Темир сулфатлари - сулфат кислотанинг темирли тузлари. Темир (ИИ) сулфат ФеСО4 — рангсиз, гигроскопик кристаллар; зичлиги 3,14 г/см3. Сувда яхши эрийди. Сувдаги эритмасидан — 1,82° дан 56,8° гача гептагидрат, 56,8°—64° оралиғида — тетрагидрат, 64° дан юқори трада моногидрат хрлида кристалланади. 700° атрофида ФеО ва СО3 га ажралади.

Гептагидрат ФеСО47Ҳ2О (техник номи — темир купороси, молекуляр массаси-- 278 табиатда — мелантерит минерали) — ҳаворангяшил кристаллар; зичлиги 1,898 г/см3, сувда (20° да масса жиҳатидан 21%), спиртда, глицеринда эрийди. Тетрагидрат ФеСО44Ҳ2О — яшил кристаллар, моногидрат ФеСО4Ҳ2О — рангсиз кристаллар. ФеСО4 билан аммоний сулфат (НҲ4)2СО4ҳҳҳф сувдаги эритмасидан кўкяшил рангли, ҳавода барқарор қўш сулфат ФеСО4 (НҲ4)2 •СО46Ҳ2О (Моп тузи) кристалланади. Темир (ИИ) сулфат кимёвий реаксияларда кайтарувчи, галванотехникада электролит компоненти, тахта консерванта, фунгицит сифатида, пигментлар олишда, аналитик кимёда НО” МнО4 Cе4Қ МнНО~ ионларини очишда қўлланади.

Темир (ИИИ) сулфат Фе2(СО)3 — оч яшил гигроскопик кристаллар; зичлиги 3,097 г/см3. Сувдаги эритмасидан Фе2(СО4)3нҲ2О (бу ерда пқ12, 10, 9, 7, 6, 3) кўринишидаги кристаллогидратлар ҳолида кристалланади. Нонагидрат Фе2(СО4)39Ҳ2О (табиатда — кокимбит минерали). Сувда (100 г да 440 г, 20° да), спиртда, гидразинда эрийди. Қиздирилганда 98° да тетрагидратга, 125° да моногидратга, 175° да сувсиз Фе2(СО4)ра айланади, 600° дан юқорида Фе2О3 ва СО3 га ажралади. Фе2(СО4)3 аммоний сулфат билан бирга қўшилиб оч бинафша тусли гўзал кристаллардан иборат темираммонийли аччиқтош НҲ4Фе(СО4)212Ҳ2О ҳосил қилади. Темир (ИИИ) сулфат галванотехникада электролит компоненти, сувни тозалашда коагулянт сифатида, аччиқтош ва пигментлар олишда ишлатилади.