида 2,1 минимумида 0,3 га чиқади. Ундан чиққан нур Ергача 472 йидда етиб келади. 1779-йилда В. Гершел унинг йўлдошюлдузини очган.
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |