Темиртов — (қозоқча: Теміртау) шаҳар, Марказий Қозог'истоннинг, Қараг'анди вилоятида Нура дарёсининг ёқасида жойлашган. У буткул Қозоғистонга, МДҲ давлатларига ўзининг ер ости фойдали қазилмалари билан машҳур, Темиртов — Қозоғистоннинг йирик исдустриал маркази. Темиртовдаги „Миттал Стил“ заводи чўян, пўлат, агломерат ва бошқаларни ишлайди. Бу маҳсулотлар Қозоғистондаги барча маҳсулотларни, корхоналарни таъминлайди. Шу билан бирга, ўзининг маҳсулотларини 60-дан зиёд давлатларга экспорт қилади.

Темиртов

қоз. Теміртау Temirtov
вилоят аҳамиятига эга шаҳар
{{{rasmiy_nomi}}}ning rasmiy gerbi
Герб
50°4′0″Н 72°58′0″Э / 50.06667°Н 72.96667°Э / 50.06667; 72.96667
Мамлакат Қозоғистон
вилоят Қараг'анди вилояти
Ҳукумат
 • Аким Нуркен Султанов
Асос солинган 1909
Аввалги номлари Самаркандский
Майдон 2,961 км2 (1,143 кв ми)
Расмий тил(лар)и қозоқча
Аҳолиси
 (2012)
173 729 [1]
Миллий таркиб руслар (61,36 %)
қозоқлар (20,94 %)
украинлар (5,64 %)
олмонлар (2,94 %)
татарлар (2,48 %)
белоруслар (1,29 %)
корейслар (0,94 %)
Вақт минтақаси УТC+6
Телефон коди +7 7213
Почта индекс(лар)и 101400
Автомобил коди М
Temirtov xaritada
Temirtov
Темиртов

Аҳолиси

Шаҳар аҳолиси 2012-йилги маълумот бўйича 173 729 кишини ташкил қилди. Агар бу рақамни 2010-йилги маълумотга солиштирсангиз шаҳар аҳолисининг камайганини кўрасиз, бунга асосий сабаб шаҳардаги словян халқларининг чет элларга кўчиб кетишидир. Шаҳарнинг миллий таркибини қуйидаги жадвалдан кўришингиз мумкин:

Саноати

Темиртовда Қарағанди металлургия комбинати ва иссиқлик электр маркази бор. Металл қуйишмеханика, синтетик каучук заводлари, „Карбид“ ишлаб чиқариш. бирлашмаси, озиқ-овқат корхоналари, Қарағанди металлургия комбинати ҳузурида олий техника ўқув юрти, кимёмеханика ва қурилиш техникумлари, мусиқа ва тиббиёт билим юртлари, театр фаолият кўрсатади.

Телевидение ва Радио

  • "„ТВ-29“ Телекомпанияси" 29 ДМВ
  • "„Сфера“ Телекомпанияси" 41 ДМВ
  • "„ТКТ“ Телекомпанияси" 26 ДМВ
  • „43 канал“ Телекомпанияси" 43 ДМВ
  • „Радио 102“ 102 ФМ

Манбалар