Темир рудалари - таркибидаги темир миқдори ва бирикмалари ундан темирни ажратиб олишга техник имконият етарли ва иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ бўлган табиий минерал ҳосилалар. Темир рудалари минерал таркиби, темир миқдори, фойдали ва зарарли аралашмалари, ҳосил бўлиш шароитлари ва саноатдаги хоссалари жиҳатидан хилмахилдир. Муҳим рудали минераллари: магнетит, магномагнетит, титанмагнетит, гематит, гидрогематит, гётит, гидрогётит, сидерит, темирли хлоритлар. Таркиби, келиб чиқиши ва сифати бўйича Темир рудалари ҳар хил бўлиб, саноатда фойдаланиладиган турларида темир миқдори 16% дан 72% гача ўзгаради ва шунга қараб бой (Ғе 50% дан ортиқ), оддий (Ғе 25—50%) ва камбағал (Ғе 25% дан кам) рудалар фарқ қилинади. Одатда, Темир рудалари таркибида зарарли қўшимча элементлар (олтингугурт, фосфор, мис, маргимуш, қўрғошин, рух) учраб, уларнинг миқдори 0,1—0,3 дан (С, П, Си) ҳамда 0,05—0,09% дан (Аг, Зн, Сн, Пб) ошеа руда сифатига салбий таъсир кўрсатади. Темир рудаси таркибида фойдали элементлар (Ни, Cо, Мп, Сг, Ти, Ни, В ва бошқалар) хам мавжуд бўлиб, улар (Мн, Cр, Ни) миқдорининг маълум даражага кўпайиши пўлат сифатини оширса, Ти, В, Cо кабилар эса, қўшимча фойдали элемент сифатида ажратиб олиниши мумкин. Темир рудалари чўянни табиий кўринишда ёки бойитилгандан сўнг эритиш учун ишлатилади. Таркибида 50% дан кам Ғе бўлган Темир рудалари, асосан, магнит сепарацияси ёки гравитацион бойитиш методи билан (Фе 60% гача) бойитилади. Темир рудалари конлари келиб чиқиши жиҳатидан 3 гуруҳга: магматоген, экзоген ва метаморфоген конларга бўлинади: магматоген (Уралда Кусинск, Качканар скарнлари; ЖАРда Бушвелд конлари мажмуаси; Қозоғистонда Соколов, Сарбай конлари ва бошқалар), экзоген (Қримда Керч; Қозогистонда Аят; Уралда Алапаевск конлари ва бошқалар) ва метаморфоген (Россияда Кривой Рог, Курск магнит аномалияси; Австралияда Хамерели ва бошқалар). Темир рудалари, асосан, чўян, пўлат ва турли феррокртишмалар олишда, қисман табиий бўёқлар сифатида ҳамда бурғилаш қудукларида бурғилаш суюқлигини оғирлаштирувчи қўшимча сифатида ишлатилади. Темир руда конларининг энг йирик захиралари (80% дан кўпроғи) Россия, Бразилия, Канада, Австралия, АҚСҲ, Ҳиндистон, ЖАР, Швеция ва Франсияда жойлашган. Ўзбекистонда унча катта бўлмаган Темир рудалари конларининг бир нечтаси маълум бўлиб, улардан саноат аҳамиятига моликлари магматоген генезисли магнетитгематит таркибли Суренота (Тошкент вилояти) ҳамда асосан, титанмагнетитли Тебинбулоқ темир кони (Қорақалпоғистон) шулар жумласидандир.